Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Табиий ва аниқ фанлар

Kафедра мудири

 

вакант

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: 
  •  Электрон почта:  

Биография

 

 

Кафедра ҳақида

Кафедра 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, у «Табиий ва аниқ фанлар» номи билан аталади. Кафедрада 2021 йилдан  проф. A.R. Ахатов кафедра мудири лавозимида  ишлаб келмоқда.

Кафедрада 2021 йилда Ҳиндистонлик мутахассис профессор Чристо Анантҳ ва ассистентлар Амонов A.X., Латипова D.A., Эштемиров Б., Асроров Д., Парманов B.Z., Джамалова A.A., Кенжаев S.B., каби профессор-ўқитувчилар ҳамда техник ходим Сайфуллаев L.H. фаолият олиб боришган. Улар томонидан 2 та монография, 2 та оқув қолланма, 42 та илмий мақола ва маъруза тезислари чоп этилган, 8 та дастурий маҳсулот учун муаллифлик гувоҳномалари олинган.

Кафедранинг 2 нафар асситентлари B.Eshtemirov 05.01.02 – “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотларни қайта ишлаш” ва Д.Асроровлар 01.01.06 – «Алгебра» ихтисоликлари бўйича стажор-тадқиқотчилик институтида таҳсил олиш учун кириш имтихонларини муваффақиятли топширишди.

 Ҳозирги кунда кафедранинг янгиланган таркибида ассистентлар Жўрақулов A.J. ва Кенжаев S.S. лар ҳам фаолият кўрсатмоқдалар.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2021-ўқув йилида давлат илмий-техник дастурлари доирасида олиб борилган «Разработка программного обеспечения 3D моделирования сосудов почек донора для трансплантации с использованием технологий искусственного интеллекта» мавзусидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган илмий тадқиқот лойиҳасида А.Ахатов ижрочи сифатида иштирок этмоқда.

Кафедра мудири А.Р.Ахатов Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиали тадқиотчилари билан ҳамкорликда, кафедра ассистенти B.Eshtemirov СамДУ талабалари билан хамкорликда “Программа мобильного приложения для лингвокультурной интерференции и методы её устранения в речи”, ”Институционал иқтисод" фанидан веб платформа, “Илмий ишлар портфолиосини шакллантирувчи портал”, “Сонли усулларда тенгламаларни «Нютон» усулида ечиш дастурий платформаси” дастурий таъминотларини яратиб, уларни СамДУ, ЎзМУ Жиззах филиали, Жиззах Политехника институтлариниг ўқув жараёнларида мувфақиятли қўлланилиб келинмоқда.  

Табиий ва аниқ фанлар кафедраси СамДУниг Москва Станкин Дастгоҳозлик институти, Шимолий-Кавказ университети, Томск федерал Университети, Белгород давлат университети (Россия Федерацияси), Холон технологиялар институти (Исроил) билан ҳамкорликда ташкил этилган жами 6 та қўшма таълим дастурларининг бакалавриат ва магистратура ўқув жараёнларини амалга оширишда кафедра мутахассилигига мансуб фанларидан машғулотларни ўтиб келмоқда.

Ҳозирги кунда Белоруссия давлат илмий-техник университети билан хамкорлик алоқалари ўрнатилган ва 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб амалга ошириш учун “Биомедитсина инженерияси” магистратура мутахассислиги бўйича ўқув режа ишлаб чиқилган ва тасдиқланиш босқичида. Кафедра мудири проф. А.Р.Ахатов ва ассистент B.Parmonovlar БДИТУнинг “Конструирование и производство приборов” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ҳаммуалифиликда 2 та ўқув услубий кўрсатмалар таёрлашди ва нашр этишга топширишди.

Кафедрада фаолият кўрсатиб келаётган хорижлик мутахассис иштирокида таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўйича қуйидаги хорижий таълим муассасаларида семинар-тренинглар ўтказилди:

1. Christo Ananth Virtual International Intensive 3-day Short-term Training Programme on “Current Trends and Projections in Electrical, Electronics, Computer, Civil and Mathematical Engineering” between The Department of Electronics and Communication Engineering, St.Mother Theresa Engineering College, India & Research, Community Engagement & Technology Transfer Office, KIOT, Wollo University, Ethiopia, 11th May 2021-13th May 2021.

2. Christo Ananthyu One-day Faculty Development Programme on “Impact of Machine Learning during Current covid-20 Period”, The Department of Electronics and Communication Engineering, St.Mother Theresa Engineering College,India, 12th January 2021.

Кафедра профессор-ўқитувчилари Самарқанд Давлат Университетининг Табиий ва аниқ фанлар кафедраси «Детерминатион» МЧЖ билан 2021 йил 29 сентябрь № 48 хўжалик шартномаси асосида “Самарқанд ёш муҳандислар мактабининг услубий ва қурилмавий таъминотини яратиш” мавзусида “Самарқанд ёш муҳандислар мактаби”ни ташкил этишда услубий ва қурилмавий таъминотини яратиш, курсни амалга оширишда илмий-методик маслахат (консалтинг) бериш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариб келмоқда.

Кафедрада “Ёш олимлар кенгаши” тузилган бўлиб, унинг таркибида кафедранинг 5 нафар ассистент, 4 нафар магистрант ва 10 нафар талабалари аъзо бўлган. Кенгашнинг низоми ва йиллик режаси ишлаб чиқилган. Кенгаш фаолияти натижасида кафедранинг ёш олимлари томонидан 2 та ҳалқаро конференцияларда иштирок этилган, 2 та хорижий журналларида илмий мақолалар нашр этилган. “Сунъий тафаккур тизимларини лойиҳалаш” мавзусида хафтасига 2 маротаба ўтказиладиган семинар-тренинглар курси ташкил этилган.

“Ёш олимлар кенгаши” аъзолари кафедра қошидаги “Робототехника асослари” касбга йўналтирилган ўқув амалий курслар фаолиятида иштирок этиб келган. Курс тингловчилари Робототехника бўйича ИИИ Умумроссия «Робофорум» онлайн танлов-кўргазмасида ва Тошкент шахрида ўтказилган Очиқ Миллий Онлайн Олимпиадаларида иштирок этиб, совринли 2-ўринни эгаллаб келган.