Кафедра мудири

Хайдаров Хислат Кудратович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998946896438
  •  Электрон почта: haydarov@rambler.ru

Биография

1988-1996 йиллар Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси лаборанти;
1996-1998 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология факультети ассистенти;
1998-1999 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология факултети декан муовини лавозими;
1999-2002 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология Факултети ассистенти;
2001-2004 йиллар ЎзР ФА Ботаника Илмий Ишлаб Чиқариш Маркази докторанти;
2005-2006- йиллар ЎзР ФА Ботаника ИИЧМ катта илмий ходими;
2006-2011 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти;
2011-2011 йиллар Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси мудири вазифа бажарувчи;
2011-2013 йиллар Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва усимликлар физиологияси кафедраси доценти;
2013-йилдан Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси мудири.

Ботаника кафедраси тарихий классик кафедралардан бўлиб, 1927 йилда Ўзбекистон давлат университети (ҳозирги Самарқанд давлат университети) ташкил этилган пайтдан бошлаб фаолият кўрсатиб келган. Ботаника кафедрасида: Флористика, Хомашёшунослик, Доривор ўсимликларнинг ўстириш технологияси ва интродуксияси йўналишларида фаолият олиб борилмоқда. Кафедрада малакали кадрлар, йирик олимларнинг етишиб чиқишида ва кафедранинг илмий стратегиясининг яратилиш заминида акад. Қ.З. Зокиров, акад. Ж.К. Саидов, проф. Н.А. Меркулович, проф. М.Г. Попов, проф. Е.Г. Проскоряков, проф. Ж.Т.Қобулов, проф. М.И. Икромов ва Н.А. Амирханов олимларнинг ҳиссаси бениҳоят катта.
Ҳозирги кунда ботаника кафедрасида 11 та профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда. Шулардан 1 та фан доктори-профессор, 9 нафар фан номзодлари, доцентлар ва катта ўқитувчилардир.
Кафедра қошида оранжерея мавжуд бўлиб, 1970–1971 йилларда қурилган. Унда 250 турдаги хилма-хил тропик ва субтропик манзарали ўсимликлар навларининг коллекцияси тўпланган. Шунингдек, оранжерияда “Гулчилик” тўгараги мавжуд бўлиб, унда талабалар илмий –тадқиқот ишларини олиб боришади.
Кафедра қошида олтин фонд Гербарий коллекцияси ҳам мавжуд, ушбу гербарийлар тўплами миқдори ва аҳамиятини эътиборга олган ҳолда ЎзР ФА қошидаги Ботаника институтининг гербарий фондидан кейин Республикамизда иккинчи ўринда туради. Гербарийлар кафедра тарихи билан боғлиқ бўлиб, 1900 йиллардан асосан Зарафшон водийси ва Ўрта Осиё ҳудудидан кафедра олимлари - устозлари томонидан йиғилган. Ҳозирда, гербарий маълумотларининг информацион компютер базасида рақамли электрон каталогини яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.
1927-2020 йиллар давомида Ботаника кафедрасида 2 та академик, 16 та фан докторлари, 42 та фан номзодлари етишиб чиққан. Кафедра олимлари томонидан 8 та дарслик, 42 та монография 100 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланмаларяратилган. 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари