Диссертация муҳокамаси
Самарқанд Давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.FM/Т.02.09 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 01.02.05 – «Суюқлик ва газ механикаси» ихтисослиги бўйича Илмий семинарнинг навбатдаги йиғилиши 2025-йил 12-ноябрь куни соат 14:00 да ўтказилади.
КУН ТАРТИБИ
1. 01.02.05 – «Суюқлик ва газ механикаси» ихтисослигидан физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга талабгор Абдикаримов Набижон Ибадуллаевичнинг «Девори деформацияланувчи қувур ва каналларда эластик қовушоқ суюқликнинг пульсли оқимини тадқиқ қилиш» мавзусидаги диссертацияси муҳокамаси.
2. Ҳар хил масалалар.
Ўтказилиш жойи: СамДУ Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар факультети 305-аудитория

