Магистратура босқичида ўқишни давом эттиришни хоҳловчи талабалар Франсиядаги ўқишларини молиялаштириш учун “France Excellence” грантига (собиқ БГФ) ариза топширишлари мумкин.

    "France Excellence" гранти дастури 2023-2024 ўқув йили учун тақдим этилади.

    Грант учун талаблар:

  • -  Университетнинг аниқ ва табиий фанлар йўналишида 4-босқич битирувчилари ёки университетни ушбу йўналишларини тамомлаганлик ҳақида дипломга эга бўлиши;
  • -  Б2 даражадаги инглиз (IELTS, TOEFL, TOEIC) ёки француз тилида (DELF/DALF, TCF) тил сертификатига эга бўлиш (француз тили сертификати бор талабаларга имтиёз берилади);
  • -  Ўқиш давомида аъло баҳога эга бўлиш;
  • -  Ёш чегараси 28 ёшгача;

    Ариза топшириш муддати - 25.03.2023 (23:59) гача.

    Батафсил маълумот учун ҳавола: https://uz.ambafrance.org/La-campagne-de-bourse-France-Excellence-est-ouverte

    Қўшимча маълумот учун университетнинг халқаро алоқалар бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин: zarifa.eshmurodova@gmail.com