“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 95-бандига мувофик 2022-2024 йилларда водород энергетикаси сохасида етакчи хорижий илмий марказ ва университетларга юбориш учун 20 нафар ёш олим ва мутахассисларнинг илмий стажировкаларини ташкил этиш учун қисқа муддатли илмий стажировка ўташга  тавсия қилинувчи номзодлар тўгрисидаги маълумотларни жорий йилнинг 15 июль ва 31 июль саналарига кадар тақдим этиш сўралган эди.

    Ҳозирги кунда, тавсия этилган номзодлар сони етарли бўламаганлигини инобатга олган ҳолда стажировкаларга юбориш юзасидан тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маъумотларни қабул қилиш муддатини 2022 йилнинг 26 август санасига қадар ўзайтирилганлигини маълум қиламиз (Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида қуйидаги ҳаволада жойлаштирилган: https://mininnovation.uz/oz/news/post-744)

    Бунда, мазкур танлов бўйича бошқа талаб ва шартларга ўзгартиришлар киритилмайди.

    Қўшимча маълумотлар олиш учун: Илмий стажировкаларни ва лаборатория асбоб-ускуналари харидини ташкил этиш бўлими бошлиғи  С. Тахиров, тел.: (90) 989 24 05, электрон манзил: s.takhirov@minninovation.uz -ҳамда етакчи мутахассиси С. Султанов, тел.: (94) 420 68 70, электрон манзил:s.sultanov@mininnovation.uz