«Илмий – тадқиқот мажмуаси» фаолиятининг асосий вазифалари қуйдагилардан иборат:
• амалий ва фундаментал характердаги илмий-тадқиқотларни, янги техника ва технологиялар яратишни қўллаб-қуватлаш;
• илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб бориш, янги технология, илмий ишланмаларни яратиш ва уларни халқ хўжалигига жорий этиш;
• университет профессор-ўқитувчи ва илмий ходимларини турли конкурсларга қатнашиши учун услубий ёрдам бериш, илмий-техник ахборотга, патент-лицензион ва кутубхона, таҳрир-нашриёт ва босмахона хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;
• университет лабораторияларини ўқув-илмий асбоблар, жиҳозлар ва бошқа моддий-ашёлар билан таъминлашни ташкиллаштириш;