Кафедра мудири

Хасанов Акназар Бекдурдиевич

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  •  Телефон: +99891 437-93-17
  •  Электрон почта: x-aknazar@samdu.uz

Биография

1970-1975 йй.  - Самарқанд давлат университети талабаси
1975-1976 йй. -  Самарканд Давлат Архитектура ва қурилиш институти олий математика  кафедраси ассистент ўқитувчи
1976-1978 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Математика институти-нинг стажёр-тадқиқотчиси 
1978-1981 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Математика институти аспиранти 
1981-1993 йй. - Самарканд Давлат Архитектура ва қурилиш институти олий математика  кафедраси доценти
1993-1994 йй. - Урганч давлат университети математика кафедраси доценти
1994-1996 йй. - Урганч давлат университети физика математика факультети декани
1996-1999 йй. - Урганч давлат университети «Математик физика ва амалий математика» кафедраси мудири  
1999-2009 йй. - Урганч давлат университети физика математикаакультети декани
2009-2017 йй. - Урганч давлат университети физика математика факультети «Амалий математика» кафедраси профессори
2017 й. – ҳ.в. Самарқанд давлат университети дифференциал тенгламалар кафедраси мудири.

Дифференциал тенгламалар ва геометрия кафедраси 1961 йил ташкил топди. Кафедра 1971 йилидан бошлаб дифференциал тенгламалар ва геометрия кафедраларига ажратилди. 1994 йили дифференциал тенгламалар ва математик физика кафедраларини бирлаштириш натижасида дифференциал ва математик физика тенгламалари кафедраси ташкил этилди. 2010 йилда дифференциал ва математик физика тенгламалари кафедраси, ҳамда олий математика ва инновацион технологиялар кафедралари бирлаштирилиб  дифференциал тенгламалари кафедраси номи билан фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Кафедра мудирлари: проф. Х.Н.Нарзуллаев (1961-1971йиллар),  проф. Ш. Р.Шарипов (1972-1994 йиллар),  проф. Ш.Я. Ярмухаммедов (1994-1997 йиллар), проф. А.Ҳ.Ҳайдаров  (1997-2010 йиллар). проф. А. Ҳ. Бегматов (2010-2014 йиллар), доц. З.Ҳ. Очилов (2014-2016 йиллар), доц. З. Маликов (2016-2017 йиллар), проф А.Б. Ҳасанов 2017 йилдан бошлаб кафедра мудири бўлиб ишламоқда.

Турли йилларда кафедра аналитик геометрия, оддий дифференциал тенгламалар, дифференциал геометрия, математик физика тенгламалари, ҳисоблаш усуллари, олий математика ва бошқа умумий курсларни ўқитишни ташкил этиб келди. Ҳозирги кунда механика-математика, амалий математика ва унформатика, физика факулътетларининг иккинчи курс талабалари учун оддий дифференциал тенгламалар, учунчи курс учун математик физика тенгламалари, тўртинчи курс талабалари учун чегаравий масалаларни эчишнинг замонавий усуллари  фанларидан йиллик умумий курсларни ўқитишни таъминлайди. Кимё, материалшунослик, биология, география, гидрометеорология, тупроқшунослик, иқтисодиёт, кадрлар менежменти, миллий ғоя, фалсафа, жисмоний маданият йўналишларида математика фанидан йиллик умумий курсларни ўқитишни таъминлайди.

Кафедра қошида 5А130103 – Дифференциал тенгламалар ва математик физика мутахассислиги бўйича магистратура, 01.01.02 – дифференциал тенгламалар ва математик физика ихтисослиги бўйича таянч докторантура мавжуд.

Кафедрада хозирги кунда юқори малакали профессорлар А.Б. Ҳасанов, А.Ҳ.Бегматов, А.Ҳайдаров, Т.Ишанкулов, доцентлар П.Ж. Ходизода Я.Мухторов, э. Жуманов, З.Маликов,  З.Ҳ. Очилов, ассистентлар Д.С.Шодиев., Ф.Р.Турсунов, Ш.М. Бурханов, А.В. Усманов, Ғ.Т. Якубов, О. Мирзаев, У. Мўминовлар фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада илмий кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Унинг қошида 40 дан ортиқ физика – математика фанлари номзодлари, 5 та фан доктори тайёрланган.

Кафедра ходимлари томонида операторлар назарияси, интеграл тенгламалар, интегро – дифференциал тенгламалар, оддий дифференциал тенгламалар назарияси, математик физиканинг нокоррект ҳамда ноклассик масалалари мавзуларида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Кафедранинг кўп йиллардан бери хорижий давлатлардаги нуфузли ўқув маркази билан илмий алоқаси яхши йўлга қўйилган. Яъни Москва, Петербург, Новосибирск, экатеринбург, Киев, Минск университетлари ва илмий текшириш инстирирлари билан алоқаси тобора яхшиланмоқда. Кейинги вақтларда А.Қ.Ш., Канада илмий даргоҳлари билан алоқа ўрнатилди.

Кафедранинг Ўз ФА илмий марказлари билан узвий алоқалари мавжуддир. ЎзМУ дифференциал ва математик физика тенгламалари кафедраси аъзолари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқда.

Кафедрада қўлга киритилган янги натижалар Ўз ФА математика институти олимлари муҳокамасидан узлуксиз равишда ўтмоқда. Бундан ташқари, нуфузли илмий журналларда мақолалар чоп эттирилмоқда. Масалан, Россиянинг «Докладах РАН», «Дифференциальные уравнения», «Фундаментальная и прикладная математика», «Inverse and Ill-posed problems», «Сибирский математический журнал», «Известия РАН», «Узбекский математический журнал», «ДАН Уз» ва бошқа журналларда чоп эттирилиб борилмоқда.

Кафедра аъзоларининг ташаббуси билан Самарқандда 1976, 1983, 1985, 1992, 1996, 2000, 2007, 2012 ва 2014 йилларда халқаро анжуманлар ўтказилди. Шу хилдаги йирик анжуманларда кафедра аъзолари фаол қатнашиб келаяпди. Кафедра олимлари 300 дан ортиқ илмий ишлар муаллифидир.

Кафедра аъзолари 4 та дарслик, 3 монография, 7 та ўқув қўлланма чоп эттирган, 20 дан ортиқ ўқув-услубий мажмуа яратиган.

Кўп йиллардан бери кафедра дифференциал тенгламалар ҳамда математик физика тенгламалари махсус курслари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бу курсларда математик физиканинг классик тенгламалари учун аралаш масалалар, потенциаллар назарияси, математик физика тенгламалари, оддий дифференциал тенгламалар, сифат назариясининг муаммолари ва асимптотик усуллари, уларнинг қўлланилиши чуқур ўргатилади.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат 

Магистратура

  • Интеграл  тенгламалар назарияси ва ПДО
  • Турғунлик назарияси ва асимптотик усуллар
  • Дифференциал операторлар спектрал назариясининг тескари масалалари
  • Эллиптик тенгламалар  ва тақсимотлар назарияси
  • Хусусий хосилали ноклассик дифференциал тенгламалар
  • Математик физика ва анализнинг нокоррект масалалари