Ушбу сектор 2022 йил 30 августдаги университет кенгашининг янги тузилмалари тўғрисидаги 1-сон қарори билан очилган. ТИҚҚМ интеллектуал мулк обектларининг муҳофазаси соҳасида ТИҚҚМ хизматларидан фойдаланувчиларга ахборот ва илмий методик ёрдам кўрсатиш йўли билан Ўзбекистон Републикасининг инновацион салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил қилинган. ТИҚҚМнинг мақсадлари: 
    1. Ихтиролар ва фойдали моделларга патентлар олиш; инновацион фаолият билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар ва индивидуал ихтирочиларга ИМА патентли ва патентсиз ахборот ресурсларидан, шунингдек бошқа ахборот ресурсларидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этиш орқали илмий-техник ахборотдан, шу жумладан интеллектуал мулк соҳасида ихтисослаштирилган маълумотлар базаларидан самарали фойдаланиш эвазига мамалакатнинг инновацион ривожланишини қўллаб-қувватлаш; 
    2. Интеллектуал фаолиятни ва унинг натижаларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш; 
    3. Интеллектуал фаолиятнинг ҳуқуқий муҳофазасининг назарияси ва амалиёти ҳамда интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланишнинг актуал масалалари бўйича илмий амалий конференциялар, таълимий семинарларни ташкил қилиш, тайёрлаш ва ўтказиш, шунингдек интеллектуал мулк оъбектларининг ҳуқуқий муҳофазаси асосларига бағишланган илмий-методик ва ахборий материалларни тарқатиш йўли билан жамиятда инновацион фаолиятни ташвиқ ва тарғиб қилиш;

Э-маил: patent@samdu.uz
Веб саҳифа: https://patent.samdu.uz/
Телеграм канал: https://t.me/samdupatent