Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти назарий физика ва квант электроника кафедраси
Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти назарий физика ва квант электроника кафедраси мудири
Исмоилов Фахриддин Раимович
Физика–математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2007 йилдан бошлаб назарий физика ва квант электроникаси кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2021 йилда “Электролит бўлмаган сувли эритмаларда Ландау-Плачек муносабатларини ёруғликнинг молекуляр сочилиш спектрлари орқали тадқиқ қилиш” мавзусидаги PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 50 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 2 ўқув-услубий қўлланма, 10 дан (Scopus, Web of Science) зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади.
https://link.springer.com/article/10.3103/S1541308X22050107
https://ujp.bitp.kiev.ua/index.php/ujp/article/view/2020236
https://link.springer.com/article/10.3103/S1541308X21010064
https://link.springer.com/article/10.1134/S0030400X20121029
https://elibrary.ru/item.asp?id=44866909
Муҳандислик физикаси институти назарий физика ва квант электроника кафедраси аъзолари
|
Сабиров Леонард Муҳаммеджанович Физика–математика фанлари доктори, профессор, Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби. Самарқанддаги “Ночизиқли оптика” илмий мактаби асосчиси. Профессор Леонард Сабиров фаолияти давомида 3 халқаро, 10 республика миқёсидаги фундаментал илмий ва 3 амалий лойиҳаларни бажаришда раҳбарлик қилган. Олим томонидан олиб борилаётган квант электроникаси, радиофизика, фазовий ўтишларнинг молекуляр спектроскопияси ва критик ҳодисалари каби соҳалардаги илмий изланишлар натижалари асосида 8 та ўқув қўлланма, 10 ўқув-услубий қўлланма, 1 монография, 300 дан ортиқ илмий ишлар нашр этилган. https://link.springer.com/article/10.3103/S1541308X22050107 https://link.springer.com/article/10.1134/S0030400X2104007X https://link.springer.com/article/10.3103/S1541308X21010064 ҳаволаҳавола https://ujp.bitp.kiev.ua/index.php/ujp/article/view/2019174 https://ujp.bitp.kiev.ua/index.php/ujp/article/view/2019173 ҳавола |
|
|
Ибодов Рустам Мустафоевич Физика-математика фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Республикаси физиклар жамияти аъзоси. Самарқанддаги назарий физика илмий мактаби асосчиларидан бири. Рустам Ибодов фаолияти давомида 4 халқаро, 3 республика миқёсидаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришга раҳбарлик қилган. Профессор Рустам Ибодов Эйнштейн тенгламаларининг янги ечимларини топиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. 136 дан ортиқ илмий ишлари нуфузли илмий журналлар (Scopus, Web of Science)да чоп этилган ва ҳозирда Scopus базасидаги H индекси 7 га тенг. https://doi.org/10.3390/sym13010089 https://doi.org/10.1103/physrevd.102.064010 https://doi.org/10.26577/phst-2019-1-p4 https://arxiv.org/abs/2006.13008v1 https://portal.issn.org/resource/ISSN/2410-2865 |
|
![]() |
БУНКИН НИКОЛАЙ ФЁДОРОВИЧ Физика-математика фанлари доктори, профессор 2021 йилдан буён Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг «Назарий физика ва квант электроникаси» кафедраси профессори сифатида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, Н. Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети (МДТУ) Физика кафедраси профессори ҳисобланади. Профессор Н. Ф. Бункиннинг илмий фаолияти лазер нурланишининг суюқ муҳитлар билан ўзаро таъсирини экспериментал ва назарий жиҳатдан тадқиқ этишга бағишланган. Олим қатламланувчи эритмаларда содир бўладиган фазавий ўтишларни лазер усуллари ёрдамида ўрганишнинг оригинал методикасини таклиф этган. Шунингдек, сув ва сувли электролит эритмаларининг тузилиши ҳамда хоссаларини изоҳлашга доир янги концептуал ёндашувларни ишлаб чиққан. Ушбу ёндашув доирасида суюқ муҳитларнинг хусусиятлари «тоза суюқлик + ионлар билан барқарорлаштирилган нано кўпиклар» — бабстонлар модели асосида талқин этилади. Бундан ташқари, олим Нафион мисолида протон алмашинувчи полимер мембраналарнинг шишиш динамикасини тадқиқ этган. Профессор Н. Ф. Бункин Scopus илмий базасида индексланувчи журналларда 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирган. Унинг h-индекси 39 ни ташкил этади. Олимнинг илмий изланишлари суюқликлар физикаси, лазер спектроскопияси ва конденсацияланган муҳитлар физикаси соҳаларида муҳим аҳамиятга эга. https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0021979785713458 https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S1549963418305185 |
|
Семёнов Денис Иванович Физика–математика фанлари доктори (DSc), доцент. 2000 йилдан бошлаб назарий физика ва квант электроникаси кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2016 йилда “Суюқликлардаги тартиб параметри флуктуациялари динамикаси ва уларнинг оптик ва акустик ҳодисаларда намоён бўлиши” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 70 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 4 ўқув қўлланма ва 30 дан (Scopus, Web of Science) зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади. https://link.springer.com/article/10.1134/S0030400X08090087 https://link.springer.com/article/10.1134/S0030400X07090184 https://link.springer.com/article/10.1134/S0030400X06080194 |
|
|
Хайдаров Хайрилло Сафарович Физика–математика фанлари номзоди, доцент. 2000 йилдан бошлаб назарий физика ва квант электроникаси кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2010 йилда “Сувли эритмаларнинг махсус нуқтаси яқинида нозик структураси сочилиш спектрлари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 70 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 5 ўқув қўлланма, ва 30 дан (Scopus, Web of Science) зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади. https://www.scopus.com/redirect.uri?url= https://orcid.org/0000-0003-1557-1431&authorId=22134664800&origin=AuthorProfile&orcId=0000-0003-1557-1431&category=orcidLink |
|
![]() |
Эшкобилов Напас Бекназарович
|
|
Сайдуллаев Усмонали Жўраевич Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2003 йилдан бери Самарқанд давлат университети назарий физика кафедрасида фаолият юритади. Усмонали Сайдуллаев 2019 йилда “Суспензиянинг сузилиши ва сизишининг гидродинамик моделларини тузиш ва сонли таҳлил этиш” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 6 ўқув қўлланма ва 50 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи саналади. Шунингдек, SCOPUS базасига кирувчи журналларда 10 та мақола чоп қилган. https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57219255757 |
|
|
Умидуллаев Шавкат Убайдуллаевич “Назарий физика ва квант электроникаси” кафедраси катта ўқитувчиси. Шавкат Умидуллаев 1994 йилдан назарий физика кафедраси ўқитувчиси сифатида фаолият юритиб келади. Шавкат Умидуллаевнинг чоп этилган илмий ишларининг умумий сони 100 дан ортиқ бўлиб, 7 мақола чет элларда ва марказий нашрларда, республика ва маҳаллий нашрларида, қолганлари халқаро ва нуфузли анжуманлар тўпламларида чиққан. 7 ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи. «Термодинамикадан масалалар ечиш», «Статистик физикадан масалалар ечиш», «Термодинамика ва статистик физикадан масалалар», «Электродинамикадан масалалар ечиш» ўқув қўлланмалари, «Термодинамика қонунлари», «Молекулалар айланма ва тебранма-айланма спектрлари», «Термодинамика ва статистик физикадан курс ишлари бажариш бўйича кўрсатмалар» услубий қўлланмалари СамДУ нашриётида чоп этилган. |
|
|
Хайдаров Шуҳрат Рустамович Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, физиканинг ночизиқли оптика, лазер физикаси ва спектроскопияси соҳалари бўйича мутахассис-олим. 2023 йилдан Назарий физика ва квант электроника кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2026 йилда «Индий ва таллий атомларининг чегарага яқин спектрлари лазерли фотоionизациявий спектроскопияси» мавзусидаги PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 30 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. https://link.springer.com/article/10.1007/s11182-022-02535-2 https://journals.bsu.by/index.php/physics/ru/article/view/6102 https://link.springer.com/article/10.1007/s10812-025-02007-8 |
|
![]() |
КИРИЛЛ АЛЕКСАНДРОВИЧ БРОННИКОВ Физика-математика фанлари бўйича фан доктори, профессор. 2022 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети назарий физика ва квант электроника кафедраси профессори лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Халқаро “Gravitation and Cosmology” илмий журналининг бош муҳаррири, физика-математика фанлари доктори. Бронниковнинг илмий ишлари қора туйнуклар (black holes), ғовак туйнуклар (wormholes) ва космология каби мавзуларни қамраб олади. Унинг “Black Holes, Cosmology and Extra Dimensions” номли китоби ушбу соҳалардаги муҳим асарлардан бири ҳисобланади. 190 дан ортиқ илмий мақоласи SCOPUS журналларида нашр этилган. Хирш-индекс 40. Web of Science журналларида 130 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган Хирш-индекс 34. https://www.webofscience.com/wos/author/record/1350868 https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=7004596531 |
![]() |
Жўраев Йўлчи Тошмамадович Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2015 йилдан бошлаб Назарий физика ва квант электроника кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2022 йилда «Нафионнинг ион соҳасининг таркиби ва хусусиятлари: чекланган ҳажмда бўкиши ва микрореологик эффектлари» мавзусидаги PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 20 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 1 та дарслик ва Scopus ҳамда Web of Science базаларида индексланган журналларда 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. https://www.mdpi.com/2073-4360/12/12/2888 https://www.scopus.com/pages/publications/105020443785?origin=resultslist https://www.scopus.com/pages/publications/85100595571?origin=resultslist
|
![]() |
Ҳасанов Мухриддин Абдурасул ўғли Ассистент. 2018 йилда Самарқанд давлат университетини, 2020 йилда эса Санкт-Петербург давлат университетининг магистратура босқичини тамомлаган. 2024 йилдан бошлаб Назарий физика ва квант электроника кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Шу кунга қадар 20 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, Scopus ва Web of Science базаларида индексланган халқаро юқори рейтингли журналларда 4 та илмий мақола муаллифи ҳисобланади. DOI: 10.3103/S1541308X22050107 https://doi.org/10.3390/condmat8030064 |
![]() |
Назарий физика ва квант электроника кафедраси тарихи Назарий физика ва квант электроника кафедраси 2005 йилда кафедраларни йириклаштириш мақсадида назарий физика ҳамда квант электроника ва радиофизика кафедраларининг бирлашишидан ташкил этилган. Бугунги кунда кафедрада 11 нафар профессор-ўқитувчилар талабаларга дарс бермоқда. Шундан 4 нафари фан доктори-профессорлар, 4 нафари фан номзоди, (PhD) доцентлар. Кафедра қошида икки йўналишда: назарий физика ва лазер физикаси йўналишларида магистратура ва докторантура фаолият юритмоқда. Кафедранинг заҳираси ҳисобланган 5 нафар докторант ва 1 нафар стажёр-тадқиқотчилар ўзларининг диссертация мавзулари бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Физиканинг 3 йўналиши (назарий физика, ночизиқли оптика, лазер спектроскопия) бўйича халқаро ва республика илмий грантлари ҳамда университет ИТИ режаси асосида илмий тадқиқотлар бажарилмоқда ҳамда шулар асосида юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланмоқда. Кафедрада илмий-тадқиқот ишлари кафедра таркибидаги 3 та илмий лабораторияларда олиб борилмоқда. Лабораториялар замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва кафедра илмий ходимлари томонидан ноёб тажрибавий қурилмалар ишлаб чиқилган ва йиғилган. Кафедра илмий ходимларининг илмий тадқиқот ишлари натижалари, республикамиз ва чет эл илмий журналларида ҳамда халқаро ва республика конференциялари ва симпозиум материалларида чоп этилиб келинмоқда. Охирги 5 йил давомида кафедра жамоаси томонидан 100 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилди. |
![]() |
Факультетда назарий физика йўналишини ташкил этилиши 1935 йилда оптика ва назарий физика кафедраларининг очилиши билан боғлиқ. Кафедранинг биринчи мудири проф. А.Ю. Педдер бўлиб, назарий физика бўйича маърузаларни таниқли олимлар, профессорлар Ю.А. Крутов, М.П. Бронштейн, доцентлар Р.Х. Маллин, М.И. Мандель, Е.В. Контуровалар ўқишган. Кафедра урушдан кейин, қайтадан 1953 йилдан фаолият кўрсатган ва доцент М.В. Батнов раҳбарлик қилган. Бу вақтда назарий физиканинг алоҳида қисмлари бўйича маърузаларни релятивистик газодинамика соҳасида таниқли олим профессор Ф.И. Франкль ўқиган. Кафедрада назарий физика бўйича мутахассислар тайёрлаш 1956 йилдан бошланган. Бу вақтда кафедрани Л.Г. Яковлев кейинчалик унинг шогирдлари Р.Х. Сафаров, О.П. Пардаевлар бошқарган. 1987 йилга келиб назарий физика кафедраси аъзолари сони 10 нафарга етди. Бу даврда кафедрада доцентлардан В.Г. Хамдамов, Р.К. Кадиев, Ж.Х. Халикова, Я.Л. Грудский, О.Б. Шуман, И.З. Ортиқов, О.П. Пардаев, С.С. Маҳмудов, М. Сеит-Энон, ва катта ўқитувчи Э.К. Қосимовлар фаолият кўрсатган. Кафедра қошида 1989 йилда «Гравитация назарияси» масалаларига бағишлаб Бутуниттифоқ конференцияси ўтказилди. |
![]() |
Профессор Рустам Ибодов ва катта ўқитувчи У.Ж. Сайдуллаевлар Ўзбекистон Президентининг “Истеъдод жамғармаси” грантига; профессор Рустам Ибодов эса Венгрия Фанлар Академияси грантига, Германиянинг DAAD (2 марта), Volkswagen Stiftung (2 марта), Италиянинг Landau Network грантларига ҳамда “Миллий квалификация тизимлари: квалификация тизимларини ривожлантириш ва уларни тан олиниши учун қаратилган кўрсатмалар” Европа Иттифоқининг “NURSLING”, ўқув жараёнларини чет эл университетлари қаторига етказиш бўйича изланишлар грантларига сазовор бўлди. Германиялик олимлар профессор Jutta Kunz ва доцент Burkhard Kleihauslar билан ҳамкорликда 2004-2020 йиллар мобайнида бажарган гравитация учун келтирилган А. Эйнштейннинг модернизацияланган тенгламаларининг янги ечимларини топилиши бўйича изланишлар олиб борди. Фантом майдонлари билан кучайтирилган Эйнштейн-Янг-Миллс ғовак туйнуклари (wormholes) ечимлари топилган ва натижаларни нуфузли Phys. Rev., Phys. Lett. ва Grav. Cosmol. илмий нашрларда чоп этди. Европа Ядро тадқиқотлар маркази (CERN), Италиянинг Неаполь, Пиза ва Милан университетлари, Германиянинг Ольденбург университети, Канаданинг Альберта университетлари ходимлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. |
|
1974 йилда профессор Леонард Собиров ва И.Л. Фабелинскийлар раҳбарлигида Ночизиқли оптика илмий лабораторияси ташкил қилинди. Кейинчалик, 1992 йилда ушбу лаборатория базасида Квант электроника ва радиофизика кафедраси ташкил этилди. Кафедрани ташкил қилишдан мақсад квант электроника ва ночизиқли оптика соҳаларида мутахассислар тайёрлаш, аспирантура ва докторантура орқали юқори малакали илмий педагогик кадрларни тарбиялашдан иборат. Бу лаборатория илмий тадқиқотларининг асосий йўналиши сифатида критик нуқталари атрофида фазавий ўтишлар, лазер нурланишининг моддалар (ночизиқли қабул қилувчанликка эга бўлган моддалар) билан ўзаро таъсирини ўрганиш белгиланди. Илмий ишлар РФА илмий тадқиқот институтлари ва мудофаа саноати билан бирга олиб борилди. Лаборатория ташкил этилгандан буён 20 дан ортиқ илмий-тадқиқот мавзулари бўйича халқаро ва республика грантлари бажарилган ва халқ хўжалигининг турли соҳаларига жорий этилган. |
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар













.jpg)




