Кафедра мудири

Муллажонова Нигина Жамоловна

  •  Qabul vaqti: Har kuni 15:00 dan 17:00 gacha
  •  Telefon: +99890 197-11-79
  •  Elektron pochta: malika-bonu78@mail.ru

Биография

1994-1996 йй. - Самарқанд шаҳар «Барака-ветеран» жамоаси рассоми

1996-1997 йй. - Самарқанд шаҳар 12-мактаб ўқитувчиси

1997-2000 йй. - Самарқанд шаҳар «Файз» хусусий корхонаси дизайнери

2000-2002 йй. - Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти аспиранти

2002-2008 йй. - Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти «Тасвирий санъат» кафедраси ўқитувчиси

2008-2011 йй. - Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти “Дизайн” кафедраси ўқитувчиси

2011-2015 йй.- Самарканд давлат университетининг «Бадиий графика ва уни ўқитиш методикаси» ўқитувчиси

2015-2018 йй - Самарқанд давлат университетининг Касбий таълим факультети  «Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси» кафедраси ўқитувчиси

2018-2019 йй - Самарқанд давлат университетининг Мактабгача таълим факультети  «Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси» кафедраси катта ўқитувчиси

2019-2019 йй - Самарқанд давлат университетининг Педагогика факультети  ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари

2019-2021 йй.    - Самарқанд давлат университетининг Санъатшунослик факультети “Муҳандислик графикаси” кафедраси мудири, доцент

2021 й.-х.в.    - Самарқанд давлат университетининг Спорт фаолияти ва санъат факультети “Санъатшунослик” кафедраси мудири, доцент

 

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 30-июндаги 408-сонли “Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ҳамда университет Кенгашининг 2021-йил 7-июлдаги  4-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида - “Спорт фаолияти ва санъат” факултети ташкил этилиб, унинг таркибида, “Спорт фаолияти”, “Санъатшунослик”, “Факултетлараро жисмоний тарбия” кафедралари ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди.

          Самарқанд давлат университети Кенгашининг 2021-йил 7-июлдаги 4-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Муҳандислик графикаси”, “Тасвирий санъат” ҳамда “Мусиқа таълими” кафедралари “Санъатшунослик” кафедраси таркибида шакиллантирилди. Санъатшунослик кафедраси университет ректорининг буйруғи билан “Спорт фаолияти ва санъат” факултети таркибида, 2021-йил 3-сентябрдан фаолият кўрсата бошлади. Шунингдек   доцент Н. Ж. Муллажонова кафедра мудири сифатида фаолият олиб бормоқда.Санъатшунослик кафедрасида ҳозирги кунда 55 та профессор – ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар.  (Шундан 38 таси асосий штатда, 17 таси эса ўриндошлик асосида). Кафедрада талаба ёшларга таълим тарбия  беришда 1та Ўзбекистон халқ артисти, профессор.  7 та дотсент, 1 та (PshD) доктор, 1 та Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 7 та катта ўқитувчи, 38 та ўқитувчи фаолият кўрсатиб келишмоқда. Барча кафедра профессор – ўқитувчилари илмий изланишда.

        Кафедранинг  бош илмий тадқиқот мавзуси: «Инновасион технологиялар асосида санъатшунослик ва муҳандислик фанларини сифат ва самарадорлигини ошириш муаммолари» деб номланган. Хозирги кунда кафедра профессор – ўқитувчилари ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бормоқдалар.

      Кафедра қошида  илмий ва ижодий тўгараклар  фаолият кўрсатмоқда. “Мусаввир” тўгарагининг илмий раҳбар катта ўқитувчи Ж.Рахматов, “Дизайн” тўгарагининг илмий раҳбари Ж.Холиқов, “Ёш муҳандис” тўгарагининг илмий раҳбари катта ўқитувчи Ш.Жумаев, “Амалий санъат” тўгарагининг илмий раҳбар З. Истамов, “Вокалчилар” тўгарагининг илмий раҳбари катта ўқитувчи М.Муродов, “Гулдаста хор жамоаси” тўгарагининг илмий раҳбарлари О. Шодиева, У.Болиев, “Доирачилар” тўгарагининг илмий раҳбари катта ўқитувчи А.Одилов, “Дуторчилар” тўгарагининг илмий раҳбари Ш.Омонқулова, “Мақомчилар ансамбли” тўгарагининг илмий раҳбари Н.Хамроқулов  ва “Оркестр” тўгарагининг илмий раҳбари Ш.Хаққулов.

 

Кафедра таркибига қуйидаги таълим йўналишлари беркитилган

  1. 60210800-Амалий санъат (турлари бўйича)
  2. 60210500 -Рангтасвир (турлар бўйича)
  3. 60211400 – Вокал ижрочилиги
  4. 60211500 – Чолғу ижрочилиги
  5. 5110800 – Тасвирий саънат ва муҳандислик графикаси
  6. 5111100 – Мусиқа таълими
  7. 5151700 – Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш

Ҳамкорлик ишлари:

Кафедрада ҳозирги кунда ОТМ ҳамкорликда шартномалар тузилган:

  1. Гжел Давлат университети (Россия Федератсияси, Москва).
  2. Россия Давлат университет туризм ва сервис (Москва)
  3. Қарши давлат университети
  4. Жиззах давлат педагогика институти
  5. Навоий давлат педагогика институти

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  1. Нота тахрири ва дастурлари билан ишлаш
  2. Мусиқа назарияси (гармония, мусиқа асарлар таҳлили)
  3. Вокал асослари
  4. Хор ва хоршунослик
  5. Мусиқа тарихи
  6. Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбияси
  7. Мақом асослари ва анъанавий халқ қушиқчилиги
  8. Дирижёрлик
  9. Мусиқа ўқтиш методикаси

10. Солъфеджио

11. Ансамбл синфи

12. Мусиқа психологияси асослари

13. Мусиқа ўқитиш технологияси ва лойиҳалаш

14. Жаҳон мусиқа маданияти.

15. Ўзбек халқ мусиқа ижодиёти

16. Саҳна маданияти

17. Оркестрлаштриш

18. МТМда ритмика

19. Мактаб репартуари

20. Мусиқа тугаракларини ташкил этиш

21. Мақом асослари ва анъанавий ҳалқ қўшиқчилиги

22. Мусиқий дастурлар билан ишлаш ва ноталаштириш

23. Чолғушунослик мактаб репертуаридан куй ва қушиқлар

24. Хор синфи

25. Жамоа булиб куйилиш услибияти

26. Болалар мусиқа адабиёти

27. Анъанавий ва халқ қушиқчилиги

28. Мақом асослари

29. Вакал ва замонавий мусиқа

30. Мактабгача таълимда мусиқа машғулотларини ташкил этиш

31. Ўзбек халқ оғзаки ижоди

32. Шарқ халқлари мусиқаси

33. Жахон мусиқа маданияти

34. Миллий эстрада санъати

35. Мустақилликдан сунг мусиқа маданияти

36. Ўзбек халқ чолғуларида бадийлик билан ижро этиш

37. Чизма геометрия

38. Чизмачилик

39. Мухандислик компютр графикаси

40. Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси ўқитиш методикаси

41. График тасвир асослари

42. Амалий перспектива ва соялар назарияси

43. Архитектура ва қурилиш чизмачилиги

44. т/ф Архитектура қурилиш элементлари

45. Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси

46.  Лойиҳалаш

47. Амалий санъат

48. Тасвирий санъат ўқитиш методикаси

49. Қаламтасвир

50. Рангшунослик (рангтасвир)

51. Рангтасвир

52. Тасвирий фаолият (МТМ)

53. Тасвирий санъат тарихи

54. Ҳайкалтарошлик

55. Пластик анотомия

56. Амал сан, бадий безак

57. Академик қаламтасвир

58. Композиция

59. Наққошлик

60. Графика

61. Миниатюра

62. Ганчкорлик

63. Ёғоч ўймакорлик