Диссертацияси ҳимояси
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2026-йил 10-апрел куни соат 9:00 ва 11:00 да бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
- Алиев Шокир Жўрақуловичнинг 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти) ихтисослиги бўйича “Муҳаммад Солиҳ Кашфий Термизийнинг адабий маҳорати” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг ҳимояси.
- Қаршиев Бекзод Абдикарим ўғлининг 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича “Ҳозирги ўзбек қиссаларида онг оқими тасвири” (Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам ва Қўчқор Норқобил қиссалари мисолида) мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг ҳимояси.
- Ҳар хил масалалар.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети АРМ-2, мажлислар зали.

