Кафедра мудири

Авутхонов Бурхон Собирович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (13:00-16:00)
  •  Телефон: +998973989976
  •  Электрон почта: almum76@mail.ru

Биография

1976-йил Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган;

1993-1995 йй. - Иштихон тумани А.Бердиқулов номли жамоа хўжалиги ишчиси

1995-1997 йй. - Иштихон тиббиёт билим юрти талабаси

1998-2000 йй. - Иштихон тумани марказий шифохонаси фельдшери

2000-2004 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси

2004-2006 йй. - Самарқанд давлат университети магистранти

2006-2008 йй .–  Самарқанд давлат университети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси ассистенти

2008-2011 йй.-   Самарқанд давлат университети  Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси аспиранти

2012 -2018 йй.  - Самарқанд давлат университети  Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси ассистенти

2019- 2021- Самарқанд давлат университети  Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси доценти

2021- йилдан  Самарқанд давлат университети  Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси мудири

Самарқанд Давлат университетида 1934 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача «Ўсимликлар физиологияси» соҳасида илмий тадқиқот ишлари бажарилмоқда. Дастлабки йилларда (1934-1941 й.й.) кафедра мудирлари проф. Тихомиров, проф. А.И.Фашевский ва доцент П.Г.Марсаковалар асосий эътиборни олий маълумотли   физиолог кадрлар тайёрлашга қаратдилар. Бу кафедрани биринчи бўлиб, 1936 йилда 8 киши: Атауллаэв Н.А., Гаффаров Б.Х., Абаэва С.С., Ратскевич С.К., Данилова Л.А., Фролова К., Дейненко П. ва У.Султоновлар тугатди. Улар турли инситутларда илмий ишларни давом этирдилар. Булардан профессор Н.А.Атауллаэв ва доцент Б.Х.Гаффаров  Самарқанд қишлоқ хўжалиги интитутида умрининг охиригача илмий фаолият ва таълим – тарбия соҳасида тинимсиз хизмат қилдилар.
Дастлабки физиологлардан, айниқса С.С.Абаэванинг (1916-2008) таълим-тарбия ва илмий соҳаларидаги ишлари ибратли бўлди. У 1936-1939 йилларда аспирантурада ўқиди ва  ўз муддатида номзодлик ишини ҳимоя қилди. 1939-1940 йилларда Самарқанд ўқитувчилар олийгоҳида ассистент, доцент ва табиатшунослик кафедрасининг мудири лавозимларида, 1941-1942 йилларда Тошкент шаҳрида фанлар Академиясининг Ўзбекистон бўлимида илмий ходим, 1943-1944 йилларда Самарқанд вилоят партия қўмитаси қошидаги қишлоқ хўжалик бўлимида маслаҳатчи бўлиб ишлади.
Абаэва С.С. 1944 йили Самарқандда Ўзбекистон Давлат университетининг қайта тикланиши (чунки уруш йилларида 1941-1944 Самарқанд ва Тошкент университетлари бирлаштирилган эди) муносабати билан олийгоҳга ишга таклиф этилди ва биология факултетининг декани лавозимига тайинланди. Бу лавозимда 1946 йилгача ишлаб, талабаларнинг ўқиши учун тўла шароит яратиш мақсадида кечаю-кундуз тинмай меҳнат қилди, бошқа олийгоҳларга тарқатилиб юборилган барча ўқув жиҳозларини қайтариб олиб келди. Факултетга малакали ўқитувчиларни ишга таклиф қилди ва уларга шароит яратиб беришга жонбозлик қилди.
Университет илмий кенгашининг қарорига биноан, ректор буйруғи билан 1944 йил биология фанлари номзоди, доцент Абаэва «Ўсимликлар физиологияси ва микробиология » кафедрасига мудир этиб тайинланди ва шу лавозимда 28 йил (1972 йилгача) хизмат қилди. Бу йиллар мобайнида кафедра янги жиҳозлар билан таъминланди. Ўқув- тарбия соҳасида жуда кўп ижобий  ишлар амалга оширилди. Илмий изланишлар ва ўқув жараёнлари учун махсус лабораториялар ташкил этилди. Физиологлар илмий мактабига асос солинди. Абаэва раҳбарлигида кафедрадаги барча ўқитувчилар илмий изланиш ишларини бажаришга жалб этилди. Унинг ўзи ҳам илмий ишлари юзасидан 100 дан ортиқ мақолалар чоп этди. Москва, Ленинград, Киэв, Новосибирск олимлари билан доимий мулоқотда бўлди. Кафедрада аспирантура очди ва шахсан Абаэва раҳбарлигида 3 киши номзодлик ишини ҳимоя қилди (А.Н.Нарзиқулов, Қ.Р.Равшанов, Ж.Х.Хўжаэв). Унинг раҳбарлигида бажарилган «Тоғ хом ашёси чиқиндиларининг пахтачиликда қўлланиши» соҳасидаги ишлари БҚХЮК нинг кумуш медалига сазовор бўлди


Шу кафедрани тугатган Л.А.Эздакова 1956 йилдан бошлаб, 1975 йилгача ассистент, доцент ва профессор лавозимларида ишлади ва ўсимликлар ҳаётида литий микроэлементининг аҳамияти бўйича тадқиқот ишларини давом эттирди. 1963 йилда «Ўсимликларнинг физиологик жараёнлари ва ҳосилдорлигига литийнинг таъсири» мавзусида номзодлик диссертациясини ва 1973 йилда «Зарафшон дарёси воҳасидаги ҳар хил литий миқдори ва ўсимликлар геокимёвий экологияси» мавзусида докторлик диссертацияларини ёқлади.
Ўсимликлар физиологияси кафедрасида 1956-1991 йиллар мобайнида Т.Я.Стеснягина (1930-2009) катта ўқитувчи ва доцент лавозимларида ишлади. Асосий илмий тадқиқот ишлари ўсимликларда микроэлементларнинг физиологик аҳамиятини ўрганишга қаратилди.
Абаэванинг шогирди Нарзиқулов А.Н. 1962-1969 йилларда кафедрада аспирант ва ассистент лавозимларида фаолият кўрсатди. «Лянгар ва Ингичка тоғ-кон чиқиндиларининг ғўза фотосинтетик фаолиятига таъсири» мавзусида тадқиқот ишларини ўтказди.
Шунингдек Абаэва шогирди Қ.Р.Равшанов ҳам  кафедрада 1966-1968 йилларда ассистент лавозимида ишлади ва 1968-1971 йилларда аспирантурани тугатди. «Ғўза маҳсулдорлиги ва сув режимига алюминийнинг таъсири» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя этди. Ҳозирги кунда Самарқанд ветеринария медитсинаси институтида доцент лавозимида ишламоқда.
Университетни 1963 йилда тугатган ва кафедрада ишлаб келаётган (Абаэванинг шогирди) биология фанлари доктори, профессор Хўжаэв Ж.Х. (1975-1977 ва 1987-2005 йиллар мобайнида кафедра мудири) 1975 йилдан бошлаб то ҳозирги кунгача ўсимликлар физиологияси соҳасидаги тадқиқот ишларига умумий илмий раҳбар вазифасини бажармоқда. Тинимсиз қилинган меҳнат ва изланишлар натижасида 1985 йили «Ғўзанинг совуққа, қурғоқчиликка чидамлилиги ва ҳосилдорлигига микроэлементлар таъсирининг физиологик асослари» мавзусидаги докторлик ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу ишнинг назарий ва амалий аҳамиятини МДҲ даги йирик фан арбоблари проф.Школник М.Я., акад.Генкел П.А., акад. Тома С.И., акад. Носиров Ю.Н., акад. Агакишев Д.С., В.Ф.Алтергот ва бошқалар юқори баҳолади.  Шахсан Хўжаэв илмий раҳбарлигида 5 киши номзодлик ишини ҳимоя қилди (Б.Д.Давронов, А.Э.Холлиэв, А.А.Зулфанов, Х.Х.Келдиёрова, Ж.З.Бошмонов) ва икки киши А.Э.Холлиэв докторлик диссетатсиясини ҳимоя қилди ва ҳозирги кунда Бухоро униврситетида профессор лавозимида ишламоқда.  М.Г.Носиров докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш арафасида тайёрланмоқда.



Профессор Ж.Х. Хўжаэв раҳбарлигида «Минерал озиқлантиришни мў‘тадиллаштириш асосида ғўзанинг ноқулай омиллар таъсирига чидамлилиги ва ҳосилдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш» мавзуси бўйича кенг доирада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Натижада ғўза учун энг зарур бўлган азот, фосфор, калий элементларининг мў‘тадил миқдори, меъёри ва фойдаланиш муддатлари аниқланди. Булар билан биргаликда ўсимликлар учун зарур энг керакли бўлган марганец, мис, молибден, рух, алюминий ва бор каби микроэлементлардан фойдаланишнинг назарий ҳамда амалий асослари ишлаб чиқилди. Макроўғитлар билан микроэлементлардан дифференциал фойдаланиш энг яхши самара бериши аниқланди. Минерал озиқлантиришни оптималлаштириш натижасида қатор физиологик кўрсаткичларнинг ошиши, ўсиш жараёнларининг жадаллашиши, хлорофилл миқдорининг кўпайиши, фотосинтез жадаллигининг кучайиши ва унинг соф маҳсулдорлигининг ортиши, сув алмашинувининг баланслашуви каби физиологик маълумотлар аниқланди ва самарадорликнинг назарий асослари ишлаб чиқилди. Олинган натижалар асосида Самарқанд вилояти шароитида ғўзани минерал озиқлантиришни мўътадиллаштириш бўйича амалий тавсиянома ёзилди ва у 1988 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат агросаноат бирлашмаси томонидан тасдиқланиб, пахтачилик хўжаликларига тавсия этилди.
Хўжаэвнинг шогирди Давронов Б.Д. 1985-1997 йиллар мобайнида кафедрада доцент лавозимида ишлади. Илмий-тадқиқот ишлари микроэлементлар ва макроэлементларнинг ғўза физиологик жараёнларига таъсирини ўрганишга қаратилди. Сўнги йилларида қишлоқ хўжалик соҳасида раҳбар лавозимлар ишлади.
Холлиэв А.Э. (Хўжаэв шогирди) ҳам 1991 дан 2002 йилгача кафедрада ассистент ва доцент лавозимларида ишлади. Илмий ишлари ғўза навларининг сув алмашинув хусусиятлари, қурғоқчиликка чидамлилик ва ҳосилдорлик даражаларининг назарий ва амалий асосларини ўрганишга қаратилди.
Кафедра аъзолари бу йўналишдаги илмий изланишларини бошқа қишлоқ хўжалик экинлари (тамаки, гречиха, буғдой ва бошқалар) билан янада кенгайтириб давом эттирдилар.
1995-2005 йилларда профессор Ж.Х.Хўжаэв раҳбарлигида «Зарафшон водийси шароитида экологик тоза ва сифатли ҳосил этиштиришнинг  биоэкологик асосларини ўрганиш» мавзусида илмий ишларини давом эттиридилар. Бу мавзу бўйича қишлоқ хўжалик экинларининг сув алмашинув хусусиятлари, қурғоқчиликка чидамлилик даражалари ва унинг ошириш усуллари, айрим навларининг табиий иқлим шароитига мослашганлиги ва бошқалар илмий асосланди. 
Ҳозирги пайтда (2006-2012) кафедра аъзолари «Самарқанд вилояти шароитида экинлардан юқори ва сифатли ҳосил этиштиришнинг физиологик ва биокимёвий асосларини ўрганиш» мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишларини давом эттирмоқдалар. Бу мавзу тўрт бўлимдан иборат бўлиб, унинг биринчи бўлими «Айрим бир йиллик ва кўп йиллик донли экинлар ҳосилдорлигининг физиологик-биокимёвий асосларини ўрганиш»га қаратилган. Бу бўлим доцент Х.О.Келдиёров ва доцент Х.Х.Келдиёровалар томонидан бажарилмоқда. Истиқболли  буғдой навларининг ҳосилдорлиги ҳамда адир минтақаларида ноанъанавий тўйимли озиқабоб пичанзор ва ўтлоқзорлар барпо қилишнинг илмий асослари ўрганилмоқда.   Иккинчи бўлим «Тоғ ўрмонлари (арчазорлар) шароитида углерод айланишининг мавсумий динамикасини ўрганиш»га қаратилган бўлиб, у доцент М.Г.Носиров томонидан бажарилмоқда. Бу мавзу бўйича арчазорлар шароитида микрометерологик омиллар таъсирида углерод айланишининг механизмини аниқлаш ишлари давом эттирилмоқда.  М.Г.Носиров «Иқлим омилари таъсирида арча (жуниперус) туркуми турларида йиллик ҳалқаларнинг шаклланиши» мавзусида халқаро грант бўйича ҳам илмий иш олиб бормоқда. Учинчи бўлим «Самарқанд вилояти шароитида интродутсияланаётган гречиха навларининг физиологик ва биокимёвий асосларини ўрганиш» бўйича бўлиб, уни доцент З.Ж.Жўраэва, доцент С.Х.Ўроқов ва ассистент Ш.С.Атаэвалар бажармоқдалар. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида гречиханинг янги истиқболли навлари танланди ва уларни Зарафшон водийси шароитида этиштиришнинг биологик ва агротехнологик асослари ишлаб чиқилди. Тўртинчи бўлим «Зарафшон  қўриқхонаси шароитида чаканда шаклларини ўстиришнинг физиологик ва биокимёвий асосларини ўрганиш» бўлиб, у доцент Ф.Ж.Қобулова томонидан бажарилмоқда. Бу соҳада Зарафшон дарёси соҳилларида ўсаётган чаканда шаклларини ўрганиш асосида уларнинг истиқболли шаклларини аниқлаш ва кўпайтиришнинг илмий асослари ўрганилмоқда. Ф.Ж.Қобулова Биоверситу Интернатионал халқаро ташкилоти билан ҳам ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида илмий ишлар олиб бормоқда.
шўрланган ҳудудлари деҳқончилиги бўйича Халқаро Марказнинг (ИКАРДА) Марказий Осиёнинг ноқулай тупроқ-иқлим шаротларида ноанъанавий озуқабоп ўсимликларни баҳолашда фойдаланилган.
Авутхонов Бурхон Собирович олинган натижалар асосида 2018 йилда “Соргҳум алмум Пародининг турли ўстириш шароитларидаги физиологик ва биокимёвий хусусиятлари” мавзусидаги  номзодлик  диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб  дипломни олди. Охирги йилларда кафедрада ассистент Авутхонов Бурхон Собирович фаолият курсатмокда. Илмий тадқиқот иши республикада чорвачилиги учун янги бўлган ноанъанавий эм-хашак ўсимлиги Колумб ўти (Соргҳум алмум Пароди)нинг турли ўстириш шароитларидаги физиологик ва биокимёвий хусусиятларини ўрганишга қаратилган.
Ўтказилган тадқиқотлар асосида  Колумб ўти (Соргҳум алмум Пароди) Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Иштихон ва Нуробод туманлари далаларида истиқболли эм-хашак экини сифатида амалиётга жорий этилган. Шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида буғдойдошлар (Поаcеаэ) оиласининг жўхори (Соргҳум) туркумига мансуб ўсимликлар бўйича олиб борилган тадқиқотларда ҳамда Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ
Кафедра аъзолари томонидан тўпланган маълумотлар асосида 600 дан ортиқ илмий, услубий мақолалар ва илмий асарлар нашр этилди. «Ўсимликлар физиологияси» (проф.Ж.Х.Хўжаэв), «Микробиология ва вирусология» (доцентлар Ф.Ж.Қобулова, Х.А.Келдиёров) фанларидан мултимедияли электрон дарслдиклар яратилиб, уларга давлат патенти олинди. Профессор Ж.Х.Хўжаэв томонидан тайёрланган «Ўсимликлар физиологияси» ўқув дарслиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан нашрга тавсия қилинди ва 2004 йилда  чоп этилиб, республикамизнинг барча университетларига асосий дарслик сифатида тарқатилди ва ҳозирги кунгача асосий дарслик сифатида қўлланилмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари