Холон технология институти “Саноат математикаси ва информатика” (бакалавр) ва “Информатика ва технологияларни бошқариш” (магистратура) йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратура босқичига талабалар қабулини эълон қилади.

    Бакалавриат босқичида ўқиш бошланиши – 2024 йил январь ойидан. 1 йиллик ўқиш тўлови 13600 шекел.

    Магистратура босқичида ўқиш бошланиши – 2023 йил октябрь ойидан. 1 йиллик ўқиш тўлови 19000 шекел.

    Бир йил учун ётоқхона нархи хонадаги талабалар сонига қараб 500 ва 700 долларни ташкил қилади.

    Керакли ҳужжатлар:

    - инглиз тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган диплом;

    - тавсия қилинган хат;

    - инглиз тили даражасини аниқлаш сертификати камида С1.

    Дастур ҳақида батафсил маълумотни Самарқанд давлат университетининг Халқаро ҳамкорлик бўлимидан ҳамда Холон технология институтидан tonyl@hit.ac.il (Антоанета Леви) олишингиз мумкин.