Кафедра мудири

Юсупов Озод Раббимович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон:  +99897 441 29 79
  •  Электрон почта: ozod200707@mail.ru

Биография

2005-2009 йй. – Тошкент ахборот технологиялари  университети талабаси

2009-2011 йй. – Жиззах политехника институтида муҳандис дастурчи

2011-2013 йй. - Самарқанд давлат университети магистранти

2013-2015 йй. - Самарқанд давлат университети математик моделлаштириш кафедраси ассистенти

2015-2017 йй.  - Самарқанд давлат университети “Амалий математика” кафедраси ассистенти

2017-2019 йй. - Самарқанд давлат университети таянч докторанти

2020-2020 йй.    - Самарқанд давлат университети “Математик моделлаштириш” кафедраси ассистенти

2020         ҳ.в   -  Самарқанд давлат университети “Дастурий инжиниринг” кафедраси мудири

 

 Дастурий инжиниринг кафедраси Самарқанд давлат университети илмий кенгашининг 2020-йил 16-июндаги 11-сонли баённомасига асосан Рақамли технологиялар факультетида ташкил қилинган.

Кафедра ЎзМУ (Ўзбекистон миллий университети), ТАТУ (Тошкент ахборот технология университети) каби бир қатор университетлар ҳамда ТАТУ қошидаги АКТ илмий-инновацион маркази ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда илмий услубий ишлар олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада 3 нафар фан номзоди, 11 нафар ассистент, 1 нафар кабинет мудири фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада доцентлар: С. Қобилов, И. Турақулов, О. Юсупов; ассистентлар: Ш. Сувонов, Ф. Мелиев, М. Нурмаматов, И. Ҳимматовлар ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бормоқдалар.

Кафедрада 5А330101 – “Компютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича)” мутахассислиги бўйича магистратура фаолият олиб бормоқда. Магистрантлар кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари С. Қобилов, И. Туракулов, О. Юсупов раҳбарлигида илмий изланиш олиб бораяптилар.

Кафедра профессор-ўқитувчилари Амалий математика ва информатика, Дастурий инжиниринг, Компютер илмлари ва дастурлаш технологиялари йўналиши бакалавриат талабаларига ва магистрантларга “Дастурлаш асослари”, “Алгоритмлар ва маълумотлар структуралари”, “Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари”, “Тизимли дастурлаш”, “Маълумотлар базаси технологиялари”, “Oracle маълумотлар базасини бошқариш тизими”, “Ахборот тизимларини лойиҳалаш”, “Тармоқ операцион тизимлари”, “Маълумотларнинг интелектуал таҳлили”  каби бир қатор  фанлардан дарс бериб келишмоқда.