Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультетида 2019 йилдан бошлаб магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари ташкил этилган. Ушбу қўшма таълим дастурлари АҚШнинг Юта давлат университет, Россиянинг «СТАНКИН» Москва давлат технологиялар университети, Томск давлат университети, Шимолий Кавказ федерал университети, Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. 2022-2023-ўқув йилида “Мехатроника ва робототехника”, “Давлат молияси ва халқаро молия”, “Биология (ихтиология ва гидробиология)”, “География (ўрганиш обектлари бўйича)”, “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)”, “Инсон ресурсларини бошқариш”, “Экология (яйлов экологияси)” “Рус тили ва адабиёти”, “Тарих (йўналишлар ва фаолият тури бўйича)” ва “Дориларнинг саноат технологияси” ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрланади. Магистратура йўналишида таҳсил оладиган талабалар ўқишнинг биринчи йилини СамДУда ва иккинчи йилини хорижий ОТМда олиб боради. Магистратурга қабул жараёнлари давом этмоқда.

    Қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз ва рўйхатдан ўтишингиз мумкин…

    Факультетда таълим жараёнларини самарали ва юқори даражада ташкил этиш мақсадида малакали маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар жалб қилинган. Ҳозирги кунга қадар ҳамкор хорижий университетлардан 4 нафар мутахассислар факультетда доимий равишда фаолият кўрсатишмоқда. Жумладан, Ҳиндистон, Япониядан 1 нафардан ва Россиядан 2 профессор-ўқитувчи факультет талабаларига дарс бериб келмоқда.

 

Самарқанд давлат университети

Халқаро таълим дастурлари факультети.