Оптимал бошқарув методлари кафедраси мудири

 

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998 99 3110183
  •  Электрон почта:

Биография

 

Кафедра тарихи: Кафедра 2017 йил 11 январда янги ташкил етилган «Амалий математика ва информатика» факультети таркибида очилган.

Унга 2017 йил 11 январдан ф.-м. ф.н., доцент И.Н. Бозоров мудирлик қилиб келмоқда. 

Кафедрада 5 нафар фан номзоди – доцент, 1 нафари фалсафа доктори (PhD, математика), 2 нафар катта ўқитувчи ва 3 нафар ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Улардан 9 нафари асосий иш ўрнида ишлайди.

Кафедрада ҳозирги даврда амалий математика ва информатика, информатика ўқитиш методикаси, мусиқа таълими, касб таълими (тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, иқтисодиёт), география, доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, она тили ва адабиёти (рус тили), жисмоний маданият, спорт фаолияти йўналишларига 15 тадан ортиқ фанлардан дарс бериб келмоқдалар. 

Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан 2017 йилда  5та ўқув қўлланма ва 3та услубий қўлланма тайёрланди. 

Кафедранинг бош илмий тадқиқот иши мавзуси: Динамик системаларни математик моделлаштириш ва оптималлаштириш усуллари.
Ушбу бош илмий тадқиқот иши мавзуси доирасида барча профессор-ўқитувчилар томонидан докторлик диссертацияси устида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

2016-2017 ўқув йилининг ўзида кафедра профессор ўқитувчилари томонидан, 3 та халқаро илмий журналларда мақола, 2 та Республика илмий журналларида мақола, 6 та халқаро конференцияларида, 16 та республика конференцияларида, 3 та олий таълим муассасалари конференцияларида мақолалар чоп эттирилди.      

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • ТФ_2.Транспорт логистикаси
  • ҚФ.Latex муҳарририда ишлаш
  • Операциялар тадқиқоти
  • Оптималлаштириш усуллари
  • ТФ_2-Дискрет динамик тизимлар
  • Информатика ўқитиш методикаси
  • Қ.Ф. Javaда график дастурлаш
  • Т.ф.Информатика ўқитишнинг замонавий методлари
  • АТ ва жараёнларни математик моделлаштириш
  • Таълимда ахборот технологиялари
  • Ахборот технологиялари
  • Геоинформатика
  • Ахборот технологиялари ва дастурлаш асослари
  • Физик жараёнларни комьпютерда моделлаш ва дастурлаш асослари
  • Ижтимоий соҳада информатика ва замонавий АТ
  • Ўйинлар назарияси ва жараёнлар тадқиқоти