Самарқанд давлат университет тасарруфида ҳозирги кунда 3та талабалар турар жойи фаолият кўрсатиб, умумий сиғими 1116 ўринни ташкил этади.

4-сон талабалар турар жойи 522 ўринли,

5-сон талабалар турар жойи 394 ўринли,

6-сон талабалар турар жойи 200 ўринли.

    Университетнинг 4-сонли талабалар турар жойи жорий таъмирдан чиқарилган бўлиб, 5-сон талабалар турар жойи 2017 йилда, 6-сон талабалар турар жойи 2019 йилда қурилиб фойдаланишга topshirilgan.2020-2021 ўқув йилида кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар сони 12021 нафарни ташкил этади. Шундан университет талабаларининг 14% талабалар турар жойи билан таъминланган. Жорий йилда талабалар турар жойи учун бир ойлик тўлов нархи 115500  (бир юзўн беш минг беш юз) сўмни ташкил этади.

    Талабалар турар жойи фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлар асосида университетнинг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Жумладан, талабалар турар жойи низоми, эълонлар бурчаги, талабалар рўйхати, ёнғин хавфсизлиги бурчаги мавжуд.

    Талабаларнинг яшаши, ўз устида мустақил ишлаши, дам олиши учун турар жойларда шароитлар яратилган. Талабалар учун Президентимиз илгари сурга бешта муҳим ташаббус бўйича санъат, спорт, компьютер технологиялари. Китобхонлик ва тикувчилик хоналари мавжуд.

    Талабалар турар жойларида турли хил тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан,Инглиз-тили «Мусаввирлик», «Дизайн», “Вокал ва дутор ижрочилиги”, “Тикувчилик ва тўқувчилик” ва бошқа тўгараклар ташкил қилинган. Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларга шарт-шароит яратиш мақсадида маънавият ва маърифат хоналари, ўқув заллари ташкил қилиниб, улар зарурий жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, дам олиш (Ота-оналар учун) хонаси, хотин-қизлар хонаси, кир ювиш ва қуритиш хонаси, кийимларни дазмоллаш хонаси, ошхона каби маиший шароитлар яратилган. Талабалар турар жойида тиббиёт хоналари ташкил қилиниб, талабаларга биринчи тиббий хизмат қўрсатилмоқда. Шунигдек, талабалар турар жойида Аёллар маслаҳат хонаси ҳамда Психолог хоналари ташкил қилинган. Турар жойларнинг ҳар бир қаватида ҳожатхона, иссиқ сув билан таъминланган душ, ювиниш хонаси мавжуд. Талабалар турар жойида университет ахборот ресурс марказининг филиали ташкил этилган., 4-сон талабалар турар жойида 2 мингга яқин, 5-сон талабалар турар жойида 2 мингга яқин бадиий адабиётлар, даврий матбуот нашрлари билан таъминланган. 6-сон талабалар турар жойида  мингга яқин бадиий адабиётлар АРМ филиаллари соат 15:00 дан 22:00 гача ишлайди.