Kафедра мудири

Мухиддинов Суннатулло Иноятович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998915242310
  •  Электрон почта: smuxiddinov@mail.ru

Биография

1986-йилда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган.

2003-2007 йилларда Самарқанд давлат университети тарих факультети талабаси.

2007-2009 йилларда Самарқанд давлат университети магистри.

2012-2021 йилларда буён Самарқанд давлат университети ўқитувчиси

2021-йилдан бошлаб Самарқанд тамаддуни тарихи кафедраси мудири

“Самарқанд тамаддуни тарихи” кафедраси 2021 йил асос солинган.

Жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида шундай шаҳарлар мавжудки, улар инсоният тарихий-маданий тараққиётида муҳим ўрин тутиши ва машҳурлиги билан ном қозониб келмоқда. Ғарб ва Шарқнинг Афина, Рим, Париж, Бағдод, Дамашқ каби шаҳарлари билан бир қаторда Самарқанд номи эъзозланади ва манбаларда турли номлар билан тилга олинади. Самарқанднинг умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни беқиёс бўлиб, 2001 йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан «Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси» сифатида жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. 2007 йил 25 августда Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейи нишонланди.

2019 йилда Самарқанднинг Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерациясига (WТCФ) аъзо бўлиши, унинг келажакда жаҳон туризм марказига айланишидан далолат беради. Самарқанд дунёнинг бориб кўриши мумкин бўлган 50 та шахардан бири ҳисобланиб, бу рўйхатга МДҲ давлатлари шаҳарларидан фақат Самарқанд муносиб кўрилган.

Ҳозирги кунларда халқаро миқёсда бу қадимги шаҳарнинг тарихи, маданияти ва ҳозирги ҳаётига қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Самарқанднинг тарихий-маданий ривожланиш масалалари махсус лойиҳалар сифатида жаҳоннинг бир қатор етакчи илмий марказлари ЮНЕСКОнинг МОТХИ, Оксфорд, Сарбонна, Болоня, Вена, Оттава университетлари ва Россия Фанлар академияси институтларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу нуқтаи-назардан олиб қараганда ушбу шаҳарда жойлашган Самарқанд давлат университетида “Самарқанд тамаддуни тарихи” кафедрасининг ташкил қилиниши Самарқандшуносликда янги саҳифа очди.

Самарқанд тарихини ўрганиш, шаҳарнинг ривожланиш хусусиятларини очиб бериш, шу билан тўпланган тажриба асосида шаҳар тараққиётининг ҳозирги ва келгуси даврларида кечадиган ижтимоий-иқтисодий жараён учун фойдали бўлган зарур хулосалар чиқариш имконини беради. Самарқанд шаҳрининг ҳар бир тарихий даврини ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эгадир.

Кафедранинг мақсади Самарқанд тарихини комплекс тарзда холисона ёритиш, илмий муомилага киритилмаган қўлёзма ва тошбосма шаклидаги манбаларни ўрганиш янада чуқурроқ тадқиқ этишдан иборат. Шунингдек, Самарқанд тарихига оид хорижнинг илмий марказларида олиб борилган барча тадқиқотлар ва адабиётлар каталогини яратиш мақсад қилинган. Ўзбекистон миллий давлатчилигининг вужудга келиши, тараққий топишини тадқиқ этиш, илм-фан, таълим ва бошқа ижтимоий соҳалар билан интеграцияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ёшларда Самарқанд тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантириш кафедранинг мақсадларидан ҳисобланади.

Самарқанд тамаддуни тарихи кафедрасининг вазифалари:

- Кафедра аъзолари томонидан биринчи навбатда Самарқанд тарихига доир бўлган манбалар ва адабиётларни тўплаш ишлари йўлга қўйиш;

- Тарихий манбалар билан ишлаш, тарихий-маданий мерос намуналарини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, буюк аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини тарғиб этиш, юртдошларимиз, аввало, ёш авлодни халқимизнинг буюк маънавий меросига ҳурмат, она юртимизга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган ишларнинг натижадорлигини тубдан ошириш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги  “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш , тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” қароридан келиб чиққан ҳолда Самарқанд давлат университети кутубхонасидаги қўлёзма ва тошбосма асарларни янада чуқурроқ тадқиқ этиш;

- Ўрта асрларда Самарқанд олимлари ҳаёти ва фаолиятини, Самарқанднинг шарқ ренесансининг биринчи ва иккинчи даврларидаги ўрни ва ҳолатини тадқиқ этиш;

- Самарқанд тарихининг барча даврларига оид турли хил турдаги манбаларнинг, жумладан, археологик, нумизматик, эпиграфик, этнографик, тарихий солнома, хотиралар (мемуар), географик, агиографик, оғзаки тарих, халқ достончилиги, диний ва ҳуқуқий характердаги манбаларнинг изоҳли кўрсаткичини тайёрлаш;

- Кафедра илмий натижаларни оммалаштириш ва тижоратлаштириш ишларини замон талаблари даражасига олиб чиқиш, тарихчи мутахассислар тайёрлашнинг бутунлай янгича, илмий муассасалар билан узвий боғланган тизими асосида, қадим, бой ва ноёб тарихий меросни миллий ва хорижий даражада тарғиб этишнинг янгича ва самарали тизими яратиш;

 - Самарқанд тарихи бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш, уларнинг натижалари амалиётга татбиқ қилиш, хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари ва халқаро жамғармалар билан ҳамкорлик қилиш, умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда Самарқанд тарихини тизимли равишда ўрганиш;

- Самарқанд тарихи бўйича тадқиқотлар ва ишланмалар, таълим жараёнида замонавий ўқув технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқитишнинг мазмуни ва услубини такомиллаштириш, талабаларнинг саволлари ва сўровномаларидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини ташкил этиш;

 - Талабаларнинг дунёқарашларини кенгайтириш билан бирга тарбиявий ишларни ташкил этиш, Самарқанд тарихини ўрганиш соҳасида талабаларнинг илмий-тадқиқот ва ижодий ишлари, фан олимпиадалар ва илмий конференцияларда қатнашишлари, кўпроқ мустақил ишлашга йўналтирилган фаолиятини мунтазам таҳлил қилиш;

- Ўқитиш сифатининг доимий яхшиланишини таъминлаш, талабалар томонидан фанлардан анъанавий таълимдан ташқари ўзлаштириш учун виртуал таълим муҳитини таъминлашга ҳаракат қилиш, ёшларнинг интеллектуал, таълим ва тадқиқот даражасини ошириш, талабаларнинг шахсий, маънавий ва ахлоқий салоҳиятини ривожлантириш;

 - Самарқанд тарихи бўйича замонавий чет эл илмий адабиётларини ўрганишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, Самарқанд тарихи билан шуғулланган тадқиқот олиб бораётган маҳаллий ва хорижий олимлар билан ҳамкорлик йўлга қўйиш, кафедрада ўтиладиган фанлар соҳа мутахасиси бўлган маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан ўтилиши режалаштирилган;

- Самарқанднинг буюк тарихий шахслар, воқеалар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мақсадида тарихий масканлари харитасини ишлаб чиқиш, тарихий жой, шахс ва ашёлар ҳақида илмий-оммабоп рисолалар ва қўлланмалар тайёрлаш;

 - Самарқанд тарихи бўйича илмий ишлар мавзулари банкини яратиш ва тадқиқотлар олиб бориш тартибини ишлаб чиқиш;

 - Доимий равишда “Самарқанд ўқишлари” конференцияси ташкил этиш, Самарқанд тарихининг турли йўналишларида жаҳон цивилизациясида тутган ўрнини ёритиш орқали Ўзбекистонни дунё бўйича танитиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда “Самарқанд тамаддуни” интернет-портали (веб-сайтини) яратиш, вилоят телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон тарихи телеканали билан ҳамкорликда Самарқанд тарихига оид туркум кўрсатувларни тайёрлаш режалаштирилган;

- Самарқанд меъморий ва тарихий обидаларини янада чуқурроқ ўрганиш, Самарқанддаги йирик моддий маданий мерос объектларида ички ва ташқи туризм оқимларини кўпайтириш мақсадида ўлканинг туризм салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда тур фирмалар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб ҳудуднинг тур харитасини тузиш ва туристлар учун малакали гидлар ва шаҳар тарихини ёритувчи турли материаллар яратиш ишларини олиб бориш;

 - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарорида кўрсатилган қўйидаги вазифаларни бажариш, Олий таълим муассасалари талабаларининг тарих ва маданият бўйича ўқув дастурларини Самарқанд вилоятининг туризм объектларига ташрифи билан уйғунлаштиришга йўналтирилган туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш мақсадида ўтиладиган дарсларнинг бир қисми илмий лабаратория ҳисобланадиган тарихий жойларда ўтиш;

- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Самарқанднинг тарихи, этнографияси, гастрономияси, миллий либослари, маданий мерос объектлари ва тарихий ёдгорликлари тўғрисида қисқача маълумотни ўз ичига олувчи ахборот альбомлари ва каталоглари, йўлкўрсаткичлари, жой хариталари, тарқатма ва реклама материалларини ишлаб чиқиш;

 - Самарқанднинг азалдан кўп миллатли ҳудуд эканлигини ҳисобга олган ҳолда Самарқандда яшовчи миллатлар, диаспоралар тарихи ва маданиятини, ҳозирги кундаги миллатлараро бағрикенг ва толерантликни тадқиқ этиш;

- Самарқанднинг янги тарихини ўрганиш, муаммо ва ютуқларни таҳлил қилиш;

- Кафедра таълим ва илмий тадқиқот ишларида фанлараро соҳаларини ривожлантириш асосида Ўзбекистон, жаҳон тарихи ва замонавий ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланишига хизмат қилиш.

Янги ташкил қилинган кафедрада ҳозирда Икки нафар тарих фанлари бўйича PhD докторлар С.И.Мухиддинов ва О.Ж.Ирисқуловлар, бир нафар ката ўқитувч М.Бузруков ва икки нафар ўқитувчилар М.Б.Якубова ва М.Ғ.Хасановлар самарали меҳнат қилишмоқдалар. Сунингдек ўриндошлик асосида Чехиянинг Паласко Оломоус университети катта илмий ходими тарих фанлари номзоди досенд А.М.Маликов ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими кичик илмий ходими И.Т.Даурбековалар ўриндошлик асосида ишлаб келмоқдалар.

Кафедра профессор-ўқитувчилари университетнинг барча факультетларида хизмат кўрсатишиб, Самарқанд тамаддуни тарихи фанидан маърузалар ўқиб, семинар машғулотларини шаҳримизнинг тарихий обидаларида ўтказиб келишмоқда. Тарих факультетида «Самарқанд тарихи» бўйича ихтисослашувчи талабалари учун 11 та ихтисос фанлари ва махсус курслар ишлаб чиқилган. Талабалар учун электрон дарслик, ўқув қўлланма, Маърузалар матни ўқув-услубий қўлланма ва кўрсатмалар яратилмоқда. Маъруза ўқиш учун республика ва хорижнинг етакчи мутахассислари жалб қилинмоқда. Кафедра профессор ўқитувчилари вилоятлар, Самарқанд шаҳри олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, умумий ўрта мактаб жамоаларига Самарқанд тарихидан услубий ёрдам бериб келмоқдалар.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Бакалавр

Самарқанд тамаддуни тарихи

Самарқанд тарихи

Самарқанд тарихи манбашунослиги ва тарихшунослиги.

Самарқанд маорифи ва университет тарихи

Самарқанд маданияти - санъати тарихи.

Самарқанд тарихи манбашунослиги ва тарихшунослиги.

Самарқанд алломалари тарихи.

Самарқанд ва Буюк ипак йўли (шаҳарнинг туристик имкониятлари).

Тарихий-манбаларни ўқитиш ва талқин қилиш.

Самарқанд музейлари тарихи.

Зарафшон воҳаси шаҳарлари тарихи

Амир Темур ва темурийлар даври интеграцияси.

Самарқанднинг янги тарихи.

Магистратура

Самарқанд тарихи

Самарқанд тарихига оид манбалар палеографияси

Самарқанд маданияти тарихи

Самарқанд жаҳон цивилизациялари тизимида ва тарихшунослигида.

Самарқанд ўлкашунослиги ва меъморий ёдгорликлари тарихи.

Марказий Осиёда исломий илмлар ривожи.

Ўзбекистон шаҳарлари транформасияси