Физикавий ва коллоид кимё кафедраси мудири

Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99897 918 54 50
  •  Электрон почта: m_nurali@samdu.uz

Биография

1971-1976 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
1976-1985 йиллар Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси катта лаборанти;
1985-1986 йиллар Самарқанд давлат университети умумий кимё кафедраси ассистенти;
1986-1987 йиллар Самарқанд давлат университети умумий кимё кафедраси катта лаборанти;
1987-1993 йиллар Самарқанд давлат университети умумий кимё кафедраси ассистенти;
1993-1996 йиллар Самарқанд давлат университети умумий кимё кафедраси доценти;
1996-2000 йиллар Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси доценти;
2000-2011 йиллар Самарқанд давлат университети физикавий кимё ва кимёвий экология кафедраси мудири;
2011-2012 йиллар Самарқанд давлат университети физикавий кимё кафедраси профессор вазифасини бажарувчи;
2012-2013-йиллар Самарқанд давлат университети физикавий кимё кафедраси доценти;
2013-2016 йиллар Самарқанд давлат университети физикавий кимё кафедраси профессори;
2016-йилдан Самарқанд давлат университети физикавий кимё кафедраси мудири;

Физикавий ва коллоид кимё кафедраси тарихи

Кафедра 1933 йилда ташкил этилган бỹлиб, уни профессор Н.А.Колосовский бошқарган. Кейинчалик кафедрага доцент В.Н.Орестов, профессор П.А.Трофименко ва доцент И.А.Орестовлар мудирлик қилишган. 
Иккинчи жаҳон урушидан кейин кафедра 1963 йилда қайта ташкил этилган ва уни 1975 йилга қадар профессор В.И.Ездаков бошқарган. 1975-1987 йиллар давомида кафедрани доцент Р.Н.Кутфитдинов, 1987-2000 йилларда доцент С.М.Васина, 2011 йилгача эса профессор Н.К.Мухамадиев бошқарган. 2011 йилдан кафедрага доцент К.Ф.Халилов мудирлик қилган, 2016 йилнинг декабридан профессор Н.К.Мухамадиев мудирлик қилмоқда.
Кафедрада “Кимё”, “Кимёвий технология”, “Биология”, “Экология” бакалавр таълим йўналилари ҳамда “Физикавий кимё” магистратура мутахассислиги учун «Физикавий кимё», «Коллоид кимё», «Моддалар тузилиши», «Юкори молекуляр бирикмалар кимёси», «Кимёвий технология», «Модда тузилиши ва реакцион қобилиятини математик моделлаш», «Талаба танлови» ва «Махсус курс» ва бошқа фанлари ỹқитилиб келинмоқда.
Кейинги 10 йилда кафедра профессор-ỹқитувчилари ҳаммуаллифлигида 6 та дарслик, 7 та ỹқув қỹлланма ва 25 дан зиёд услубий қỹлланмалар ва тавсиялар тайёрланиб, чоп эттирилди ҳамда 16 та электрон қỹлланмалар ва 16 та ỹқув-услубий мажмуалар тайёрланиб, талабаларга фойдаланиш учун ҳавола этилган.
Кафедрада бугунги кунда 14 шт. бирлигида 14 нафар профессор-ỹқитувчилар, улардан 2 нафар фан доктори, профессор ва 7 нафар фан номзодлари, доцентлар ҳамда 5 нафар ассистентлар ишлашмоқда. Илмий салоҳият 64,3 % ни ташкил этади.
Кафедрада 02.00.04-Физик кимё, 02.00.06-Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари), 02.00.12–Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари) ихтисосликлари бўйича докторантура фаолият кўрсатмоқда.
 

Кафедра веб-сайти: fizximiya.samdu.uz

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари