Кафедра мудири

Xамроқулова Шоxиста Шамшидинова

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  •  Телефон: +99890 224-77-96
  •  Электрон почта: shohista.0107@mail.ru

Биография

1983-йил 1-июлда Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида туғилган.
2000-йилда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабини битирган.
2001-2005-йилларда Самарқанд давлат университети талабаси
2005-2007-йилларда Самарқанд давлат университети магистранти
2007-2010-йилларда Самарқанд давлат университети аспиранти 
2011-2015-йилларда Самарқанд давлат университети «Умумий тарих» кафедраси ўқитувчиси
2015-2018-йилларда Самарқанд давлат университети «Жаҳон тарихи» кафедраси ўқитувчиси
2018-йилдан Самарқанд давлат университети «Жаҳон тарихи» кафедраси мудири

Жаҳон тарихи кафедраси тарихидан

Жаҳон тарихи кафедраси Самарқанд давлат университетининг тўнғич кафедраларидан бири. У 1927-йилда ташкил этилган Олий педагогика институти таркибидаги дастлабки 12 кафедранинг бири, университетимиз тенгдоши бўлиб фаолият кўрсатиб келмоқда. 1927-йилдан кафедрани қуйидаги профессор-ўқитувчилар бошқарди:
1. проф. Лясковский Сергей Антонович (1927-1932)
2. проф. С.В.Юшков (1933-1934)
3. доц. Абдували Қодиров (1934-1935)
4. проф. Фаворский Владимир Евгеневич (1936-1939). 1938-йил сентябрдан кафедра иккига бўлинди: 
И. “Қадимги ва ўрта тарих” кафедраси мудири- С.Г. Исакович; 
ИИ. “Янги тарих” кафедраси мудири- проф. Фаворский В. Э
5. доц. А.Воҳидов- “Янги тарих” кафедраси мудири вазифасини бажарувчи. (1940)
6. 1940-йилда икки кафедра яна бирлашиб, “Умумий тарих номини олди. ”проф. Жаринов (1941-1945)
7. проф. Максимович Г.А. (1946-1947)
8. доц. Шатиров Рубен Марленович (1947-1949)
9. доц. Д.Н.Лев (1949-1967)
10. доц. К.Ҳ. Самибоэв (1967 - 1977)
11. доц. Истам Нарзиқулов (1977-1979)
12. доц. М.Артиков (1979-1985)
13. доц. Ш.Д.Пиримқулов (1985-1988) 
14. доц Б. Т. Тўрақулов (1988-1990)
15. проф. Ш.Д.Пиримқулов (1990-2009)
16. доц. Б. Т. Тўрақулов (2009-2012)
17. доц. М. М. Хошимова (2012-2018)
18. PhD Ш.Ш. Ҳамроқулова (2018-йилдан ҳозиргача)
1971-йилда тарих факультети таркибида археология кафедраси ташкил этилиши муносабати билан Умумий тарих кафедрасининг шу соҳа ва қадимги дунё тарихи билан шуғулланувчи кадрлари ўз ўқув юкламалари билан янги кафедрага ўтказилди. Булар орасида М.Ж. Жўрақулов, М.Я. Абдурахимова, Р.Р. Мукашева ва бошқалар бор эди.
К.Ҳ.Самибоев мудирлик қилган (1967-1977) даврда Умумий тарих кафедраси ҳар томонлама ривожланди. 1967-йилда кафедрада 14 нафар профессор – ўқитувчи фаолият кўрсатиб, улардан еттитаси илмий даражали бўлган.
Пиримқулов Ш.Д. 1985-йилдан бошлаб «Умумий тарих» кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 1991-йил март ойида «1941-1946-йилларда поляк фуқаролари СССРда» мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаб, тарих фанлари доктори илмий даражасини олди.
Кафедрани 2009-2012-йилларда доц. Б.Т.Тўрақулов бошқарди. 2012-йилдан 2018-йилгача доц.М.М.Хашимова бошқарди. 2018-йилдан бугунги кунгача Ш.Ш.Ҳамроқулова бошқариб келмоқда. Кафедранинг номи 2015-йил сентябрда «Жаҳон тарихи» деб номланди. Ҳозирги кунда кафедрада 9 штат бирлигида тарих фанлари доктори, профессор А. Аҳмедов (ўриндошлик асосида), фан номзодлари, доцентлар М.Р.Рахматуллаев, М.М.Ҳошимова ва Б.Т.Тўрақулов, PhD Ш.Ҳамроқулова, PhD Ф.Рашидова, илмий иш олиб бораётган ассистентлар Ҳ.У.Гадоев, М.Б.Якубова, С.Ш.Пиримқулова, Л.Элимов ва Х.З. Давронов каби ходимлар фаолият олиб бормоқда.
Кафедра докторантлари Усаров Сирожиддин Рахматуллаевич “Ўзбекистон Республикаси ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасида давлатлараро ҳамкорликнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи (Индонезия, Малайзия, Цингапур мисолида)” ва Ф. Райимов “Туркистон тўплами” материалларида Туркистон тарихи, фани ва маданияти” мавзуларида ўз тадқиқотларини олиб бормоқдалар.
Халқаро ҳамкорлик: Кафедра ташкил этилган кундан бошлаб унинг аъзолари чет давлатлар олийгоҳларига мунтазам равишда илмий сафарларда бўлиб келмоқда. Бу анъана ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. 
-Кафедра ассистенти Якубова Мухтарам Бакаэвна № 778-рақамли Германия сафари бўйича сафар гувоҳномаси асосида 2018-йил 5-октябрдан 30-октябрига қадар Германиянинг Бамберг университетида ҳамда Берлиндаги Гумболдт университетида стажировка ўтаб келди. Бундан ташқари профессор Хайфелд Мартиннинг “Янги тарих” фани бўйича, Александр Вилденинг “Шарқ мамлакатларининг Тарихий географияси” фани бўйича, Роксане Хаа-Хигученинг “Эроннинг энг янги тарихи” фани бўйича, Биргитт Ҳоффманннинг “Шарқ мамлакатларининг маданияти тарихи” фани бўйича ўтказилган дарс машғулотларига қатнашиб янги инноватсион технологиялар ўрганилди. СамДУ ва Германиянинг Бамберг, Берлин Гумболдт университетлари билан илмий алоқалар жонланди. 
-Кафедра доценти Б.Т.Тўрақулов 2018-йил 5-ноябридан 2018-йилнинг 25-декабрига қадар Россия Федерациясининг Москва давлат университетига стажировкага юборилди. 
-2018-йил 15-октябрдан 17-октябрга қадар кафедра доценти М.М.Хашимова Полшадаги Люблин университетида бўлган «ИТ ин Cултурал Ҳеритаге Манагемент» номли халқаро конференциясида “Ресеарчинг тҳе ҳисторй оф Полес депортед то Узбекистан он тҳе эхампле оф тҳе Самарканд Стате Университй” мақоласи билан иштирок этди.
-Голландиянинг Лейден университети “Ўрта шарқ” факултетидан келган икки нафар талаба: Метте Монстер ва Александра Неивегга кафедра профессор-ўқитувчилари 2018-йил 15-сентябрдан 15-декабрга қадар инглиз тилида таълим берди. 
Жаҳон тарихи кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан мунтазам равишда нуфузли хорижий журналларда илмий мақолалар нашр қилиб келмоқда. Хусусан, жорий йилда 3 та ўқув-услубий қўлланма қилинди. 2020-йилда кафедра ўқитувчилари томонидан жами 33 та илмий мақолалар ва тезислар нашр қилинди. Шу жумладан, 15 та илмий мақола ОАК журналларида чоп қилинди, 5 та Сcопус базасидаги журналда илмий мақолалар нашр қилди.
Кафедранинг бош мавзуси: “Жаҳон мамлакатлари ва халқларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тарихи”
Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқот ишлари қуйидаги йўналишларда: М.Р. Раҳматуллаэв “Ўзбекистонинг маданий тараққиёти муаммолари тарихий адабиётларда (ХХ асрнинг 60-80 йиллари)”, Б. Т. Тўрақулов “Карл Либкнехтнинг инқилобий фаолиятида парламент ва парламентдан ташқари кураш услубларининг қўлланилиши”, Хашимова Мукаддас Мурадхановна "Миграцион жараёнларнинг Марказий Осиё республикалари тарихида тутган ўрни (ХИХ аср охири ХХ аср ўрталари)”, Ш.Ҳамроқулова “Қозоғистондаги ўзбекларнинг Республика фан ва маданияти ривожига қўшган ҳиссаси (1925-2015й.й.)”, Ф. Рашидова “Вклад зарубежных инвестисий в становление и развитие молого бизнэса и частного предпринимателства в Узбекистане (исторический подход)”, Усаров Сирожиддин Рахматуллаевич “Ўзбекистон Республикаси ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасида давлатлараро ҳамкорликнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи (Индонезия, Малайзия, Цингапур мисолида)”, Гадоев Ҳамро Усанович “ХХ асрнинг 20-50-йилларида Кавказ халқларининг Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари ҳудудига сургун қилиниши (балкарлар, қорачойлар, қалмиқлар ва греклар мисолида)”, Якубова Мухтарам Бакаевна “Вклад неметскоязычных исследователей в изучении истории Сентралной Азии”, С. Пиримиқулова “Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга кўчириб келтирилган болалар масаласи”, Элимов Лочин Шавкатович “Европа ренессанси даври тарихида Амир Темур роли” мавзуларида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр

  • Ўрта асрлар тарихи
  • Янги тарих
  • Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи
  • Энг янги тарих
  • Харбий саньат тарихи
  • Чингизхон ва унинг ворислари даври тарихи 
  • Буюк ипак йўли ва жаҳон цивилизацияси.
  • Яқин хорижий мамлакатлар тарихи.
  • XIX аср охири XX аср бошларида Яқин Шарқда сиёсий инқироз.

Магистратура