Кафедра мудири

Қурбонов Давлат Равшанович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 08:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998915560707
  •  Электрон почта: davlatqurbonov75@bk.ru

Биография

1990-1991 йй. – Бухоро вилояти Ғиждувон тумани алоқа тармоқлари бўлими монтёри
1991-1992 йй. – Бухоро вилояти Вобкент тумани ПМК-200 қурилиш ташкилоти моляри
1992-1997 йй. – Самарқанд давлат университети ҳукукшунослик факультети талабаси
1997-2002 йй. – Самарқанд давлат университети фукаролик ва умумий ҳуқуқшунослик кафедраси ассистенти.
1997-2002 йй. -  Самарқанд давлат университети ҳуқуқшунослик факультети сиртқи бўлим бўйича декан ўринбосари.
2002-2008 йй. – Самарқанд давлат университети фуқаролик ва умумий ҳуқуқшунослик кафедраси ўқитувчиси
2008-2009йй. – Самарқанд давлат университети жиноий ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси
2009-2010йй.- Самарқанд давлат университети жиноий ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти
2010-2014 йй. – Самарқанд давлат университети жиноий ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири
2014-2015 йй. – Самарқанд давлат университети фуқаролик ва жиноят ҳуқуқи кафедраси доценти
2015-2017 йй. – Самарқанд давлат университети ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти
2017-2018 йй. – Самарқанд давлат университети ҳуқуқ таълими кафедраси доценти
2018 -2019 йй. – Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий фанлар факультети декан ўринбосари
2020й - ҳ.в. – Самарқанд давлат университети Юридик факультети Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири

Ўзбекистон Республикаси Призидентининг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонига асосоан хамда Университет ректорининг 2020 йил 20 июндаги 290-иж буйруғига асосан “Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими” кафедраси ташкил этилди.
Ушбу кафедра ташкил топганда доц. Д.Қурбонов кафедра мудири бўлиб, кафедра таркибини ташкил қилган. Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими соҳаси бўйича СамДУ талабаларига билим бериб келмоқда.
Кафедра ташкил этилган вақтда кафедра мудири Д.Қурбонов  кафедра ўқитувчилари 1та фан доктори, профессор Муқимов Зиёдулла, доцентлар Мирзаев Раҳматулла, Муқимова Муслима, Қувондиқов Зокир, Маматов Хайрулло, Қулдошив Муҳаммад, Ғуломов Акмалжон талабаларга ҳуқуқий саводхонлигини шакиллантириш ва ривожлантириш учун самарали меҳнат қилмоқдалар.
“Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими” кафедрасининг профессор ўқитувчилари томонидан ҳуқуқий саводхонлигини ошириш қуйидаги тизим асосида олиб борилмоқда.
Призидентимиз Ш.Мирзиёев фармон ва қарорларини доимий равишда талабалар онгига сингдириб бориш билан уларниинг сиёсий онг ва маданиятини ривожлантириш;
Кафедра профессор-ўқитувчилари Самарқанд вилояти ва шаҳри миқёсида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлардаги иштироки (маърузалар, давра суҳбатлари);
Кафедра профессор-ўқитувчилари “Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими” талабаларини Самарқанд шахридаги тарихий обидаларга саёҳатлар уюштириш ва таништириб бориш билан, ватанпарварлик рухида тарбиялаш, буш вақтини мазмунли ташкил этиш;
Кафедра профессор-ўқитувчилари Самарқанд давлат университети “талабалар турар жойи”да режа асосида доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб боришмоқда.
Кафедранинг фаолияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг назарий ва амалий масалаларини, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган. Кафедра ўқитувчилари томонидан маънавий-маърифий тарбиявий ишларга ката эътибор берилмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари
• Давлат ва ҳуқуқ назарияси
• Давлат ва ҳуқуқ тарихи/Рим ҳуқуқи
• Жиноят ҳуқуқи
• Фуқаролик ҳуқуқи
• Маъмурий ҳуқуқ
•Мехнат ҳуқуқи
•Маъмурий просессуал ҳуқуқи
•Фуқаролик просессуал ҳуқуқи
•Жиноят прсессуал ҳуқуқи
•Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи
•Иқтисодий просессуал ҳуқуқи
•Жиноят-ижро ҳуқуқи
•Криминалистика
•Суд ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар
•Юридик  психология
•Халқаро ҳуқуқ
•Криминология
•Оила ҳуқуқи
•Прокурор назорати
•Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича просессуал ҳужжатлар
•Ижро ишини юритиш
•Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат
•Ижтимоий таъминот ҳуқуқи