2021-yildagi jurnal sonlari

4-tom № 2 (2021)

2-tom № 3 (2021)

2-tom № 2 (2021)

1-tom № 2 (2021)

2020-yildagi jurnal sonlari

5-tom № 1 (2020)

4-tom № 1 (2020)

3-tom № 1 (2020)

 

 

ТИЛ, ТАЪЛИМ, ТАРЖИМА ХАЛҚАРО 
ЖУРНАЛИНИНГ АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси Раёсатининг қарори билан “Тил, таълим, таржима” халқаро журнали  2020 йилдан бошлаб филология ихтисосликлари бўйича диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган ОАК илмий нашрлар рўйхатига киритилган.
“Тил, таълим, таржима” халқаро журнали / Международный журнал “Язык, методика, перевод” / International Journal of language, teaching, translation журнали Америка қўшма штатларининг Crossref.org тизимига киритилган ҳамда ҳар бир мақолага doi рақам берилади. Журналда тил, таълим ва таржима масалаларига бағишланган мақолалар қабул қилинади.
Айни пайтда “Тил, таълим, таржима” халқаро журнали / Международный журнал “Язык, методика, перевод” / International Journal of language, teaching, translation халқаро журналининг навбатдаги сонига мақолалар қабул қилинмоқда.

Мақолаларга қўйиладиган талаблар:

    • мақола 10-15 саҳифа ҳажмида тақдим этилади;
    • мақолалар ўзбек, рус, инглиз, француз тилларида қабул қилинади;
    • мақола Times News Roman шрифтида, 14 катталикда, 1 интервалда тайёрланади;
    • муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш., лавозими, илмий унвони, иш (ўқиш) жойлари, вилоят, республика ва электрон почтаси тўлиқ келтирилади;
    • мақола мавзуси номи бош ҳарфлар билан қорайтирилган шаклда ёзилади;
    • мақолага аннотация (мақоланинг қисқача мазмун ва мақсади, 100-150 та сўздан иборат бўлиши лозим) ва таянч сўз ва иборалар (7-10 та бўлиши керак) ўзбек, рус, инглиз тилларида берилади;
    • мақолага ҳавола(сноска)лар катта қавсда [1, Б.1 шаклида], интернет манбалари учун [1] шаклида, адабиётлар эса мақола охирида келтирилади; 
    • мақола томонлари чап: 3 см, ўнг: 1,5 см, юқори ва қуйи: 2 см;
    • Расм, чизма, жадвал, диаграммалар «Расм» деб араб рақамлари билан қайд этилади. Белги ёки ишоралар – расм остида, кейинги қаторда, ўртада жойлаштирилади ва  қорайтирилган шрифт билан белгиланади;
    • мақола сўнггида муаллиф(лар) уяли телефон рақамини келтиришлари лозим. 
1-расм. Расм номи
Расм билан матн орасида бир қатор бўш жой қолдирилади. Расмларда хавола бўлиши керак (1-расм).
    • Жадваллар: «Жадвал» сўзи билан ифодаланиб, араб рақамлари билан қайд этилади. Жадвалнинг номланиши ва қайд рақами (нуқтасиз) берилади ва ўнг томонга тўғриланади, жадвалнинг номи кейинги қаторда, ўртадан, қорайтирилган шрифтда ёзилади (мақолада диаграмма, жадваллар, расмлар сифати юқори бўлиши лозим).
    • мақолада келтирилган маълумот ва далилларнинг илмий асосланганлиги, ишончли ва кўчирмачилик ҳолатлари учун муаллиф(лар) масъулдирлар.
    • мақолалар экспертиза қилинади. Экспертлар томонидан тавсия этилган мақолаларгина журналда чоп этилади.
    • тавсия этилмаган мақолалар чоп этилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. 
    • журналнинг 1 та сонида муаллифнинг фақат 1 та мақоласи чоп этилади.
    • қуйида мақолани тайёрлаш НАМУНАСИ келтирилган.


МУРОЖААТ УЧУН МАНЗИЛ:
Тошкент шаҳри Амир Темур кўчаси Матбуот;
Самарқанд шаҳри Университет хиёбони 15, СамДУ филология факультети

Телефон рақами: +99899 590-21-01
Телеграм манзили: +99899 590-21-01