Кафедра мудири

Хасанова Кибриё Хасановна

  • Қабул вақти: Every day from 12:00 to 16:00
  • Телефон: +998 93 342 53 53
  • Электрон почта: khasanova-5353@mail.ru

Биография

1971-1976 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси

1974-1978 йй. - Самарқанд туманидаги 16-мактаб ўқитувчиси

1978-1987 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика кафедраси катта лаборанти

1987-1990 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика кафедраси ўқитувчиси

1990-1997 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика кафедраси катта ўқитувчиси

1997-2006 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика кафедраси доценти

2006-2011 йй. - Самарқанд давлат университети амалий педагогика ва психология кафедраси профессори

2011-2013 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика кафедраси мудири вазифасини бажарувчи

2013-2015 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика кафедраси доценти

2015-2017 йй. - Самарқанд давлат университети мактабгача таълим методикаси ва педагогика кафедраси доценти

2017 й. - ҳ.в.   - Самарқанд давлат университети педагогика кафедраси мудири

Факултетлараро Педагогика кафедраси тарихи

    Педагогика кафедраси университет билан тенгдошдир. Кафедранинг, ташкил топиш, илмий марказга айланишида академик А.М.Бахоуддинов, М.Ашрафий, А.С.Ефимов сингари олимларнинг хизматлари катта бўлган. Бу илмий мактабнинг асосий ривожланиши эса профессор А.С.Ефимов номи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу олим таълим-тарбия соҳасида етук маҳаллий, миллий кадрлар билан бойитишда жонбозлик кўрсатди. Педагогика кафедрасига кўп йил мудирлик қилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор А.С.Ефимов раҳбарлигида ўнлаб педагогика фанлари номзодлари тайёрланган бўлиб, улар Ўзбекистон ва қўшни хорижий давлатлар олий ўқув юртларида ишламоқдалар. Проф.А.С.Ефимов педагогика фанлари номзодлари, доцентлар Ф.Бозоров, С.Раҳимов, Х.Саматов, Х.Абдурахимова, А.Чориев каби 40 га яқин фан номзоди етиштириб, ўзининг илмий мактабини яратди. Жумладан, Х.Абдурахимова олимнинг бевосита раҳбарлигида “Ўзбек оилаларида интернационал тарбия” мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилди. Бозоров Ф. “Менделеевнинг илмий-педагогик мероси ва уни Ўзбекистоннинг олий педагогик ўқув юртларида ўрганиш”, С.Раҳимов “Абу Али ибн Синонинг педагогик қарашлари” М.Шербоев “Колхоз оиласида тарбия масалалари”, А.Ғаниев “С.Айнинийнинг педагогик қарашлари” мавзуларида номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиб, бу асосда бир қатор илмий-назарий асарлар чоп қилишди. Ефимов Афанасий Семёновични нафақат Ўзбекистон, балки Ўрта Осиё илмий–педагогик жамоатчилиги педаогика фани назариётчиларидан бир сифатида эътироф этганлар. Олим ўз вақтида олий таълимни ривожлантириш ва педагогика фанларини мувофиқлаштириш бўйича қатор кенгашларнинг аъзоси этиб сайлаган эди. У 1960 йилда Самарқанд педагогик билимлар университетини ташкил этди ва унинг биринчи ректори бўлиб ишлади. Олимнинг раҳбарлигида бу университет ўқитувчилар ўртасида энг севимли масканга айланган эди. Бу даргоҳда қизғин, илмий-назарий ҳамда амалий ҳамкорлик ҳукмрон эди. А.С.Ефимов асос солган бу илмий маскан 1980 йилга қадар педагогика-психология кафедраси номи билан аталиб келган эди. Шундай экан, нафақат педагогик билим, балки психология бўйича ҳам амалга оширилган илмий фаолиятининг ривожида ҳам профессор Ефимов Афанасий Семёновичнинг хизматлари катта. Мураббийнинг шогирди С.Раҳимов ана шу йўналиш бўйича йирик тадқиқотларни амалга ошириди ва бир қанча ўз издошларини тарбиялаб вояга етказди. Э.А.Искандаров, Й.Машарипов, Э.Тўрақулов ва бошқалар шулар жумласидандир. 1988-1996 йиллар мобайнида педагогика кафедрасида Ефимов Афанасий Семёновичнинг шогирди, “Олий таълим аълочиси” доц.Ф.Бозоров етакчилик қилиб келди. Бу давр ичида М.Семёнов, Ю.Ахроров, К.Ҳасанова, Г.Музафффарова, И.Илёсов, Х.Бўриев, И.Роззиқов каби олимлар ўз номзодлик ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

    Турли даврларда кафедрага А.С.Ефимовдан сўнг Ф.Бозоров, Н.Шодиев, М.Ашуров, Ю.Ахроровлар мудирлик қилишди.

    Ҳозирги пайтда кафедрамизнинг номи “Факултетлараро педагогика кафедраси” деб номланади. Кафедрамизда 30–дан ортиқ профессор ӯқитувчилар фаъолият кӯрсатмоқда.   

Kафедра мудири:                                       К.Ҳасанова.