Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти хорижий ўқитувчилари
![]() |
Сдобников Вадим Витальевич Вадим Сдобников — филология фанлари доктори, профессор, Н. А. Добролюбов номидаги Нижний Новгород давлат лингвистика университети (НГЛУ, Россия) профессори. 2024-йилдан буён Самарқанд давлат университетининг рус ва умумий тилшунослик кафедрасида фаолият юритмоқда. |
Сурена Занжани Инглиз адабиёти бўйича фан доктори (DSc), профессор. 2024 йилдан бери Самарқанд давлат университети инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида фаолият юритади. Сурена Занжани 2022-йилда “Адабиётда сассиз товушлар (Шекспирнинг Қиш эртаги ва О. Уайлднинг "Саломе" асарлари феменистик тадқиқи )” мавзусида фан докторлигини (DSc) ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 3 та китоб, 2 ўқув қўлланма ва 20 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи.
|
|
![]() |
Ҳакан Айдоған Филология фанлари доктори (PhD), доцент. 25 йиллик тажрибага эга амалий тилшунослик мутахассиси. У Халқаро Сараево Бурч университетида “Мотивацион омиллар ўзгарувчилари, ижтимоий ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва самарадорлик, нутқ муаммолари ҳамда Туркия ва Босния ва Герцеговинадаги EFL стратегиялари ўртасидаги муносабатлар” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Доцент Ҳакан Айдоған Докуз Эйлул университетида инглиз тилини ўқитиш (ELT) йўналишида бакалавр ва магистр даражаларини олган. У 25 йилдан буён турли олий таълим муассасаларида фаолият юритиб келмоқда. Фаолияти давомида у 50 дан ортиқ илмий мақола, бир нечта китоблар ва китоб бўлимларини нашр эттирган. Шунингдек, унинг Темпе шаҳридаги Аризона штат университетида олиб борган илмий изланишлари Европа, Туркия, Украина ва Россиядаги нуфузли университетларда эътироф этилган. Унинг илмий фаолияти халқаро миқёсда юқори баҳоланиб, ўз соҳасида муҳим ўрин тутади. |
Щербак Антонина Семёновна Филология фанлари доктори, профессор. Тамбов давлат университетида фаолият кўрсатади. 2023-йилдан Самарқанд давлат университетининг рус ва чет эл адабиёти кафедрасида ишлаб келмоқда. 4 дарслик, 14 ўқув ва услубий қўлланма, 80 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 10 га яқин халқаро грантларда иштирок этган. 2 грантга раҳбарлик қилган. http://vcl.ralk.info/issues/2012/issue_4_2012
|
|
![]() |
Доманский Юрий Викторович Филология фанлари доктори, Россия Давлат гуманитар университети (РДГУ) Филология ва тарих институти назарий ва тарихий поэтика кафедраси профессори. А. А. Бахрушин номидаги давлат марказий театр музейи катта илмий ходими. Россия давлат гуманитар университетининг Летов номидаги семинари ҳаммудири, 1998-йилдан бери нашр этиб келинаётган “Рус рок шеърияти” тўплами бош муҳаррири. 2021-йилдан Самарқанд давлат университетининг рус ва чет эл адабиёти кафедрасида ишлаб келмоқда. 350 га яқин илмий ишлар, жумладан, 10 монография, 6 та ўқув-услубий тавсия, 6 дарслик муаллифи. SCOPUS ва Web of Science журналларида 30 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. |
![]() |
Самет Онур
Ссылка на статью в базе Scopus: Ссылка на статью в базе WOS: |