Диссертацияси ҳимояси
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2025-йил 19-ноябр куни соат 10:00 да бўлиб ўтади
Кун тартиби:
1. Жураев Жамшид Сунатиллоевичнинг 11.00.01 – Табиий география ихтисослигидан “Қуйи Зарафшон ландшафтларининг чўлланиш жараёнларини геофазовий технологиялар ёрдамида баҳолаш ва карталаштириш” мавзусидаги география фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) диссертация иши ҳимояси.
2. Ҳар хил масалалар.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 2-ахборот ресурслар маркази фаоллар зали.

