Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Республикада олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 563-сонли қарорида Давлат-хусусий шериклик асосида талабалар турар жойларини барпо этиш белгиланган.
    Қарорда олий таълим муассасаларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида инфратузилма объектларини қуриш, таъмир талабларини реконструкция қилиш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш ишларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш кўзда тутилган.
    Хусусий ташаббускор «Тhe best Stroy of Samarkand» МЧЖ томонидан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳудудида 400 ўринли талабалар турар жойини давлат-хусусий шериклик шартларида қуриш, жиҳозлаш ва бошқариш ташаббуси билдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 2019-йил 10-майдаги ЎРҚ-537-сон Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар     Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарорига мувофиқ мазкур лойиҳанинг консепсияси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети томонидан тасдиқланган. Хусусий ташаббускор Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети талабаларини замонавий шинам турар жой билан таъминлашни режалаштирилган.
    Ушбу лойиҳани амалга оширишда манфаатдор томонлар қизиқиш билдириш учун сўров ва таклифларини 2023 йил 21 апрел Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари лозим.
    Ссилкалар: 
    Сўров шакли
    Лойиҳа ҳақида маълумот
    Лойиҳа консепсияси
    Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) қуйидаги манзилларда қабул қилинади:
    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манзили: 100174, Тошкент ш., Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй, Э-маил: devonxona@edu.uz, edu@exat.uz, веб-сайт: edu.uz, Телефон рақами: +99871 246 04 27;
    Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети манзили: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Университет кўчаси 15-уй, Э-маил: devonxona@samdu.uz, shamsiddin@mail.ru, веб-сайт: https://samdu.uz, Телефон рақами: 66-233-50-23; +99890-270-00-39;
   “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) олинган тақдирда, Олий таълим вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказади.