Хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш истагини билдирганлар диққатига!

    Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 500 ўринга мўлжалланган хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таҳсил олиш бўйича 2023 йилги 1-стипендия танловлари эълон қилинди.

    Мазкур танловларнинг саралаш босқичлари жорий йил 1 майдан 1 июнга қадар давом этади.

    Номзодлар учун барча зарур маълумотлар Жамғарманинг қуйидаги онлайн ҳужжат топшириш платформасида мавжуд:

    http://admission.eyuf.uz