10-май куни  Самарқанд давлат университети Биокимё институти ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси ўқитувчиси Шерзодбек Мирзаев  кимё йўналиши 2-курс талабаларига “Ноорганик кимё практикум” фанидан “Мис, кумуш ва уларнинг бирикмалари олиниши, хоссаларига доир тажрибаларни бажариш” мавзусида очиқ дарс ўтади.

    Очиқ дарс Биокимё институти кимё биносининг 7-хонасида, соат 18:00 да бошланади. Очиқ дарсга барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.