ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Амалий математика ва информатика факультети 2017 йилда мэханика-математика факультетидан ажралиб қайта ташкил этилди ва январдан бошлаб алоҳида факультет сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Факультетда таьлим олган 1700 нафардан зиёд малакали кадрлар Республика халк хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилмокдалар. Улардан 20 нафари фан доктори ва 40 киши фан номзоди илмий даражасига эришган.

Ҳозирги пайтда факультетда 5130200 – “Амалий математика ва информатика”,  5110701 – “Информатика ўқитиш методикаси”, 5330100 – "Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти" йўналишлари бўйича бакалавриат; 5А110701 – “Таълимда ахборот технологиялари”, 5А130200 – “Амалий математика ва ахборот технологиялари” мутахассисликлари бўйича магистратура таълими берилмоқда. 05.01.02 – “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотларни қайта ишлаш”,  01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси”, 05.01.07 – “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи” ихтисосликлари бўйича таянч докторантура (PhD) ва докторантураларда (DSc) олий малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Факультетда “Ахборотлаштириш технологиялари”, “Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш”, “Оптималлаштириш усуллари” кафедралари мавжуд бўлиб уларда 4 та профессор, 17 та доцент, 2 та катта ўқитувчи хамда 20 та ассистент ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар.

Талабалар ўқув жараёнида замонавий ахборот техногияларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилган, 4 та компьютер синфи (80 та компьютер), 10 та техник жиҳозланган алоҳида аудиторияларда дарслар олиб борилади.

Факультетда “Ахборот технологиялари ва тизимлари”, “Аномал суюқликлар механикаси”  илмий мактаблари фаолият олиб бормоқда ва уларни ташкил этиш ва ривожланишида проф. И.И.Жуманов ва проф. Б.Х.Хужаёровларнинг ҳиссаларинни алоҳида таъкидлаш мумкин.

Кафедралар профессор-ўқитувчилари замонавий ахборот технологияларини таълимда қўллаш, маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларини яратиш, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўналишлари бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Соҳа бўйича илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида 15 дан ортиқ дастурий маҳсулотлари яратилган.  

Факультет худуддаги ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар билан фаннинг замонавий ютуқларини тадбиқ қилиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда шартномалар тузиб, уларнинг базасида малакали мутахассис кадрлар тайёрламоқда.

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5110700 Информатика ўқитиш методикаси
5130200 Амалий математика ва информатика
5330100 Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А110701 Таълимда ахборот технологиялари
5А130202 Амалий математика ва ахборот технологиялари


Факултет тюторлари