Самарқанд давлат университети рус ва чет эл адабиёти кафедраси

Самарқанд давлат университети рус ва чет эл адабиёти кафедраси мудири
Ишниязова Шаҳноз Ашировна
+998(93) 992-77-48 isniazovashahnoz@gmail.com
Фалсафа фанлари доктори (PhD), профессор, Самарқанд давлат университети рус ва чет эл адабиёти кафедраси мудири. 1987 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2013 йилдан кафедрани бошқариб келмоқда. 1996 йилда “Ҳозирги ўзбек ва қирғиз адабиётида ривоят ва афсоналарнинг ўрни” мавзусида диссертация ҳимоя қилган. Бешта ўқув қўлланма ва битта дарслик муаллифи, икки нафар докторанти ҳимоя қилган ҳамда 40 дан ортиқ магистрлик диссертациясига раҳбарлик қилган. 60 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро журналларда ва конференциялар тўпламларида эълон қилинган.
Рус ва чет эл адабиёти кафедраси аъзолари
|
Абдуллаева Альбина Суратовна Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, 1994 йилдан рус ва чет эл адабиёти кафедрасида ишлайди. 1995 йилда Санкт-Петербург давлат университетида “А.П. Чехов пьесаларида саҳнавий ҳаракат ва эмоционал-эстетик муҳит” мавзусида диссертация ҳимоя қилган. 50 дан ортиқ илмий мақола ва учта ўқув қўлланма муаллифи. |
|
|
Бобохонов Мавлон Раҳматиллаевич Филология фанлари доктори (DSc), профессор, рус ва чет эл адабиёти кафедрасида 2017 йилдан фаолият олиб боради. 2012 йилда “Ҳозирги ўзбек қиссаларида психологизм” мавзусида PhD диссертацияси, 2023 йилда эса “Ҳозирги ўзбек романлари структурасида психологизм муаммоси” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 30 дан ортиқ илмий иш, жумладан, иккита ўқув қўлланма ва бир дарслик муаллифи. |
|
![]() |
Эгамова Мастура Ҳакимджоновна Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, 2013 йилдан кафедрада фаолият юритади. 2021 йилда “Таржима жараёнида бадиий матнда бурч/хаёл тушунчаларининг когнитив репрезентацияси” мавзусида диссертация ҳимоя қилган. 25 дан ортиқ илмий мақола, жумладан, SCOPUS каби халқаро маълумотлар базасида мақолалар чоп этган. |
|
Кадимова Диана Рашидовна Доцент, 2010 йилдан бошлаб кафедрада ишлайди. Россияда чоп этилган 40 дан ортиқ илмий мақола, учта методик ва икки ўқув қўлланмаси муаллифи. Халқаро журналларда 10 га яқин мақоласи эълон қилинган. |
|
![]() |
Исматова Наталья Абдисаидовна Исматова Наталья Абдисаидовна 2022 йилдан буён Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Рус ва чет эл адабиёти кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Рус ва чет эл адабиёти, қиёсий адабиётшунослик ҳамда бадиий асарларни аксиологик таҳлил қилиш соҳаларида ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот ишларини олиб боради. «XX асрнинг иккинчи ярми рус ва ўзбек ёзувчилари талқинида тарихий шахс (А. Ёқубов ва Ю. Парнов асарлари мисолида)» Диссертация тадқиқоти 10.00.06 — Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарилмоқда. Илмий нашрлар https://www.internauka.org/authors/ismatova-natalya-abdisaidovna https://mamun.uz/uz/bulletin/archive/2023/8_4 https://researchcitations.com/index.php/ibast/article/view/37 https://doi.org/10.20310/2587-6953-2024-10-2-434-441 |
|
Кравченко Клавдия Анатольевна
Катта ўқитувчи, 2010 йилдан бошлаб кафедрада ишлайди. 30 га яқин мақоласи халқаро журнал ва конференция тўпламида эълон қилинган. |
|
|
Сиддикова Илина Ильгисовна
2014 йилдан бошлаб рус ва чет эл адабиёти кафедрасида ишлайди. Бир ўқув қўлланма ва 15 та илмий мақола муаллифи. |
|
|
Белякова Светлана Олеговна 2017 йилдан бошлаб кафедрада фаолият юритади. Республика ва халқаро илмий нашрларда 10 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. |
|
|
Низамутдинов Тимур Маликович 2020 йилдан бошлаб кафедрада фаолият юритади. 10 га яқин мақолалари халқаро ва ОАК маълумотлар базасида чоп этилган. |
|
|
Узакова Гульбаҳор Шерзодовна 2022 йилдан бошлаб кафедрада фаолият юритади. 10 га яқин мақолалари халқаро ва ОАК маълумотлар базасида чоп этилган. |
|
|
Фахрутдинова Регина Дамировна 2019 йилдан бошлаб кафедрада фаолият юритади. 10 га яқин мақолалари халқаро ва ОАК маълумотлар базасида чоп этилган. |
|
![]() |
Доманский Юрий Викторович Филология фанлари доктори, Россия Давлат гуманитар университети (РГГУ) Филология ва тарих институти назарий ва тарихий поэтика кафедраси профессори. А. А. Бахрушин номидаги давлат марказий театр музейи катта илмий ходими. Россия давлат гуманитар университетининг Летов номидаги семинарининг ҳаммудири, 1998 йилдан бери нашр этилган "Рус рок шеърияти" тўпламининг бош муҳаррири. 2021 йилдан Самарқанд давлат университетининг рус ва чет эл адабиёти кафедрасида ишлаб келмоқда. 350 га яқин илмий ишлар, жумладан, 10 монография, 6 ўқув-услубий тавсия, 6 дарслик муаллифи. SCOPUS ва Web of Science журналларида 30 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. |
![]() |
Самарқанд давлат университетининг рус ва чет эл адабиёти кафедраси тарихи 1933 йилда ташкил этилган Самарқанд давлат университетининг рус ва чет эл адабиёти кафедраси ўзига хос бой тарихга эга. Дастлаб кафедрага илк адабиётшунослар – доцентлар П.П. Белов, П.В. Вилкошевский ва Л.Н. Чернец раҳбарлик қилган бўлиб, айнан улар адабиётшунослик йўналишининг пойдеворини қўйганлар. Иккинчи жаҳон уруши даврида кафедра таркибига янги таниқли олимлар, жумладан, профессор Б.В. Михайловский ва адабиётшунос-танқидчи С.А. Малахов қўшилгани кафедранинг янада ривожланишига туртки бўлган. 1944 йилда кафедра профессор Р.К. Войсек раҳбарлигида қайта ташкил этилиб, унинг таркибига Л.Н. Чернец, С.А. Малахов ва Л.А. Домбран каби олимлар қўшилди. 1947 йилда кафедрада фаолият бошлаган таниқли адабиётшунос Я.О. Зунделович 1954 йилдан кафедрага раҳбарлик қилишга киришди. Я.О. Зунделович раҳбарлигида кафедра илм-фан марказларидан бирига айланиб, Самарқанддаги адабиётшунослик тадқиқотларининг пойдевори сифатида шаклланди. Профессорлар Войсек ва Зунделович раҳбарлигида кафедра илмий йўналишини аниқлаб, уларнинг шогирдлари В.Г. Ларцев, С.Е. Шаталов, Р.П. Шагинян, Е.П. Магазанник, Э.Б. Магазанник ва И.В. Тонишева ушбу йўналишни давом эттирдилар. 1964 йилда рус ва чет эл адабиёти кафедраси негизида янги икки кафедра ташкил қилинди: рус ва совет адабиёти кафедраси (раҳбари Я.О. Зунделович, кейинчалик доцент В.Г. Ларцев) ҳамда адабиёт назарияси ва хорижий адабиёт кафедраси (раҳбари доцент Р.П. Шагинян). Турли йилларда кафедра олимлари романтизм назарияси ва тарихи, рус ва совет адабиётида жанрлар ривожи, бадиий таржима ва маданиятлараро адабий алоқалар каби масалаларни тадқиқ этишга йўналтирилган изланишлар олиб боришди. Г.Ф. Меньшиков, В.Н. Благонравов, А.Б. Геворкян ва бошқа кўплаб олимларнинг илмий фаолиятлари кафедра тадқиқотларини бойитиб, адабиётшунослик фанининг ривожига катта ҳисса қўшди. 1990-йилларда кафедра университетнинг бошқа бўлинмалари билан бирлаштирилиб, ҳозирга келиб рус ва чет эл адабиёти кафедраси номи билан фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда кафедрада профессор Шаҳноза Ишниязова, филология фанлари доктори (DSc) Мавлон Бобохонов, доцентлар Альбина Абдуллаева, Мастура Егамова, Диана Кадимова, шунингдек, катта ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчилар ишламоқда. Ҳозирги тадқиқотлар рус ва жаҳон адабиётини тарихий-назарий ва қиёсий жиҳатдан ўрганишга йўналтирилган. Кафедрада 20 дан ортиқ магистрант, бир докторант ва беш мустақил тадқиқотчи илмий изланишлар олиб бормоқда. Ўқув жараёнига хорижий илмий марказларнинг олимлари, жумладан, РГГУ (Россия) дан профессор Ю.В. Доманский ва Тамбов давлат университетидан фахрий профессор А.С. Щербак жалб этилган. |
![]() |
Кафедра фанлари
Магистратура:
Рус ва чет эл адабиёти кафедраси ўз анъаналарини эҳтиёт билан сақлаб, ўз талабалари ва тадқиқотчиларини жаҳон ва рус адабиётини маданий-лингвистик контекстда ҳар томонлама ўрганиш имконияти билан таъминлаб келмоқда.
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар














