Самарқанд давлат университети ядро физикаси ва астрономия кафедраси
Ядро физикаси ва астрономия кафедраси мудири
Улуғбек Уктамович Тўхтаев
ulugbekuktamovich89@gmail.com
Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2013 йилдан буён Самарқанд давлат университети Ядро физикаси ва астрономия кафедрасида фаолият юритиб келмоқда.
2024 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01 рақамли Илмий кенгашда 01.04.01 – “Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари” ихтисослиги бўйича “Самарқанд ва Навоий вилоятларининг бир қатор ҳудудларидаги сув ҳавзаларининг радиацион мониторинги” мавзусидаги диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилиб, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди.
2021–2025 ўқув йиллари давомида жами 50 га яқин илмий мақола ва тезислар чоп этилган бўлиб, шулардан 10 га яқини Scopus базасида индексланувчи журналларда нашр этилган. Илмий-педагогик фаолияти давомида 10 дан ортиқ ўқув адабиётлари нашр қилинган.
Ядро физикаси ва астрономия кафедраси аъзолари
|
Гулжаҳон Ахмедова Физика-математика фанлари номзоди, профессор. 2016 йилдан бошлаб ядро физикаси ва астрономия кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1981 йилда «Исследование радиоактивности объектов окружающей среды методом полупроводникового гамма спектрометрии» мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Гулжаҳон Ахмедова муаллифлигида ҳозирги кунга қадар жами 170 дан зиёд илмий ишлар нашр этилган. Жумладан, 15 ўқув адабиётлар, 2 монография, 1 дарслик, 7 ўқув қўлланма, 2 услубий қўлланма ва 3 маърузалар матни чоп этилган. 30 дан зиёд илмий ва илмий-оммабоп мақолалар нашр қилинган.
|
|
![]() |
Эшбўриев Рашид Мажидович +998 97 399 89 19 eshburiyev0082@gmail.com Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1985-1988 йилларда Т.Шевченко номидаги Киев давлат университетида аспирантурани ўтаган. 1989 йилда ЎзФА Иссиқликлар физикаси институтида “Колебательная спектроскопия молекул-зондов в водномицеллярных и инертных растворителях” мавзусида фан номзоди диссертациясини ҳимоя қилган. Рашид Эшбўриев ҳозирги кунга қадар 120 га яқин илмий ва услубий мақолалар муаллифидир. Жумладан, 21 илмий мақолалар, 40 илмий конференция (18 та халқаро конференция) материаллари эълон қилинган. Унинг муаллифлигида фанларга ва лабораторияларга тегишли 30 дан ортиқ услубий ва ўқув қўлланмалар (6 ўқув қўлланма) чоп этилган. 2017-2022 йиллар мобайнида ядро физикаси, ядро технологиялари ва ядро энергетикаси, амалий ядро физикаси каби 25 та фандан ўқув-услубий мажмуалар ҳамда 30 га яқин фанлардан ўқув ва ишчи-ўқув дастурлари яратган. Кейинги 3 йил ичида физика йўналиши бакалавриат талабалари учун Республикада биринчи марта “Физикавий экология асослари” фанидан дарс машғулотларини ўтказмоқда ва бу фандан 2022 йилда 2 қисмли ўқув-услубий ва ўқув қўлланма чоп этган. https://assets.uzsci.uz/edition/file/5def3869b986a.pdf#page=75 https://www.samdu.uz/public/images/ilmiyjurnal/MVBvHl4z4F_ilmiy_jurnal.pdf#page=81 https://www.indianjournals.com/ijor.aspx?target=ijor:aca&volume=11&issue=2&article=147 http://new.samdu.uz/images/ilmiyjurnal/MI3jFOGgQW_ilmiy_jurnal.pdf file:///C:/Users/Lenovo/Downloads/Telegram%20Desktop/5-son%20aniq-2021.pdf |
![]() |
Мумин Кодирович Қодиров Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Ядро физикаси ва астрономия кафедраси профессори. 2024 йилдан бошлаб мазкур кафедрада фаолият юритиб келмоқда. Мумин Қодиров 1990 йилда номзодлик диссертациясини (Россия Федерацияси, Красноярск шаҳридаги Л.В. Киренский номидаги Физика институти ҳузуридаги Илмий кенгашда), 2009 йилда эса докторлик диссертациясини (Ўзбекистон Фанлар академиясининг Иссиқлик физикаси институти ва Самарқанд давлат университети ҳузуридаги бирлашган Илмий кенгашда) муваффақиятли ҳимоя қилган. Бугунги кунга қадар Мумин Қодировнинг якка муаллифликда ва ҳаммуаллифликда 200 га яқин илмий ҳамда илмий-услубий ишлари чоп этилган. Шулардан 30 дан ортиғи халқаро нуфузли журналларда нашр қилинган. Мазкур ишларга 590 га яқин иқтибослар берилган бўлиб, олимнинг Хирш индекси 11 га тенг. Унинг муаллифлигида 1 та муаллифлик гувоҳномаси олинган, 3 та монография ва 2 та ўқув қўлланма нашр этилган. |
![]() |
Ҳакимов Дилшод Абдухолимович Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ассистент. 2018 йилдан буён Самарқанд давлат университети Ядро физикаси ва астрономия кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2020–2023 йилларда Беларусь Миллий фанлар академиясининг «Бирлаштирилган энергетика ва ядровий тадқиқотлар институти – Сосни» давлат илмий муассасасида (Государственное научное учреждение «Объединенный институт энергетических и ядерных исследований — Сосны» Национальной академии наук Беларуси) аспирантурада таҳсил олган. 2023 йилда мазкур институтда «Исследование содержания радона в объектах окружающей среды зоны воздействия Белорусской АЭС и районов урановых хвостохранилищ Узбекистана и разработка методики экспресс определения 222-Rn в водных объектах» мавзусидаги диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилиб, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. https://sosny.bas-net.by/archives/5207 Ҳозирги кунга қадар Ҳакимов Дилшод Абдухолимович томонидан 40 га яқин илмий мақола ва тезислар чоп этилган. Жумладан, 25 та илмий мақола ҳамда 15 та илмий конференция материаллари, шундан 10 таси халқаро конференциялар материаллари ҳисобланади.
|
|
Ҳасанов Холмурад Ҳасанович Техника фанлари доктори, профессор. 2017 йилдан бошлаб ядро физикаси ва астрономия кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2017 йилга қадар Москва давлат университетида фаолият юритган. 1991 йилда “Использование энергии сверхзвукого потока для обработки биополемиров” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Холмурод Ҳасанов 15 дан ортиқ хорижий журналлардаги мақолалар муаллифидир. |
|
|
Ҳимматов Исломбек Фазлиддин ўғли Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Ядро физикаси ва астрономия кафедраси ассистенти. 2026 йилдан бошлаб мазкур кафедрада фаолият юритиб келмоқда. Москва миллий ядро тадқиқотлар университетида «Гамма-спектрометрический комплекс для определения поглощенной дозы в борсодержащих мишенях при облучении тепловыми нейтронами» мавзусида илмий изланишлар олиб борган. Ҳимматов Исломбек муаллифлигида жами 20 дан ортиқ илмий ишлар нашр этилган. Жумладан, 8 та илмий мақоласи ОАК рўйхатидаги, шунингдек Scopus ва Web of Science базаларида индексланувчи журналларда чоп этилган. https://doi.org/10.3103/S1068335625602511 |
|
|
Жўраев Болқинжон Шухратович Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Ядро физикаси ва астрономия кафедраси ассистенти. 2026 йилдан бошлаб мазкур кафедрада фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтида «Delta Scuti юлдузларини кузатиш ва таҳлил қилиш» мавзусида илмий изланишлар олиб борган. Жўраев Болқинжон муаллифлигида жами 10 дан ортиқ илмий ишлар нашр этилган. Жумладан, 6 та илмий мақоласи ОАК рўйхатидаги, шунингдек Scopus ва Web of Science базаларида индексланувчи журналларда чоп этилган. https://doi.org/10.17184/eac.9789 |
|
|
Маматқулов Орифжон Баҳромович Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2018 йилдан ядро физикаси ва астрономия кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Маматқулов Орифжон 2002 йилда “Гамма-спектрометрическое исследование запасов и миграции Сс-137 в почвах некоторых территорий Узбекистана” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Орифжон Маматқулов фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 3 услубий қўлланма ва 100 дан ортиқ илмий мақолалари мавжуд.
https://philarchive.org/archive/BAHROM-2 https://philarchive.org/rec/MAMVOR https://inis.iaea.org/search/search.aspx?orig_q=RN:44129251 https://inis.iaea.org/search/search.aspx?orig_q=RN:41090833 https://inis.iaea.org/search/search.aspx?orig_q=RN:40106937 |
|
![]() |
Черняев Александр Петрович Физика-математика фанлари доктори, профессор. Москва давлат университети физика факультети тезлаткичлар физикаси ва радиацион тиббиёт кафедраси мудири. Бир вақтнинг ўзида Москва давлат университети Ядро физикаси илмий тадқиқот институти “Нурланиш технологиялари ва тиббиот физикаси” лабораторияси мудири. Россия “Тиббий физиклар” жамияти президенти. 2006-2016 йилларда Москва давлат университети проректори лавозимида ишлаган. “Ватан олдидаги хизматлари учун II даражали ордени (2005-й), III даражали Абхазия “ Шон-шараф” ордени (2017 й), 2018 йилда Потанин фонди ғолиби, 2020 йилда “Педагогик фаолияти учун” И-даражали Ломоносов мукофоти лауреати соҳиби бўлган. Александр Черняев тезлаткичлар технологияси, тиббиёт физикаси ва ионлаштирувчи нурланишларнинг моддалар билан ўзаро таъсирлашуви ҳамда ядро тиббиёти соҳасида дунёда етакчи мутахассислардан бири. Олим 60 дан ортиқ ўқув қўлланмалар ва дарсликлар муаллифи. Нуфузли журналларда 300 дан ортиқ мақолалари чоп қилинган, ҳирш-индехи 10. https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=9233062300 https://scholar.google.com/scholar?start=20&q=Chernyaev,+A.P.&hl=ru&as_sdt=0,5 https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/39194180/ https://link.springer.com/article/10.1134/S1063779623040081 http://link.springer.com/article/10.1134/s0021894418030161 https://link.springer.com/article/10.3103/S106287382004022X https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0168583X20301828 https://aapm.onlinelibrary.wiley.com/doi/10.1002/acm2.14491 https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0168583X20301828?via%3Dihub |
![]() |
Артиков Акрам Музаффарович Физика-математика фанлари доктори, профессор. 2010 йилда ЎзФА ядро физикаси институтида физика-математика фанлари докторлиги диссертациясини ҳимоя qilgan.Hozirda Бирлашган ядро тадқиқотлари институтининг (Дубна, Москва) ядро муаммолари лабораторияси мудири. Олим 2006 ва 2020 йилларда “Разработка и создание сцинтилляционного детектора мюонов установки СДФ-2 для опытов по физике тяжелых кварков на ТЭВатроне ФНАЛ”мавзусида яратган дитекторлари учун Бирлашган ядро тадқиқотлари институтининг икки мукофотини қўлга киритган. 150 дан ортиқ мақолалари чоп этилган, ҳирш-индех 79. https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=35226939900 https://doi.org/10.1016/j.nima.2024.169436 https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0168900224003620?via%3Dihub |
![]() |
Сафаров Акмал Асқарович Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2019 йилдан кафедрада ўз фаолиятини бошлаган. Акмал Сафаров 2021 йилда “Исследование низких активностей объектов природной среды. Новый подход в гамма спектроскопии” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлди. Акмал Сафаров фаолияти давомида 33 га яқин илмий мақолалар ва 32 га яқин халқаро ва маҳаллий конференцияларда тезислар нашр эттирган. Бундан ташқари 1 услубий қўлланма муаллифи ва 4 халқаро лойиҳалар раҳбари. https://doi.org/10.1515/reveh-2022-0107 https://doi.org/10.1016/j.nimb.2022.06.002 https://doi.org/10.1016/j.radphyschem.2021.109651 https://doi.org/10.1016/j.nimb.2021.05.020 |
|
Миртошев Завқиддин Давронович z-mirtoshev@samdu.uz; zmirtoshev@gmail.com Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2011-2019 йилларда Астрофизика кафедрасида ва 2019 йилдан бошлаб ядро физикаси ва астрономия кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2022 йилда “Коронал масса ташланмалари: уларнинг қуёш цикли давридаги вариацияси ва космик об-ҳавога таъсири” мавзусидаги докторлик (PhD) диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилган. Завқиддин Миртошев илмий ва педагогик фаолияти давомида жами 32 дан зиёд илмий мақолалар ва тезислар чоп қилган. Шулардан 8 таси халқаро ва республика илмий журналларида, қолганлари халқаро ва Республика илмий конференцияларида чоп қилинган.
https://doi.org/10.1093/mnras/stz1001 https://doi.org/10.1017/S1743921318001588 https://doi.org/10.1017/S1743921317010857 https://inis.iaea.org/search/search.aspx?orig_q=RN:44129101 https://inis.iaea.org/search/search.aspx?orig_q=RN:50065821 https://inis.iaea.org/search/search.aspx?orig_q=RN:44129102 https://inis.iaea.org/search/search.aspx?orig_q=RN:45115305 https://academic.oup.com/mnras/article/486/4/4671/5476503 https://doi.org/10.1017/S1743921318003642 https://doi.org/10.1017/S1743921317010857 https://www.elibrary.ru/item.asp?id=26321160 |
|
![]() |
Ядро физикаси ва астрономия кафедраси Ядро физикаси ва астрономия кафедраси Самарқанд давлат университети (СамДУ) билан тенгдош, десак муболаға бўлмайди. Чунки унинг ташкил этилиши Ўзбекистонимиздаги фан ва маориф дарғаларидан бири — таниқли профессор Мусо Муминович Муминовнинг илмий-педагогик ҳамда ташкилотчилик фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Уруш бошланганлиги туфайли ҳукумат қарорига биноан 1941 йилнинг охирларида СамДУ вақтинча Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) билан бирлаштирилди. Собиқ Иттифоқ Халқ Комиссарлари Советининг 1944 йил 5 февралдаги қарорига мувофиқ университет қайта тикланди. Университетга ректор этиб моҳир ташкилотчи Мусо Муминов тайинланди. М. М. Муминовнинг ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги туфайли университетнинг моддий-ўқув базаси қисқа муддатда тикланди. 1944 йилнинг ўзида университетда 23 та кафедра фаолият бошлади. Ушбу кафедралардан бири физика-математика факультети таркибидаги Умумий физика кафедраси (ҳозирги Ядро физикаси кафедраси) эди. Мусо Муминов университетга ректорлик қилиш билан бир вақтда Умумий физика кафедраси мудири вазифасини ҳам бажарган. |
![]() |
Ўқув жараёнининг ташкил этилиши Кафедранинг профессор-ўқитувчилари 1944–1969-йилларда университетнинг физика-математика, кимё, биология, география ва муҳандис-техника факультетлари талабаларига умумий физиканинг механика, молекуляр физика ва электр бўлимларидан маъруза, амалий машғулот ва лаборатория дарсларини ўтар эдилар. Физика бўлими талабаларининг курс ва диплом ишларига, шунингдек педагогик ва ишлаб чиқариш амалиётларига раҳбарлик қилинар эди. 1952-йилда Мусо Муминов Умумий физика кафедрасида Самарқанд Давлат Университетида биринчи марта «Радиоактив изотоплар физикаси» бўйича махсус курс ташкил этди ва ўзи шу курс бўйича маърузалар ўқиди. Ушбу курс доирасида замонавий ядровий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лабораториялар ташкил этилди. 1956-йилдан бошлаб кафедра Радиоактив изотоплар физикаси бўйича мутахассислар тайёрлаб бера бошлади. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан физика фани бўйича ўзбек тилида ўқув адабиётлари тайёрлана бошланди. 1951-йилда профессор Мусо Муминовнинг «Физик тажрибалар натижасидаги хатолар ҳақида» ўқув қўлланмаси, А. Кочнев, Х. Хайдаров ва В. Муминовлар томонидан «Молекуляр физика» курси бўйича дарслик, М. М. Муминов ва Х. Х. Хайдаровлар томонидан “Лаборатория ишлари учун ўқув қўлланма” (1–2-қисм), шунингдек М. М. Муминов, Ҳ. Ҳайдаров ва А. М. Юсуповларнинг “Электр курси” дарслик китоблари чоп этилди. |
![]() |
Тошкент Ядро физикаси илмий-тадқиқот институти, Тошкент физика-техника илмий-тадқиқот институти, Ломоносов номидаги Москва Давлат университети (МГУ), Дубна шаҳридаги (Россия) Бирлашган Ядро тадқиқотлари институти (ОИЯИ) ва бошқа бир қатор илмий марказлар билан илмий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди, шунингдек илмий шартномалар тузилди. Кафедра мудири Мусо Муминов кадрлар тайёрлаш ишларига жиддий эътибор қаратди. Ёш аспирант ва стажёрларни йирик илмий марказларга юборишни бошлади. Академик Т. М. Муминов, доцент Н. Бадалов, профессорлар О. Қ. Қувондиқов, Ш. Хотамов, Мақсуд Мусайевич Муминов, С. Мухаммедов ва бошқа олимлар бу жараёнда фаол қатнашди. Илмий-тадқиқот ишлари 1961-йиллардан бошлаб ядро физикаси соҳасидаги илмий ишлар ҳажми сезиларли даражада кенгайди. Кафедрада профессор М. М. Муминов томонидан “Атроф-муҳит намуналарининг радиоактивлигини ўрганиш” мавзусида илмий-тадқиқот ишлари йўлга қўйилди. Ушбу мавзуда бошланган илмий ишлар 1970-йилдан бошлаб профессор Мақсуд Мусайевич Муминов ва Толиб Мусайевич Муминовлар раҳбарлигида кафедранинг илмий гуруҳи томонидан Бирлашган Ядро тадқиқотлари институти, Москва шаҳридаги (БЯТИ Дубна ш.) Ядро муаммолари лабораториясида замонавий ядровий қурилмаларда давом эттирилди. |
![]() |
Шундай қилиб, профессор Мусо Муминович Муминов томонидан Самарқандда Ядро физикаси мактаби ташкил этилди. Бу мактабдан кўплаб фан номзодлари, фан докторлари ва йирик мутахассислар етишиб чиқди. Мусо Муминов бошлаб берган атроф-муҳит намуналарининг радиоэкологик ҳолатини ўрганиш мавзусидаги илмий ишлар янгича мазмун касб этиб, Ядро физикаси кафедраси қошидаги «Ядро физикаси» илмий лабораториясида замонавий ядро қурилмаларида устознинг фарзандлари ҳамда кўплаб шогирдлари томонидан муваффақият билан давом эттирилмоқда. Самарқанд Давлат университети ва Россия Федерациясининг Дубна шаҳридаги Бирлашган Ядро тадқиқотлари институти (БЯТИ) ўртасида тузилган илмий ҳамкорлик шартномаларига асосан кафедранинг аспирантлари ва илмий тадқиқотчи-стажёрларидан иборат илмий гуруҳи институтнинг Ядро муаммолари лабораториясида (ЛЯП) кафедра профессори (бугунги кунда ЎзР ФА академиги) Т. М. Муминов раҳбарлигида «Қисқа яшовчи изотопларнинг уйғонган ҳолатларини гамма-гамма, вақт ва бурчак корреляциялари усулларида тадқиқ қилиш» мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бора бошлади. Қисқа яшовчи изотоплар ядроларининг уйғонган ҳолатларининг яшаш вақтларини ўлчаш учун замонавий қурилмалар комплекси яратилди. Ушбу қурилмалар юқори аниқликдаги (прецион) ўлчашлар ўтказиш имконини берди. Ядро муаммолари лабораториясидаги синхросиклотронда радиоактив изотоплар олиш ва уларни лабораторияда мавжуд электромагнит масс-сепараторларда ажратиш ноёб ер элементларининг нейтрон танқис ядроларида содир бўладиган ўтишлар эҳтимолини аниқлашга имкон берди. Академик Т. М. Муминов ва унинг раҳбарлигидаги тадқиқотчилар гуруҳи 1973-йилда Бирлашган ядро тадқиқотлари институтида (Дубна, ОИЯИ) чоп этилган “Радиоактив изотопларнинг гамма-нурланишлари спектрлари атласи” номли китобни тайёрлашда, прецион гамма-спектроскопия бўйича услубий тадқиқотларда ҳамда экспериментал натижаларни ЭҲМда қайта ишлаш учун дастурлар ишлаб чиқишда фаол иштирок этдилар. |
|
Академик Т. М. Муминов 1973-йилда “Ноёб ер элементлари соҳасида нейтрон танқис ядроларнинг уйғонган ҳолатларини тадқиқ қилиш” мавзусида бажарилган ишлари учун 1977-йилда СамДУ Ядро физикаси кафедраси доценти А. Б. Холиқулов билан биргаликда Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати бўлдилар. ОИЯИ Ядро муаммолари лабораториясида бажарилган илмий ишлар натижасида академик Т. М. Муминов раҳбарлигида 4 нафар тадқиқотчи — Б. Аликов, У. Салихбаев, И. Холбоев, Т. Исломов докторлик, 20 нафар тадқиқотчи — А. Б. Холиқулов, М. Маликов, Ф. Хамроев, Т. Хазратов, Қ. Муминов, Г. Ахмедова, Ш. Омонов, А. Сафаров, Ш. Х. Хушмуродов, Х. Бадалов ва бошқалар номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Бирлашган Ядро тадқиқотлари институтининг Юқори энергиялар физикаси (ЛВЕ) лабораториясида профессор Мақсуд Мусайевич Муминов раҳбарлигидаги кафедранинг илмий тадқиқотчилари гуруҳи “Элементар зарралар хусусиятларини, жумладан, иккиламчи нейтронларнинг ҳосил бўлишини ўрганиш” мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб борди. Лабораторияда янги авлод тезлатгичларидан ҳамда зарраларни қайд этишнинг янги усулларидан фойдаланиш адронларнинг шаклланиш динамикаси тўғрисида кенг кўламли экспериментал маълумотлар олиш имконини берди. Дейтронларнинг углерод ядролари билан ўзаро таъсирлашувида π-мезонлар генерациясини ўрганиш жараёнида олинган маълумотлардан μ-катталик ёрдамида синтез энергиясини ҳисоблашда фойдаланиш мумкин. Юқори энергиялар физикаси лабораториясида (ЛВЕ) бажарилган илмий ишлар натижалари асосида икки нафар олим — Мақсуд Мусайевич Муминов ва Р. Бекмирзаев докторлик, тадқиқотчилар — И. Суванов, С. А. Шарипова, М. Султанов, Ф. Исматова, У. Шеркулов ва бошқалар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Бугунги кунда ушбу йўналишдаги илмий ишлар Тошкент физика-техника институти олимлари билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда. |
|
|
1954–2014-йилларда Ядро физикаси кафедрасида “Атом ядроси ва элементар зарралар физикаси” мутахассислиги (01.04.16) бўйича кўплаб олимлар — академиклар, профессорлар, доцентлар, таниқли педагоглар ва раҳбар ходимлар тайёрланди. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари: Профессорлар: Катта ўқитувчилар: Доцентлар: |
|
|
1944–2025-йилларда кафедрага раҳбарлик қилган мудирлар:
Кафедра бугунги кунда Ҳозирги кунда кафедрага доцент У.У. Тухтаев раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада жами 13 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади. Профессорлар: Доцентлар: Ассистентлар: Кафедрада 7 нафар муҳандис-лаборант ходим фаолият олиб боради: |
|
|
Кафедра профессор-ўқитувчилари физика йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрлашга хизмат қилади. Кафедрада бакалаврлар ўқув режасига мувофиқ қуйидаги фанлар ўқитилади:
Кафедранинг асосий илмий йўналишлари Бугунги кунда Ядро физикаси ва астрономия кафедрасининг бош илмий мавзулари қуйидагилардан иборат:
Кафедранинг профессор-ўқитувчилари илмий ишларга фаол жалб қилинган бўлиб, тасдиқланган илмий режа ҳамда грант лойиҳалари доирасида тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Кафедрада давлат ва халқаро грантлар асосида илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. 2025 йилда доцент А. Сафаров раҳбарлигида “MISTI: Big Data Mapping and Correlation of Environmental Containments as Monitored by Biological and Human Isotopic Uptake” номли лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа Массачусетс Технология Институти (АҚШ) билан ҳамкорликда 2023–2025 йилларга мўлжалланган бўлиб, умумий молиялаштириш ҳажми 20 000 АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа доирасида 2 нафар профессор-ўқитувчи, 1 нафар докторант ва 2 нафар иқтидорли талаба жалб этилган. Кафедранинг атом ва ядро физикаси ўқув лабораториялари замонавий асбоб-ускуналар ва компьютерлар билан жиҳозланган, янги лаборатория ишлари жорий этилган, услубий қўлланмалар тайёрланган. |
|
|
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўзбек тилида 30 дан ортиқ дарслик, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда мажмуалар нашр этилган. Академик Т.М. Муминов ҳамда кафедра доцентлари А.Б. Холиқулов, Ш.Х. Хушмуродовлар томонидан тайёрланган “Атом ядроси ва зарралар физикаси” ўқув қўлланмаси 2009 йилда Вазирлик грифи билан чоп этилган. Кафедра доцентлари Г. Ахмедова, О. Маматқулов ва профессор И. Холбоевлар томонидан тайёрланган “Атом физикаси” ўқув қўлланмаси 2013 йилда Вазирлик грифи билан нашр этилган. Мазкур қўлланма 2014 йилда “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” республика танловида ғолиб деб топилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Истеъдод” жамғармасининг III даражали дипломи билан тақдирланган. Кафедра мудири доц. Ш.Х. Хушмуродов 2015–2016 ўқув йилида “Олий таълим муассасаларининг энг яхши педагоги” кўрик-танлови ғолиби бўлган (2016 йил 5 октябрдаги 2-сонли мажлис қарори асосида). 2014 йилда профессор О. Пардаев, доц. Ш.Х. Хушмуродов ва ассистент У.У. Тўхтаевлар томонидан “Атом физикасидан масалалар ечиш”, “Атомдан ядроқача”, “Квант физикасига доир суҳбатлар” номли асарлар чоп этилган. Профессор Г. Ахмедова ва ассистент У.У. Тўхтаевлар томонидан “Ядро физикаси ва дозиметриядан масалалар тўплами”, “Дозиметриянинг замонавий муаммолари ва амалий татбиқи”, “Ионлаштирувчи нурланишлар ва радиацион хавфсизлик” номли дарслик ва қўлланмалар нашр этилган. 2018 йилда доц. Р.М. Эшбо‘риев томонидан “Физикавий экология” ўқув қўлланмаси, ассистент У.У. Тўхтаев билан ҳаммуаллифликда “Атом физикасидан лаборатория ишлари” услубий қўлланмаси ҳамда яккамуаллифликда “Ядро технологияси ва ядро энергетикасининг физикавий асослари”, “Ядро реакциялари” номли ўқув қўлланмалар чоп этилган. 2025 йилда доц. У.У. Тўхтаев, PhD, ассистент Д.А. Ҳакимов ва доц. Ш.Х. Ҳасановлар томонидан “Атом ва ядро физикасидан масалалар тўплами” ўқув қўлланмаси, шунингдек доц. У.У. Тўхтаев томонидан яккамуаллифликда “Monitoring radioaktivnost pitevix vod v zonax povyshennogo riska Respubliki Uzbekistan” номли монографияси нашр этилган. |
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар





.jpg)





