Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти биотехнология ва ўсимликлар геномикаси кафедраси мудири

Хасанов Нормат Сайдуллаевич

normatxasanov@gmail.com

Кафедра доценти. Биотехнология кафедрасида фаолияти йўлга қўйилган Биотехнологик тадқиқотлар, хусусан ноёб доривор ўсимликларни in vitro шароитида микроклонал кўпайтириш, плантацияларини ташкил қилиш, ўсимликларнинг кимёвий таркибини аниқлаш орқали биологик фаол моддаларини фармотсевтика саноати учун хом ашё етказиб бериш бўйича илмий фаолият юритиб келмоқда. “Самарқанд ўлмасўти (Helichrysum maracandicum Popov ex Kirp.)ни микроклонал кўпайтириш” мавzusidagi 03.00.05-Ботаника, 03.00.12-Биотехнология ихтисосликларидан биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиб, ҳозирда кейingi босқичдаги илмий тадқиқотларини олиб бормоқда. Нормат Хасанов “Самарқанд бўзночи (Helichrysum maracandicum Popov ex Kirp.) ўсимлигини уруғларидан кўпайтириш ва плантациясини ташкил этиш” (AL-5621111988) мавzusidagi амалий лойиҳа тадқиқотларида фаол иштирок этиб, ноёб доривор Самарқанд бўзночи ўсимлигини микроклонал кўпайтириш усуллари ҳамда ўсимликларни адаптация қилиш шароитлари бўйича ҳаммуаллифликда тавсияномалар ишлаб чиққан. Ҳозирги кунда Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти биотехнология ва ўсимликлар геномикаси кафедрасида доцент кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Педагогик ва илмий тадқиқот ишлари натижасида 10 яқин илмий мақола (Scopus, WoS), 20 дан ортиқ тезислар нашр эттирган.

https://www.scirp.org/journal/ajpsps:// doi.org/10.4236/ajps.2023.142010

doi.org/10.1051/e3sconf/202453803018

https://doi.org/10.47352/jmans.2774-3047.286

https://doi.org/10.59251/2181-3973.2025.v1.138.1.3467

https://doi.org/10.1051/bioconf/202413001012

http://doi.org/10.54910/sabrao2026.58.4.40

https://doi.org/10.59251/2181-3973.2025.v1.138.1.4039

https://doi.org/10.14719/pst.13679

https://doi.org/10.47278/journal.ijvs/2026.110

 

 

Биотехнология кафедраси аʼзолари

Душанова Гавҳар Абдукаримовна
dushanovagavhar456@gmail.com

Биология фанлари номзоди, доцент. 2006 йилдан бери Самарқанд давлат университети Биология факультетида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда Биокимё институти Биотехнология кафедрасида бакалавр йўналиши талабалари учун “Биотехнологияда хавфсизлик масалалари ва биотехнологик таълим”, “Иммунобиотехнология”, “Тиббий биотехнология”, “Фармацевтик биотехнология” фанларидан маъруза ва амалий машғулотларни олиб боради.

Илмий фаолияти молекуляр генетика соҳасида иммун тизим генларининг генетик ва эпигенетик бошқарилишида SNP генетик полиморфизмларининг ролини ўрганишга бағишланган. У томонидан 100 дан ортиқ мақола ва тезислар чоп этилган, 1 та монография, 6 та ўқув қўлланма ва 5 та услубий қўлланма нашр этилган.

Гавҳар Душанованинг Scopus ва Web of Science халқаро базасига кирувчи мақолалари:

Султонова Кумуш Рузимурод қизи

Sultonovakumush1990@gmail.com

Кафедра доценти. 2024 йилдан бери биотехнология кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. “In vitro шароитида Lagochilus inebrians Bunge ўсимлигини микроклонал кўпайтириш” мавзусидаги илмий тадқиқот ишини 2023 йил ҳимоя қилган. Ҳозирги кунда “Доривор ўсимликларни микроклонал кўпайтириш ва республикамизнинг турли иқлим шароитларига мослаштириш технологиясини такомиллаштириш ва жорий этиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Манба асосида 40 га яқин мақола ва тезислар муаллифи. 1 та монография ва 4 та ўқув қўлланмалар нашр этилган.

Аханбаев Шоҳзод Улуғбек ўғли

shahzodaxanbayev@gmail.com

Биология фанлари фалсафа доктори (PhD) (2024). Ҳозирги кунда Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти биотехнология ва ўсимликлар геномикаси кафедрасида кафедра доценти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Scopus ва WOS базасида индексацияланувчи 9 та илмий мақола ва 42 дан ортиқ тезислар муаллифи.

Шукрлложонзода Роза Шукрулло қизи
roza_shukrullozoda@mail.ru

Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2025 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети Биотехнология кафедрасида ассистент лавозимида фаолият олиб бормоқда. Илмий мавзуси: “Самарқанд вилоятининг баъзи ёввойи лолаларини микроклонал кўпайтириш биологияси, ўсиши ва ривожланиши”.

Ниёзов Улуғбек Равшанович

ulughbekniyozov@gmail.com

Кафедра ассистенти. 2020 йилдан бери Биотехнология кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. “Қашқадарё ботаник-географик районининг доривор ўсимликлари” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. 4 та мақола ва 5 та тезис муаллифи.

Халилова Севара Абдуманнобовна
sevara.khalilova.88@mail.ru

Кафедра ассистенти. 2025 йилдан бери Биотехнология кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. “In vitro шароитида айрим ўсимлик экстрактларининг иммунокомпитент ҳужайралар метаболизми ва функционал фаоллигига таъсири” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. 6 та мақола ва 5 та тезис муаллифи.

Зиядуллаева Гулрух Зиядуллаевна

gulruhziyadullayeva34@gmail.com

Кафедра ассистенти. 2016 йилдан бери биотехнология кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. “Самарқанд вилояти аҳолисида II синф гистомансублик DR генларининг полиморфизм хусусиятларини аниқлаш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. 5 та мақола ва 4 та тезис муаллифи.

Тиллоева Заррина Фахриддиновна

zarafrais@gmail.com

Кафедра ассистенти. 2018 йилдан бери биотехнология кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. “Бройлерларнинг озуқасини бир ҳужайrali сувўтлар Scenedesmus sp. ва Chlorococcum sp. биомассаси билан бойитиш биотехнологияси” мавзусида илмий тадқиқот ishlarini олиб бормоқда.

Мухторова Ситора Алишер оʻғли (Алишер қизи)

sitoramuxtorova1405@gmail.com

Кафедра ассистенти. 2026 йилдан бошлаб Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти “Биотехнология ва ўсимликлар геномикаси” кафедрасида фаолият юритмоқда. “Peganum harmala Crantz эндофит бактериялари...” мавзусида тадқиқот олиб боради. 5 та илмий мақола ва 5 та тезис муаллифи.

Қувондиқов Шоҳзод Абдулла ўғли

shohzodquvondiqov@gmail.com

Кафедра ассистенти. 2026 йилдан бери Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти Биотехнология ва ўсимликлар геномикаси кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. “Помидор далаларида фитосанитар мониторинг ва патогенларни экспресс аниқлашда молекуляр-генетик ва биоинформацион технологияларни такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Биотехнология кафедраси ҳақида

Генетика илмий мактабининг тарихи “Генетика, селекция ва дарвинизм” кафедрасининг ташкил этилишидан бошланган. Кафедра 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, биринчи кафедра мудири С.З.Жалилов эди...

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар