Самарқанд давлат университети
фалсафа ва миллий ғоя кафедраси мудири
Самадов Актамкул Рафикович
+99890 2128067 aktam78@mail.ru
Фалсафа фанлари доктори (DSc). 2002 йилдан бери Самарқанд давлат университети фалсафа кафедрасида фаолият юритади. 2022 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети фалсафа ва миллий ғоя кафедраси мудири.
Актамкул Самадов 2022 йилда “Шахс эстетик идеалининг шаклланиш ва ривожланиш муаммолари” мавзусида фалсафа фанлари доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган. Фаолияти давомида 2 монография, 6 ўқув қўлланма ва 100 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи саналади. Шунингдек, SCOPUS базасига кирувчи журналларда 1, бошқа халқаро журналларда 15 дан ортиқ мақолалари нашр этилган.
Фалсафа ва миллий ғоя кафедраси аъзолари
Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович
Фалсафа фанлари доктори, профессори. 1977 йилдан бошлаб фалсафа кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1993 йилда “Ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг сотсиал-иқтисодий ва маънавий тараққиётнининг объектив ва субъектив омиллари диалектикаси” мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 320 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 3 ўқув қўлланма, 12 монография, 8 рисола ва 285 дан зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
|
Мухторов Мухсин Жабборович
Фалсафа фанлари номзоди номзоди, доцент. 2020 йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2012 йилда “Миллийлик ва байналмилаллик социалистик турмуш тарзида” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Мухсин Мухторов муаллифлигида жами 60 га яқин илмий ишлар нашр этилган. Жумладан, 4 та услубий қўлланма, 4 монография, 50 дан зиёд илмий мақолалари мавжуд.
|
|
Тошкуватова Раъно Шералиевна
Фалсафа фанлари номзоди, доцент. 2002 йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2012 йилда “Проблемы соотношения политического и религиозного экстремизма в условиях глобализации” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Раъно Тошкуватова муаллифлигида жами 60 дан зиёд илмий ишлар нашр этилган. Жумладан, 4 ўқув қўлланма, 1 монография, 50 дан зиёд илмий мақолалари мавжуд. .
|
|
Жўраев Луқмон Нарзуллаевич
Фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент. 1992 йилдан бошлаб СамДУ фалсафа кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2021 йилда “Замонавий Ўзбекистон жамиятида ёшлар иқтисодий маданиятини трансформациялашуви – социомаданий феномен сифатида” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Луқмон Жўраев томонидан 1 дарслик, 2 монография, ўқув, ўқув – услубий қўлланмалар, 120 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар нашр қилинган.
|
|
Хайдаров Аслиддин Низамитдинович
Самарқанд давлат университети фалсафа ва миллий ғоя кафедраси ассистенти. СамДУ фалсафа кафедрасида 2014 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. 2021 йилда “Ўзбекистонда аҳоли истеъмол маданиятини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари” мавзусида диссертациясини ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 30 дан зиёд илмий ишлари нашр этилган. |
|
Аллаярова Марҳабо Мавлановна
Самарқанд давлат университети фалсафа ва миллий ғоя кафедраси доценти. СамДУ фалсафа кафедрасида 1994 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. 1999 йилда “Мустақиллик шароитида шахс бадиий ижоди шаклланишининг объектив ва субъектив омиллари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Марҳабо Аллаярова муаллифлигида жами илмий ишлар 120 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 2 монография, 5 услубий қўлланма, 3 ўқув қўлланма нашр этган. Хорижий илмий нашрларда 25 та, бошқа илмий нашрлар сони 80 дан ортиқ мақолалар чоп этган. |
|
Султанова Гулноза Сабировна
Фалсафа фанлари доктори (DSc). 2017 йилдан бери Самарқанд давлат университети фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритади. Гулноза Сабировна 2021 йилда “Когнитив конструктивизм тафаккур тарзи креативлигининг интеллектуал асоси сифатида” мавзусида фалсафа фанлари доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган. Фаолияти давомида 5 монография, 5 ўқув қўлланма ва 120 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи саналади. |
|
Эргашева Махбуба Хотамбековна
Фалсафа фанлари доктори, доцент. 2010 йилдан бошлаб фалсафа кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2017 йилда “Авестодаги фалсафий ғояларга синергетик ёндашув (онтологик ва гносеологик таҳлил)” мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича докторлик (PhD) диссертациясини, 2022 йилда “Таълимнинг синергетик қонуниятлари: назарий-методологик таҳлил” мавзусидаги докторлик (DSc) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 90 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 ўқув қўлланма, 4 монография, 1 услубий қўлланма, 80 дан зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
|
Крюков Алексей Николаевич Фалсафа фанлари доктори (DSc). 2022 йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келаяпти. 2003 йилда “Проблема интерсубъективности у Гуссерля и Сартра” мавзусида диссертациясини ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 50 дан зиёд илмий ишларини нашр этирган, Web of Science базасидаги журналларда 2 мақола, 2 монография, шунингдек, илмий мақолалар нашр этган. spbu.academia.edu/AlexeiKrioukov https://orcid.org/0000-0002-6708-3598 https://dspace.spbu.ru/handle/11701/8778 https://doi.org/10.21638/2226-5260-2017-6-2-329-357 DOI : 10.21638/2226-5260-2017-6-2-320-328 DOI : 10.18199/2226-5260-2015-4-2-54-62
|
|
Рўзимуродов Сирож Мадатович
Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2011 йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2020 йилда “Оилада соғлом ва обод турмуш тарзини шакллантиришнинг фалсафий-эстетик муаммолари” мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 53 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 2 ўқув услубий қўлланма, 1 монография ва 50 дан зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
|
Турсункулова Шахноза Туйчиевна
Фалсафа доктори (PhD), доцент. 2013 йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2020 йилда “Шахс эстетик онгининг шаклланишида санъатнинг ўрни ва синергетик хусусияти” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 30 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 2 монография, 1 услубий қўлланма ва 30 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
|
Азизова Лайло Садриевна
Самарқанд давлат университети фалсафа кафедраси ассистенти. СамДУ фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида 2020 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. “Ўзбекистон мустақиллигининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тараққиётининг объектив ва субъектив омиллари” мавзусида тадқиқот ишлари олиб бормоқда. Шу кунга қадар 80 дан зиёд илмий ишлари нашр этилган. |
|
Юсупов Мурод Суннатович
Самарқанд давлат университети фалсафа кафедраси ассистенти. СамДУ фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида 2017 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. “Қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари” мавзусида тадқиқот ишлари олиб бормоқда. Шу кунга қадар 20 дан зиёд илмий ишлари нашр этилган. |
|
Абдураззаков Абдумалик
Фалсафа фанлари номзоди, катта ўқитувчи. 2020 йилдан фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1996 йилда “Миллий ва умуминсоний қадриятларни миллий ўзлигини англашдаги ўрни ва роли” мавзусида фалсафа фанлари номзоди диссертациясини ҳимоя қилган. Абдумалик Абдураззаков 30 га яқин илмий ишлар нашр эттирган. Шу жумладан, 1 та услубий қўлланма ва 30 га яқин илмий мақолалари мавжуд. |
|
Хашимов Шерахон Жўрахонович
2020 йилдан буён Самарқанд давлат университети фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Ўзбекистонда миллий туризм ривожланишининг ижтимоий фалсафий масалалари” мавзусида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Шерахон Хашимовнинг шу кунга қадар жами 140 дан зиёд илмий ишлари нашр этилган. Жумладан, 1 услубий қўлланма ва 140 дан зиёд илмий мақолалари мавжуд. |
|
Кубаева Шоира Тошмуродовна
Фалсафа доктори (PhD), доцент. 2020 йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2019 йилда “Ўйин ва инновацион тафаккур” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 60 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 монография, 2 услубий қўлланма, 1 ўқув қўлланма ва 50 дан зиёд миллий ва хорижий илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
|
Тоғаев Нодиржон Эргашевич
Фалсафа доктори (PhD), доцент. 2007 йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2019 йилда “Ислом Каримов ижтимоий-фалсафий меросида ёшларни миллатпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий тараққиётдаги роли” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 70 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 та ўқув қўлланма ва 60 дан зиёд миллий ва хорижий илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
|
Яздонова Сохиба Курбановна
Фалсафа фанлари номзоди, доцент. 2006 йилдан бошлаб Фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2012 йилда “Ўзбекистонда миссионерлик ҳаракатининг ижтимоий-фалсафий таҳлили” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 60 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 2 ўқув қўлланма, 2 монография, 40 дан зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
|
![]() |
Фалсафа ва миллий ғоя кафедраси тарихидан
Фалсафа ва миллий ғоя кафедраси Самарқанд давлат университетининг илк кафедраларидан биридир. Фалсафа кафедраси тарихи Ўзбекистон давлат университети ташкил топиши билан боғлиқ. Мазкур кафедрага 1928-1932 йиллар С.Красноусов раҳбарлик қилган. Кейинчалик кафедра мудири сифатида файласуф олим, академик Иброҳим Мўминов фаолият олиб борган. Шунингдек фалсафа кафедрасига қуйидаги олимлар ҳам раҳбарлик қилиб келган: 1. проф.О.Э.Эргашев (1988-1993) 2. проф. Ж.Яхшиликов (1993-2015) 3. проф. Ш.Негматова (2015-2016) 4. проф. Ж.Яхшиликов (2016-2020) 5. проф. С.Каримов (2020-2022) 2022 йилдан бугунги кунгача фалсафа фанлари доктори, доцент А.Р.Самадов кафедра мудири сифатида фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда кафедрада 20 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб боради. |
![]() |
Халқаро ҳамкорлик: Кафедра ташкил этилган кундан бошлаб унинг аъзолари чет давлатлар олийгоҳларига мунтазам равишда илмий сафарларда бўлиб келмоқда. Бу анъана ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. 2019 йилда кафедра ўқитувчиларидан Ш.Негматова, Г.Султанова, Ш.Кубаева (Хитой), 2020 йилда А.Айматов, Л.Турсунов (Ҳиндистон), 2022 йилда Ш.Негматова (Туркия), 2023 йил январ ойида Г.Султановалар (Эрон) хорижий давлатларда конференция, илмий анжуманларда иштирок этишган, стажировкадан ўтиб келишган. Шу билан биргаликда, Россия Федерацияси Санкт Петербург Давлат университети профессори Крюков Алексей Николаевич 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб “Фалсафа ва миллий ғоя” кафедрасига ишга қабул қилинган. Самарқанд давлат университети фалсафа ва миллий ғоя кафедраси олимлари “Ўзбекистонда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг фалсафий асослари” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. |
![]() |
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари Бакалавр ва магистратура
|
![]() |
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар