Тарих факултети хорижлик ўқитувчилари
![]() |
Гатин Марат Салаватович
Тарих фанлари номзоди, доцент. 2024 йилдан бери Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети тарих факультети Ўзбекистон тарихи кафедрасида фаолият юритади. 2006 йилда Қозон давлат университетида “Проблемы истории Улуса Джучи и постордынских государств Восточной Европы в немецкой историографии ХIХ – ХХ вв.” бўйича тарих фанлари номзодлик диссерациясини ёқлаган. Рус, татар, немис, инглиз, ўзбек тилларини мукаммал эгаллаган. Фаолияти давомида 6 та дарслик, 11 та монография, 90 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. 12 тадан ортиқ мақоласи Scopus журналларида нашр этилган. ҳирш-индех 3. 2022-2025 йилларга мўлжалланган 23-18-00147, https://rscf.ru/project/23-18-00147/-raqamli “Социально-политическая организация евразийского пространства в Средние века (исторический опыт Золотой Орды и Ирана ХIII–ХIV вв.)” мавзусидаги Россия илмий жамғармасининг грант раҳбари. http://www.researcherid.com/rid/M-1917-2013 http://www.scopus.com/authid/detail.url?authorId=57201649466 http://elibrary.ru/author_items.asp?authorid=536190
|
![]() |
Абзалов Ленар Фиргатович Тарих фанлари номзоди, доцент. 2024 йилдан бери Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети тарих факультети Ўзбекистон тарихи кафедрасида фаолият юритади. 2009 йилда Қозон давлат университетида “Официальный письменный язык и канцелярская культура Улуса Джучи” бўйича тарих фанлари номзодлик диссерациясини ёқлаган. Рус, татар, инглиз, турк тилларини мукаммал эгаллаган. Фаолияти давомида 5 та дарслик, 7 та монография, 40 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. 13 тадан ортиқ мақоласи Scopus журналларида нашр этилган. ҳирш-индех 3. 2022-2025 йилларга мўлжалланган 23-18-00147, https://rscf.ru/project/23-18-00147/-raqamli “Социально-политическая организация евразийского пространства в Средние века (исторический опыт Золотой Орды и Ирана ХIII–ХIV вв.)” м авзусидаги Россия илмий жамғармасининг грант аъзоси.
http://www.researcherid.com/rid/HRD-8827-2023 http://www.scopus.com/authid/detail.url?authorId=57200993361 http://elibrary.ru/author_items.asp?authorid=SPIN-%D0%BA%D0%BE%D0%B4 http://orcid.org/0000-0003-3952-6715
|
![]() |
Александр Строканов Вермонт давлат университети, гуманитар фанлар институти директори, профессор. У жаҳон тарихига кириш, Ғарб цивилизацияси, Европа ва Осиё тарихи фанларидан дарс беради. Александр Строканов 12 дан ортиқ дарсликлар, 70 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, бир қатор халқаро грантлар ижрочиси. Илмий қизиқиш соҳаси: Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон тарихи ва сиёсати. |
![]() |
Хабижанова Гулнара Болатовна Ал Фаробий номидаги Қозоғистон Давлат университетини тамомлаган. Тарих фанлари доктори, профессор. 42 дан ортиқ ўқув-услубий ишлар, 40 дан ортиқ хорижий журналларда, жумладан SCOPUS ва WEB of Science журналларида илмий мақолалар муаллифи. Бир қатор хорижий ва фундаментал лойиҳаларнинг раҳбари ва ижрочиси ҳисобланади. |
![]() |
ЁУН МЮНГ ЧУЛ Тарих фанлари фан доктори (DSc), профессор. 2022-йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритади. Жанубий Кореянинг Донггук университети профессори. “A collection of Youn, Myung chul’s published works on Marine Research Vols.1 - 8”, Hakyoun Culture Press, 2012, including the following; Китоблар: |
Ю ТАЕ-ЁНГ
|
|
![]() |
Шенкар Майкл Исломдан олдинги Эроншунослик кафедраси доценти. У исломгача бўлган Эрон дунёси цивилизацялари ва маданиятларини моддий қолдиқлар ва визуал тасвирлар орқали ўрганишга ихтисослашган. Унинг илмий қизиқишлари исломгача бўлган Эрон ва Марказий Осиё археологияси, санъати ва динлари, жумладан зардуштийлик (диний иконографияга алоҳида эътибор қаратган ҳолда), Евроосиё кўчманчилари маданияти, Сўғд цивилизацияси ва “Ипак йўллари”ни қамраб олади. Профессор Шенкар ҳозирда Тожикистон Фанлар академияси доктори Шароф Қурбонов билан ҳамкорликда Тожикистон шимолидаги Сўғдистоннинг Санжар-Шоҳ шаҳрида (милодий V–IX асрлар) қазишмалар директори ҳисобланади. Унинг илмий мероси кенг қамровли бўлиб, “Номоддий руҳлар ва ўйилган тасвирлар. Исломдан олдинги Эрон дунёсидаги худоларнинг иконографияси” (Бостон–Лейден, 2014), “Панжикент расмларида Фарамарз достони” (2014), “Сосоний иконоклазмини қайта кўриб чиқиш” (2015), “Буюк Эрон бўлиниши: Аникон Гарб ва Антропоморфик Шарқ ўртасида” (2017), “Сўғд фуқаролик жамиятларининг келиб чиқиши (nāf)” (2020) каби нуфузли халқаро нашрларда чоп этилган ишлари билан машҳур. Профессор Шенкар Исроил Олий Таълим Кенгашининг Алон ёш ўқитувчилар учун стипендияси, Франция институтининг Гиршман Академияси мукофоти, Германия Археология Институтида Александр фон Гумбольдт илмий стипендияси, шунингдек Қуддус Ивроний университетининг энг яхши докторлик диссертацияси учун Макс Шломюк мукофотига сазовор бўлган. У Зардуштийлик дини, исломгача бўлган Эрон ва Марказий Осиё цивилизацияси, Сосонийлар империяси моддий маданияти, Сўғд цивилизацияси ва “Ипак йўллари” тарихи бўйича қатор махсус курслар олиб боради. |
![]() |
Бабак Резвани +99894 811-37-96 bkrezvani@gmail.com Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд давлат университети жаҳон тарихи кафедрасида фаолият олиб бормоқда. 2007-2012 йилларда Ривожланиш омилларини ўрганиш бўйича университетлараро тадқиқот мактабининг бошқарув аъзоси сифатида ишлаган. Кўп йиллар давомида Амстердам ижтимоий фанлар тадқиқотлари институти (АИССР), Амстердам университети қошидаги минтақавий, трансмиллий ва Европа тадқиқотлари мактабларида тадқиқот ўтаган. Нидерландиядаги Этногеосиёсатни ўрганиш ассотсатсияси раиси, профессор Бабак Резвани оʻз илмий нашрлари билан Туркия, Эрон, Голландия, Оʻзбекистон, АҚШ ва Грузия каби мамлакатлардаги йирик халқаро конференцияларда иштирок этган. У голланд, форс, рус, турк ва инглиз каби оʻндан ортиқ тилларида эркин соʻзлаша олади. 2 монография, 5 ўқув қўлланма ва 70 дан зиёд мақолалар эълон қилган. Шунингдек, Scopus базасига кирувчи журналларда 10 мақоласи нашр этилга, ҳирш-индех 5.
|
![]() |
Наргис Нурулла-Ходжаева
|