Функционал анализ ва математик физика
Кафедра мудири
Лақаев Саидахмад Норжигитович
- Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
- Телефон: +998937228656
- Электрон почта: slakaev@mail.ru
Биография
1978- 1987- йиллар Самарқанд давлат университети функционал анализ кафедраси ассистенти, доценти
1987- 1996-йиллар Самарқанд давлат университети функционал анализ кафедраси мудири
1996- 2003-йиллар Самарқанд давлат университети функционал анализ ва функциялар назарияси кафедраси профессори
2003- 2011-йиллар Самарқанд давлат университети математик физика ва функциялар назарияси кафедраси мудири
2011- 2013-йиллар Самарқанд давлат университети математик физика ва функционал анализ кафедраси мудири
2013- 2016-йиллар Самарқанд давлат университети математик физика ва функционал анализ кафедраси профессори
2016-йилдан Самарқанд давлат университети «Математик физика ва функционал анализ» кафедраси мудири
Математик физика ва Функционал анализ кафедраси 2003 йили февраль ойида ф.м.ф.д, проф. Саидахмат Лақаев ташаббуси ва сайи-ҳаракатлари натижасида математик-физика илмий йўналиши бўйича Самарқанд давлат университетида илмий мактаб ташкил этилганлигининг этирофи сифатида Математик физика номи билан ташкил қилинди. Унда кафедра мудири ф.м.ф.д. проф. С.Н.Лақаев, ф.м.ф.д. проф. Ж.И.Абдуллаев, ф.м.ф.н. доц. М.Х.Шерматов, ф.м.ф.н. асс. А.М.Холхўжаев, асс. Т.Ҳ.Расуловлар фаолият кўрсатиб бошлаган.
Математик физика кафедраси тарихи Функционал анализ кафедраси тарихи билан бевосита боғлиқ:
Функционал анализ кафедраси 1971 йилда доцент Ходи А. Абдуллаев ташабуси ва сайи-ҳаракатлари натижасида ташкил этилган эди. Кафедра ташкил топган кундан бошлаб унда доценталар: Х. А. Абдуллаев, Ш. Ярмухамедов ва оқитувчилар И.И. Исроилов, Е. А. Абдуқодиров, Р. Ш. Шодиев, М. Ҳошимовалар фаолият кўрсатишган.
Функционал анализ кафедрасига 1971-1976 йилларда доцент Х.А. Абдуллаев, 1977-1979 йилларда доцент Ш. Ярмуҳаммедов, 1980-1987 йилларда доцент И.И.Исроилов ва 1987-1994 йилларда доцент-профессор Саидакҳмат Н.Лақаев мудирлик қилган.
1994 йили “Математик анализ” кафедраси “Функционал анализ” кафедрасига қўшилди, кафедра “Функциялар назарияси ва функционал анализ” деб аталди ва унга проф Саидакҳмат Лақаев кафедрага 1994-1997 йилларда мудирлик қилди.
1997 йилда Функциялар назарияси ва Функционал анализ кафедрасидан Математик анализ кафедраси ажралиб чиқди.
1997-2002 йилларда Функциялар назарияси ва функционал анализ кафедрасига ф.м.ф.д., доц. А. Хатамов мудирлик қилди.
2003 йили февралида Функциялар назарияси ва функционал анализ кафедраси асосида иккита янги кафедра, яъни Математик физика ва Функциялар назарияси кафедралари ташкил қилинди.
2003-2005 йилларда Математик физика кафедрасига ф.м.ф.д., проф. Саидакҳмат Лақаев ва “Функциялар назарияси” кафедрасига ф.м.ф.д.,доц. Ахтам Хатамов мудирлик қилдилар.
2005 йилда “Функциялар назарияси” кафедраси “Математик физика” кафедрасига қўшилди ва кафедра“ Математик физика ва функциялар назарияси” деб номланди ва унга проф. Саидакҳмат Н.Лақаев мудирлик этиб тайинланди.
2011- йил ноябр ойидан “Математик физика ва функциялар назарияси” кафедраси Математик физика ва функционал анализ деб номланди ва унга профессор Саидакҳмат Норжигитович Лақаев 2013 йилгача мудирлик қилди.
2013-2016 йилларда кафедрага ф.м.ф.н., доцент А.М.Халхўжаев мудирлик қилди.
2016 йил ноябрдан буён кафедрага ф.м.ф.д., проф. академик Саидахмат Лақаев раҳбарлик қилиб келмоқда.
Ҳозирги кунда кафедрада қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқдалар: кафедра мудири, ф.м.ф.д., проф., академик, Саидахмат Лақаев, ф.м.ф.д., проф Аҳмад Халхўжаев, ф-м.ф.д., проф. Эрмамат Сатторов, ф.-м.ф.д., доц. Ахтам Хатамов, доц., ф.-м.ф.н. О.Е. Махмудов, ф.-м.ф.н., доц. И.Е. Ниёзов, ф.-м.ф.н.,доц. С.М. Саматов, катта ўқитувчилар: Ш.М. Латипов, фалсафа докторлари (PhD) С.С. Улашов, (PhD) Ш.Ҳ. Қурбонов, ассистентлар А.Болтаев, М.Азизова, Ф.Алмуратов, докторант А.М.Хуррамов, таянч докторантлар Саидакбар Абдуҳакимов, Шаҳобиддин Ҳамидов, кабинет мудири Дилафрўз Бекназарова.
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари
- Функционал анализ
- Комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси
- Комплекс анализ
- Оптималлаштириш усуллари
- Математик анализ
- Олий математика
- Математика
- Иқтисодчилар учун математика
- Чизиқли функционал анализ (танлов фан)
- Функциялар назарияси (танлов фан)
- Математик физикага кириш (танлов фан)
- Чизиқли операторлар
- Компакт операторлар ва интеграл тенгламалар
- Фридрикс модуллари
- Метрик фазолар ва акслантиришлар (магистратура)