Самарқанд давлат университети
Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти

смарт агротехнологиялар кафедраси мудири

Мамасов Шавкат Алиқулович

mamasovshavkat1963@gmail.com

Техника фанлари номзоди, доцент. СамДУда 2020 йилдан буён, смарт агротехнологиялар кафедрасида 2026 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2005 йилда "Обоснование схемы и параметров поперечной устойчивости крутосклонного малогабаритного колесного трактора” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 4 та патент, 3 дарслик, 3 ўқув қўлланма, 100 дан ортиқ мақола ва тезислар муаллифи.

Smart агротехнологиялар кафедраси аъзолари

 

Нурмуҳамедов Бўрон Умарович
 

Техника фанлари номзоди, доцент. СамДУда 2020 йилдан буён, смарт агротехнологиялар кафедрасида 2026 йилдан буён ишлаб келмоқда. 1993 йилда “Обоснование формы и параметров кожуха фрезерного почвообрабатывающего орудия для зоны хлопководства” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 10 дан ортиқ патент, 2 дарслик, 2 ўқув қўлланма ва 2 монография муаллифи. 50 дан ортиқ мақоласи халқаро ва маҳаллий журналларда эълон қилинган.

Садинов Сафар Ибрагимович

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент. СамДУда 2023 йилдан буён, смарт агротехнологиялар кафедрасида 2026 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 1990 йилда “Селекция односемянной кормовой свёклы в условиях Северо-Западной зоны РСФСР” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2 дарслик, 3 услубий қўлланма муаллифи. 40 дан ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган.

 

Амиров Ҳамидулла Суюнович

Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2020 йилда “Зарафшон водийси янгидан суғориладиган ерларида қовун навларини ўстириш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган.

2019 йил қовуннинг “Новоткалла” навини яратишда патент ҳаммуаллифи. 1 дарслик, 1 монография, 2 тавсиянома, 1 ўқув қўлланма ва 2 услубий қўлланмалар, 60 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.

Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 2 мақоласи эълон қилинган.

https://doi.org/10.1051/e3sconf/202338903015

https://doi.org/10.3389/fagro.2026.1765431

Раҳмонова Хуршида Қурбонбоевна

Қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). СамДУда 2020 йилдан буён, смарт агротехнологиялар кафедрасида 2026 йилдан буён ишлаб келмоқда. 2024 йилда “Соянинг ўсиши ривожланиши ва ҳосилдорлигига экиш меъёрларининг таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1 ўқув қўлланма, 30 дан ортиқ хорижий нуфузли журналларда ҳамда маҳаллий журналларда мақолалар чоп эттирган.

Алибоев Шерзод Абдураҳмонович

Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида 2023 йилдан буён, смарт агротехнологиялар кафедрасида 2026 йилдан буён ишлаб келмоқда. Ҳозирда “Ўзбекистон арид минтақасида Ferula foetida (Bunge) Regel ўсимлигини маданийлаштиришнинг агротехник асослари” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Фаолияти давомида 2 услубий кўрсатма, 2 ўқув қўлланма ва 2 тавсиянома, 20 дан ортиқ мақоласи халқаро ва маҳаллий журналларда эълон қилинган.

Абдубакир Қўшбоқов Усмон ўғли

Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида 2026 йилдан буён ишлаб келмоқда. Венгриянинг Сегед университетида “Stipendium Hungaricum” стипендияси асосида тадқиқот олиб бормоқда. Илмий тадқиқотлари яйловлар ва ўсимликлар экологияси, яйловлар деградацияси, тупроқ уруғлик банки ва уларнинг яйловларнинг табиий тикланишидаги ўрни йўналишларига қаратилган. Докторлик тадқиқоти “Яйловлардаги уруғлик банки асосида яйловларнинг қайта тикланиш потенциалини баҳолаш" мавзусига бағишланган. Шунингдек, Исландиядаги “GRÓ Land Restoration Training Programme, Европанинг Erasmus Youth Exchange” дастури, ҳамда Германиянинг “Marion Dönhoff Fellowship (Succow Foundation)” халқаро дастурларида иштирок этган. 20 дан ортиқ мақоласи халқаро журнал ва конференция тўпламларида эълон қилинган.

Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси ҳақида

Тупроқшунослик кафедраси 1953 йил Самарқанд давлат университетининг биология ва тупроқшунослик факультети таркибида ташкил этилган. Кафедрада профессорлар Д. Кугучков, Х. Ҳамдамов, доцентлар С. Агишева, Г. Данов, С. Кигай ва бошқа олимлар фаолият кўрсатган ва улар тупроқшунослик фанидаги бир қатор долзарб масалаларни ечиш бўйича тадқиқотлар олиб борган. Кафедрадан етишиб чиққан олимлар орасида Ўзбекистон тупроқшунослик фани ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган О. Комилов, И. Бобохўжаев, Ў. Маткаримов каби йирик олимлар бор.

1996 йилда Самарқанд давлат университетида тупроқшунослик йўналиши тупроқшунослик ва экология факультети қошида қайта ташкил этилди. Шундан сўнг “Тупроқшунослик” кафедраси қайта ташкил этилиб, унга доцент Ў. Маткаримов, кейинчалик доцент Т. Ортиқов ва Ш. Холиқулов мудирлик қилган. 2000 йилдан бошлаб факультетларни йириклаштириш мақсадида тупроқшунослик ва экология факультети биология факультетига бирлаштирилди ва тупроқшунослик кафедраси алоҳида мутахассислик тайёрловчи кафедра сифатида фаолиятини давом эттирди.

2020 йил СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети таркибида тупроқшунослик ва агротехнология кафедраси янгидан ташкил қилинди. Ҳозирги кунда кафедра Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти қошида фаолият юритмоқда.

Кафедрада бугунги кунда 2 нафар фан доктори, 2 нафар профессор, 5 нафар фан номзоди, доцентлар, 2 нафар PhD ва 2 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирги пайтда кафедра қошида “Тупроқшунослик”, “Агротупроқшунослик ва агрофизика”, “Умумий деҳқончилик. Пахтачилик”, “Ўсимликшунослик” ихтисосликлари бўйича таянч докторантура ва докторантура ҳамда “Органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги”, “Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси” мутахассисликлари бўйича магистратура мавжуд.

Кафедрада республикамиз ва чет эл университетлари билан илмий-амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Улар қаторига Москва давлат университети, Москва қишлоқ хўжалик академияси, Санкт-Петербург давлат университети, Нижний Новгород қишлоқ хўжалик академияси, Белгород давлат университети, Италиянинг Болонья университети, АҚШ нинг Невада университети, Туркиянинг Анкара университети, Малайзиянинг Путра университети киради.

Кафедрада “Ёш агротехнолог” ва “Ёш Механизатор” тўгараклари фаолият олиб боради.

Кафедра аъзолари бугунги кунда “Тупроқ хоссалари унумдорлигини яхшилаш ҳамда экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавриат

  • Тупроқшунослик ва агрокимё
  • Тупроқ кимёси
  • Тупроқ физикаси
  • Тупроқ бонитировкаси ва хариталаш
  • Тупроқ микробиологияси
  • Агробиотехнология
  • Ўсимликшунослик
  • Деҳқончилик ва мелиорация
  • Мелиорация ва ер тузиш
  • Агрометеорология
  • Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва автоматикалаштириш
  • Мелиоратив тупроқшунослик ва тупроқ муҳофазаси
  • Тупроқ физикаси ва иқлимшунослиги
  • Ўрмон метеорологияси
  • Қишлоқ хўжалик микробиологияси ва биотехнологияси
  • Ўсимликшунослик ва пахтачилик

Магистратура

  • Органик деҳқончиликда инновацион технологиялар
  • Органик деҳқончиликда экинларни етиштириш технологияси
  • Органик деҳқончиликда ердан самарали фойдаланиш
  • Органик деҳқончиликда озиқ-овқат хавфсизлиги
  • Тупроқни ҳимояловчи ва ресурс тежовчи қишлоқ хўжалиги амалиёти
  • Эрозияшунослик
  • Доривор ўсимликларнинг табиий ресурслари ва муҳофазаси
  • Доривор ўсимликларнинг биоэкологик хусусиятлари
  • Экинларни етиштиришнинг ресурс тежовчи технологиялари
  • Деҳқончиликда тупроқ унумдорлигини бошқариш
  • Экологик тоза маҳсулот етиштириш
  • Доривор ўсимликларда илмий изланиш асослари

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар