Кафедра мудири

Хасанов Ғофуржон Акназарович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  •  Телефон: +998915270716
  •  Электрон почта: khasanov_g75@mail.ru

Биография

1991 – 1996 йиллар Самарқанд давлат университети механика-математика факультети талабаси;
1996 – 1999 йиллар Урганч давлат университети “Функсиялар назарияси” кафедраси аспиранти;
1999 – 2001 йиллар Урганч давлат университети “Функсиялар назарияси” кафедраси ассистенти;
2001 – 2006 йиллар Самарқанд давлат университети “Математик анализ” кафедраси лаборанти, асситенти;
2006 – 2015 йиллар Самарқанд давлат университети “Алгебра ва геометрия” кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси, доценти;
2015 – 2019 йиллар Самарқанд давлат университети “Алгебра ва геометрия” кафедраси мудири;
2019 – 2020 йиллар Самарқанд давлат университети “Математик анализ” кафедраси доктаранти (DSc);
2020 – йилдан Самарқанд давлат университетининг “Математик анализ” кафедраси мудири.

 

МАТЕМАТИК АНАЛИЗ КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

Математик анализ кафедраси Самарқанд давлат университетида дастлаб ташкил этилган кафедралардан бири бўлиб, у 1934 йилда ташкил қилинган. Биринчи кафедра мудири доцент В.П.Соловъев бўлган. Улуғватан урушигача бу кафедрада М.С.Собиров, Р.И.Искандаров, Ш.Т.Мақсудов, А.П.Митряков ва бошқалар ишлаган.

1944 йилда университет қайта тиклангандан кейин кафедрага 1945-1961 йилларда доцент М.С.Собиров мудирлик қилган.

Кафедрага 1961-1966 йилларда доцент Х.А.Абдуллаев, 1966-1972 йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби М.С.Собиров, 1972-1984 йилларда доцент А.Н.Назаров, 1984-1985 йилларда доцент А.Маматқулов, 1985-1994 йилларда доцент У.Э.Мамировлар мудирлик қилган.

1994-1996 йилларда механика-математика факультетининг математик анализ ва функсиялар назарияси кафедралари бирлаштирилиб, Функсиялар назария ва функсионал анализ деб номланиб уни профессор С.Н.Лакаев (ҳозирда акаденик) бошқарган.

1996 йилдан математик анализ кафедраси қайтадан ташкил қилиниб унга 2001 йилгача доцент У.Э.Мамиров мудирлик қилган.

2001-2020 йилларда профессор И.А.Икромов кафедрани бошқарган.
2020 йилдан бошлаб ф-м.ф-н. доц. Ғ.А.Хасанов кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Турли йилларда кафедрада қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатишган: Қабулов Р., Ибрагимова С.Г., Қутматов Ш., Мамашев С., Бубнов Э.А., Рўзиев Ж., Назаров А., Матниязов Б., Асроров Я., Нуримов Т., Ҳамроев Қ., Раббимов А.С., Маматқулов А., Солиев А., Ашуров Р., Мусаев А., Ғозиев А., Айматов Қ., Отақулов С., Лақаев С.Н. Абдуқодиров Е., Маматқулов Ҳ., Очилов П.И., Исломов И., Корниенко В.В., Бегматов А.Ҳ., Турсунқулов Б.М., Муясаров А., Суннатов Х.М., Боқиев Қ., Поздниякова Н.С. Маматов Ш.

Мудирлик лавозимларида ишлаган ҳар бир кафедра мудирининг иш фаолийти даврида кафедра салоҳиятини оширишда, хорижий университетлар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда ёшларни илмий ишларга йўналтиришда муносиб хизматлари бор.

Жумладан, 1965 йилдан ҳозирги кунгача кафедра битирувчиларидан 10 дан ортиқ фан доктори ва 40 дан зиёди номзодлик диссертасияларини ҳимоя қилишган ва улар республикамиздаги турли олий ўқув юртларида юқори лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Бундан ташқари кафедранинг битирувчилари давлат бошқарув ташкилотларида, туман халқ таълими мудири, КҲК ва АЛ директорлари, ички ишлар ходимлари ва умумтаълим мактаб директорлари вазифаларини бажаришган ва бажармоқдалар.

Кафедра қошидаги махсус курсларни тинглаган ва фаолият кўрсатиб докторлик диссертасияларини ҳимоя қилганлар: Б.Абдуалимов, Х.Худойназаров, Б.Хўжаёров, С.Н.Лақаев, Т.Сафаров, А.Х.Бегматов, В.В.Карниенко, И.А.Икромов, А.А.Джалилов, Ш.Ғ.Қосимов, Ў.Розиқов, Ж.И.Абдуллаев, С.А.Имомқулов.


Кафедранинг ҳозирги кундаги таркиби: ф-м.ф-н.доц. Г.А.Хасанов кафедра мудири, ф-м.ф-д. проф. Икромов И.А., ф-м.ф-н. проф. Волков Ю.С.(Россия), ф-м.ф-н. проф. Ғозиев А., ф-м.ф-н. доцентлар: Абсаламов Т., Мардиев Р., Файзуллаева Б. Ашурова З., Арзикулов А.У., Неъматов А.Б., Ибрагомов А.М., Турақулов Д.Д., фалсафа докторлари (PhD)лар: Усмонов С.Э., Ишанкулов Ф.Т., Мамиров Б.У., Муранов Ш., ассистентлар: Мардонов Ж., Эшбеков Р.У. кафедранинг илмий салоҳияти 89 фоизни ташкил қилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан таёрланган номдор степендиантлар: Абсаломов А.Т. (акад. А.Отахужаев номидаги давлат стипендия совриндори), Жўраева А.Ю. (Беруний номидаги давлат стипендия совриндори, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси), Қаландарова М. (Улуғбек номидаги давлат стипендияси), Эштемирова Л.С. (Улуғбек номидаги давлат стипендияси). Ибрагимов З. Президент стипендианти совриндори ҳамда Республика бўйича битирув малакавий ишлари танловида биринчи ўринни эгаллаган.

Кафедрада фаолият юритаётган илмий тўгарак ва семинарлар:

        Кафедрада 3 та илмий йўналиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда:

  1. Тебранувчан интеграллар назарияси
  2. Аналитик функсияларнинг чегаравий масалалари ва сингуляр интеграл тенгламалар
  3. Математик анализни ўқитиш назарияси ва методикаси

Бугунги кунда “Махсусликлар назарияси ва унинг тадбиқлари” номли илмий семинар профессор И.А.Икромов раҳбарлигида фаолият кўрсатмоқда.

Бу семинар қатнашчиларидан Ғ.А.Хасанов “Силлиқ фазали тебранувчан интегралларнинг баҳоси” мавзусида 2004 йилда, Д.Д.Туракулов “Қавариқ гиперсиртларда мужассамланган силлиқ ўлчовлар Фуръе алмаштиришларининг баҳолари ҳақида” мавзусида 2010 йилда номзодлик диссертасияларини мувоффақиятли ҳимоя қилишди.

А.Р.Сафаров “Тебранувчан интегралларнинг текис баҳолари ва уларнинг тадбиқлари” мавзусида 2017 йилда, С.Усмонов “Ёйилувчан гиперсиртлар билан боғланган максимал операторларнинг чегараланганлиги муаммоси” мавзусида 2019 йилда, Ш.Муранов еса “Сўндирувчи кўпайтувчили тебранувчан интеграларнинг баҳолари” мавзусида 2020 йилда математик анализ бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олишди.

Шу билан биргаликда кафедрада Ғ.А.Хасанов ва А.Арзиқуловлар раҳбарлигида “Математик анализни ўқитиш муамолари” номли илмий методик семинар мунтазам фалоят юритиб келмоқда.

Кафедра аъзолари томонидан олиб борилган илмий ҳамкорлик ишлари: Кафедра бир қанча хорижий ва МДХ давлатларнинг ОТМ лар ва илмий текшириш институтлари билан хамкорлик ишларини олиб бормоқда. Жумладан, ИСТП (Италия), Киел университети (Германия), Путра университети (Малайзия), Москва давлат университети (МГУ), Новасибрск давлат университети (НДУ), Новасибрскнинг С.Л.Соболев номли математика институтлари, А.Яссавий номидаги Халқаро қазоқ-турк университети (Қозоғистон республикаси) билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Бунинг натижаси сифатида кафедра ўқитувчиларидан И.А.Икромов (Италия, Германия, Туркия, Жанубий Корея), Р.Мардиев (Франсия), А.У.Арзиқулов (Англия, Туркия), Ғ.А.Хасанов (Италия, Малазия), А.Т.Абсаламов (Италия, АҚСҲ) хорижий давлатларда илмий сафарларда бўлганлар.

Кафедрада аъзолари қуйидаги халқаро ва республикамизнинг грантлари совриндорлари бўлганлар: Проф. И.А.Икромов. - Германиянинг Киел университетининг ДФГ (УСБ-486 рақамли) фонди гранти (2001-2019 йиллар), Италиянинг Триест шахридаги халқаро назарий физика маркази гранти (2002-2003), Ўзбекистон Республикаси ЎзФА ФТКК фонди 70 – 06 2005 йил. И.А.Икромов 2001 йилдан ҳозирги кунга қадар Германиянинг Киел университети профессори Д.Мюллер билан ҳамкорликда ДФГ фонди гранти асосида илмий ишлар олиб бормоқда. У 1996-2004 ва 2007-2013 йилларда Италиянинг Абдус Салам номидаги халқаро назарий физика илмий марказининг аъзоси бўлган. ОТ-Ф4-69 «Гармоник анализ, даражали геометрия ва уларнинг математик физика масалаларига татбиқлари» (2017, Ўзбекистон)

Проф.А.А.Джалилов. - Италиянинг Триест шахридаги халқаро назарий физика маркази гранти (2002 йил), Германия ДААД илмий гранти (2004 йил). Франсия шахрининг Лилл университети илмий гранти (2005 йил), Англиянинг Қиролича жамияти илмий гранти (2004-2006 йиллар).

Кафедра қошида магистратура, таянч доктарантура (PhD), докторантура (DSc) фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг тақдирланиши: Кафедра профессор-ўқитувчиларининг хизматлари давлатимиз миқиёсида ҳам муносиб тақдирланган. Шулардан доцент А.Ғозиев “Меҳнат фахрийси” (1987 йил), “Олий таълим аълочиси” (1988 йил), профессор И.А.Икромов ва доцент У.Э.Мамировлар “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.

Университет бўйича профессор И.А.Икромов 2015 йил “Йилнинг энг яхши тадқиқотчиси”, доцент А.У.Арзиқулов 2010 ва 2015 йилларда “Йилнинг энг яхши педагоги” танловлари ғолиби бўлганлар.

Доцент А.Ғозиевнинг ўқув қўлланмаси 2016 йил “Йилнинг энг яхши ўқув қўлланмаси” танлови ғолиби бўлган, 2017 йил эса доц. А.Ғозиевга ёзган дарсликлари ва монографиялари учун профессорлик унвони берилди.

Кафедра дарс ўтадиган таълим йўналишлари: Кафедра профессор-ўқитувчилари Математика факультетининг “5130100 – математика”, “5110100 – математика ва информатика”, “5130300 – Математик инжиниринг”, “5140300 – Механика ва математик моделлаштириш” таълим йўналишларига, Рақамли технологиялар факультетининг “5130200 – Амалий математика”, “5330100 – Компютер илмлари ва дастурлаш технологиялари” таълим йўналишларига ва Физика факультетининг “5140200 – Физика”, “5110200 – Физика ва астрономия” таълим йўналишларига ҳамда Халқаро таълим дастурлари факультетининг талабаларига дарс ўтиб келмоқдалар.

Кафедра ўтадиган фанлар:

БАКАЛАВРИЙАТ:

  • Анализ асослари
  • Математик анализ
  • Анализнинг танланган боблари
  • Анализда асимптотик усуллар
  • Параметрга боғлиқ хосмас интеграллар ва уларнинг тадбиқлари

МАГИСТРАТУРА

  • Математик анализнинг қўшимча боблари
  • Аналитик функсиянинг чегаравий масалалари
  • Сингуляр интеграл тенгламалар назарияси
  • Тақсимотлат назарияси
  • Тебранувчан интеграл ва уларнинг асимптотикаси
  • Максимал операторлар назарияси