ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Биология факультети 1927 йилда ташкил этилган Биология факультети негизида 2018 йил 24 августда қайта ташкил этилган. 
Факультетда «5140100-Биология (турлари бўйича)», «5320500-Биотехнология (тармоқлар бўйича)», «5110400-Биология ўқитиш методикаси» йўналишлари бўйича бакалаврлар, «5А140101-Биология (Ботаника, Зоология, Одам ва ҳайвонлар физиологияси)», «5А140104-Биотехнология», «5А140108-Зоология» ва «5А140103-Ихтиология ва гидробиология» мутахассисликлари бўйича магистрантлар ҳамда 4 та ихтисослик бўйича докторантлар тайёрланмоқда.
Факультетда 5 та кафедра (Ботаника, Зоология, Ўсимликлар физиологияси ва микробиология, Биология факультетида жами 66 та профессор-ўқитувчилар фаолияти олиб борди. Улардан 7 (10.60%) нафари фан доктори профессорлар, 37 (56.06%) нафари фан номзоди (PhD доцентлар, 22 (33.33%) нафари илмий даражага эга бўлмаган ассистент-ўқитувчилар ҳисобланади. Факультетда ўртача илмий салоҳият 71,4 % ни ташкил этди.
Факультетда Ботаника, Ўсимликлар физиологияси, Зоология, Одам ва ҳайвонлар физиологияси, Биокимё, Генетика илмий мактаблари мавжуд бўлиб, бу мактаблар асосчилари ва уларнинг издошлари томонидан Зарафшон воҳаси фауна ва флорасининг ўзига хослигини систематик, биокимёвий, физиологик, генетик ва биотехнологик жиҳатдан таҳлил қилиш, улардан оқилона фойдаланиш услубларини амалиётга тадбиқ этиш йўналишларидаги илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Факультет қошида 4000 дан ортиқ экспонатга эга Зоология музейи, 1000 дан ортиқ нусхадаги 250 га яқин тур ўсимликлар ўстирилаётган Оранжерия, минглаб нусхадаги гербарийларга сақланаётган Гербарий фонди, маҳаллий фаунамизда учрайдиган барча турдаги ҳашаротларни ўзида мужассамлаштирган Энтомологик коллекция, энг замонавий хорижий лаборатория асбоблари билан жиҳозланган Ўқув лабораториялари мавжуд.
Мустақиллик йилларида факультетда таҳсил олган талабалардан 1 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиати (Ш.Худойбердиев), 1 таси Улуғбек номидаги давлат стипедиатлари (Д.Бегматова) ва 10 дан ортиқ фан олимпиадалари гъолиблари бўлишди.
Факультетнинг профессор-ўқитувчилар жамоаси ЎзРФА қошидаги илмий тадқиқот институтлари, республикамиз ва хориждаги 40 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда Илмий тадқиқот марказлари билан самарали ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишган

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5110400    Биология ўқитиш методикаси
5320500    Биотехнология (тармоқлар бўйича)
5140100    Биология (турлар бўйича)
 

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А140101    Биология  (ўсимликлар физиологияси)
5А140101    Биология (Ботаника)
5А140101    Биология (Одам ва ҳайвонлар физиологияси)
5А140103    Ихтиология ва гидробиология
5А140104    Биотехнология
5А140108    Зоология


Факултет тюторлари