Кафедра мудири

Холматов Нормухаммад Урозович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99866-239-18-26
  •  Электрон почта: tar-fak@samdu.uz

Биография

1988-1993 йиллар Самарқанд Давлат университети талабаси;
1990-1991 йиллар Самарқанд Давлат университети «Археология» кафедраси лаборанти;
1992-1993 йиллар Самарқанд Давлат университети «Ўзбекистон халқлари тарихи» кафедраси катта лаборанти;
1993-1995 йиллар Самарқанд Давлат университети «Ўзбекистон халқлари тарихи» кафедраси ассистенти;
1995-1998 йиллар Самарқанд Давлат университети «Археология» кафедраси аспиранти;
1998-2004 йиллар Самарқанд Давлат университети «Археология» кафедраси ассистенти;
2004-2012 йиллар Самарқанд Давлат университети «Археология» кафедраси доценти; 
2012-2013 йиллар Самарқанд Давлат университети «Археология» кафедраси мудири вазифасини бажарувчи;
2013-йилдан Самарқанд давлат университетининг «Археология» кафедраси мудири.

Кафедра 1971-йил декабрда Ўзбекситон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 448-фармони  билан Афросиёб шаҳарчасини тарихий-археологик жиҳатдан ўрганувчи муаммовий лабаратория асосида ташкил қилинган. Ҳозирда кафедрада 18 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шулардан 1 нафари фан доктори, профессор М.Д. Джурақулов, 1 нафари тарих фанлари номзоди, профессор Н.Аванесова, доцентлар, Н.Холматов, Б.Сайфуллаев,  Ж.Мирзааҳмедов, Д.Джуракуловалар ва Б. PhD Абриев Р.Б, PhD- Эргашев О.Т, ўқитувчилар . Шарипов С.И., Бердиев Р.Б, Қурбонбоев,  У.Умаров, А.Асланов, А.Сандибоев, А.Умаров,  Назаров А.А, Каспаров А.Р, Бердиқулов М.Т. кафедрада меҳнат қилади ҳамда ўзлариниг илмий-педагогик касбий малакаларини ЎзФА қошидаги Археология инстути ва ЎзМУ этнография кафедраси каби марказларда оширишади. Улар тарих ва археология юналиши бакалавр ҳамда магистрларга археология, ибтидоий жамият тарихи, қадимги дунё тарихи, этнология, тарихий География, археологик дала тадқиқот усуллари  сингари бир қатор фанлардан та`лим беришади.

Кафедра 1944-йилдан бошлаб Республикамиз ҳудудида археолгик, этнографик тадқиқотлар олиб борувчи илмий марказлардан ҳисобланади. Кафедра дала кузатув тадқиқотлар, ёдгорликларни қазиб ўрганиш,  этнографик ҳамда қадимги тарихга доир ёзма манбаларни тўплаш ва тадқиқ қилиш ишларини бажаради. Кафедра "икки дарё оралиғи ҳавзаси илк сивилизатсияси ва унинг  босқичлари" мавзуси устида тадқиқот ишлари олиб боради, халқоро ва бошқа илмий анжуманларда фаол иштирок этади. Кафедра бир неча йиллар давомида МДҲ мамлакатларининг етакчи илмий марказлари билан алоқа ўрнатиб келади. Москва, Санкт-Петербург, Киев, Марказий Осиё  республикалари олий ўқув юртлари ФА, ЎзФА, Археология ва Тарих институтлари кабилар билан илмий ҳамкорликда бўлиб келади, анжуманларда қатнашади, фикр алмашиш ва илмий маслаҳатлар амалга оширилади.

Кафедра Археология, қадимги дунё ва этнография масалаларига доир давриий тўплам наш қилинди. Профессор-ўқитувчилар томонидан 300 босма тобоқдан ортиқ монография, дарслик ўқув ва услубий қўлланмалар, ўқув-услубий ҳамда электрон дарсликлар таёрланган.

Кафедра қошида Археология музей-лабораторияси фаолият кўрсатади. Ушбу музей-лаборатория 1963-йил Д.Н.Лев томонидан тарих факултетининг археология кафедраси баъзасида ташкил этилган. Музей-лаборатория фондида мусте давридан (ер.авв 90-70минг йиллик) милодий ХIII асргача бўлган фақатгина ўлка тўғрисида эмас, балки бутун Ўрта Осий бўйича тарихий, илмий ва бадиий аҳамиятга эга 40 мингдан зиёд қимматли топилмалар сақланади. Музей-лабораториясининг барча топилмалари ҳар йилги биринчи босқич талабаларнинг дала амалиётида тўпланган.

Кафедранинг илмий мавзуси: «Ўзбекистон худудидаги илк цивилизациялар: моддий ва маънавий маданият»

Кафедранинг бакалавриат таълим йўналиши: 5120400 “Археология” 104 нафар талаба таҳсил олади.

Кафедранинг магистратура мутахассислиги: 5А120401 “Археология” 12 нафар магистр таҳсил олмоқда.

Кафедрада ўтиладиган фанлар: кафедра тарих ва археология таълим йўналиши талабаларига дарс ўтади.

Бакалавриат: Археология ва этнология асослари, ибтидоий жамият тарихи, қадимги дунё тарихи, тарихий ўлкашунослик, тарихий гаеография,  жахон цивилизацияси, Ўрта Осиё археологияси, Европа археологияси, Жахон археологияси, Жахон халқлари этнологияси, тўртламчи геология, археологик дала тадқиқот усуллари, Ўрта Осиё мезолити ва неолити, Ўрта Осиё енеолоти ва бронзаси, Ўрта Осиё антик давр археологияси, Ўрта Осиё ўрта асрлар археологияси, тарихиий давлатчилик ва шахарсозлик, тоғ-кон металлургияси, Археологияда ГИС, археологияда замоновий ахборот технологиялари каби фанлардан бакалавриат талабларга дарс ўтилади.

Магистратура: Палеоэкология ва цивилизация динамикаси, Замонавий археологик тадқиқот усуллари, Ўрта Осиё шаҳарлар тарихий топографияси, Ўрта Осиё кулолчилиги, Марказий Осиё тоғ-кон металлургияси ва тоғ қоятош расмлари, Самарқанд маданият тарихининг кўҳна илдизлари, Шарқ санъати,  Тарихий археологик тадқиқот усуллари каби фанлардан тахсил олмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари:

Джуракулов М.Д. тарих фанлари доктори, профессор, тарих фанлари номзоди, профессор, Аванесова Н.А, тарих фанлари номзоди, доцент, Холматов Н.Ў, тарих фанлари номзоди, доцент, Джуракулова Д.М,  тарих фанлари номзоди, доцент, Мирзаахмедов Ж.К, тарих фанлари номзоди, доцент, Сайфуллаев Б. PhD Абриев Р.Б, PhD- Эргашев О.Т, ўқитувчилар-Шарипов С.И., Бердиев Р.Б.Қурбонбоев И.М, Умаров У.А, Асланов А.П,  Сандибоев А.Н, Умаров А.Ш, Назаров А.А, Каспаров А.Р, Бердиқулов М.Т. кафедра таркибида иш олиб бормоқдалар.

Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар: «Археология, қадимги дунё тарихи ва этнология масалалари»,«Зарафшон водийси археологияси масалалари”  номли илмий тўпламлар ҳар йили нашрдан чиқарилмоқда. Бундан ташқари кафедрада 20 дан зиёд монография 40 дан зиёд услубий қўлланма ва 2000 минга яқин илмий, илмий аммобоб мақолалар нашр этилган.

Кафедранинг умумий илмий-тадқиқот йўналиши: Кафедра аъзолари йилида «Ўзбекистон худудидаги илк цивилизациялар: моддий ва маънавий маданият» мавзуси устида илмий тадқиқот ишлари олиб бордилар. Ҳар бир илмий ходим умумий мавзунинг муайян банди устида тадқиқотлар олиб бордилар. Тадқиқот натижалари ОТМнинг маҳаллий, минтақавий, республика ҳамда хорижий илмий марказлари тўпламларида, журналларида нашр қилинган. Ҳар бир профессор-ўқитувчи илмий конференцияларда маърузалар билан иштирок этишганлар. Илмий тадқиқот натижалари ўқув-услубий қўлланмалар, ўқув қўлланмаларининг янги авлодини тайёрлашда, шунингдек, фанлар бўйича ўқув мажмуалари мазмунини бойитишда қўлланилиб келинмоқда. Ундан ташқари хар бир профессор-ўқитувчи илмий иш устида изланмоқдалар.

1

проф. Джуракулов М.Д

Зарафшон воҳаси тош асри археологияси

2

доц. Холматов Н.Ў.

Сазоған маданияти ва унинг Ўзбекистон неолит даврида тутган ўрни

3

доц.Джуракулова Д.М

Ўрта Осиё икки дарё оралиғи қадимги цивилизацияси тарихи

4

Доц.Аванесова Н.А

Марказий Осиё ҳудудида ҳинд-орийлар муаммоси

5

доц.Мирзаахмедов Ж.К

IX-XIX асрларда Мовороуннахр йирик шахарлар марказлари  сирли сополларининг  Ўзбекистон ижтимоий иқтисордиётини ўрганишда манба эканлиги

6

т.ф.н.Сайфуллаев Б.К.

Ўзбекистонда сўнгги палеолит даври (техник-типологик тадқиқот)

7

катт.ўқит. Эргашев О.Т

Зарафшон воҳаси тош даври устахоналари (техник, типологик тадқиқотлар)

8

катт.ўқит. Абриев Р.Б

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарихий меъморий обидаларни таъмирлаш ва қайта тиклаш тарихи  (Зарафшон воҳаси мисолида)

9

асс.Қурбонбоев И.М

Ўзбекистон палеолит даври тошга ишлов бериш устахоналари

10

асс.Саидов М.М.

Марказий сўғд шахар турар жойлари қурилиш маданияти

11

асс.Умаров У.А

Ўрта Осиёда тош даври зеб-зийнатларининг жамоалар маънавий хаётида тутган ўрни

12

асс.Асланов А.П.

Марказий Сўғд ўрта аср шахарларининг тарихий топографияси

13

асс.Сандибоев А.Н.

Илк ўрта асрларда Маймурғнинг моддий маданияти

14

асс.Умаров А.Ш.

1991-2016 йилларда Самарқанд ёшларининг маданияти (этнологик тахлил)

15

асс.Назаров А.А

Шимолий Бақтриянинг бронза даври моддий маданияти

16

Асс.Бердиев Р.Б.

Найманлар ва уларнинг ўзбек давлатчилиги тарихида тутган ўрни

17

Шарипов С.И.

 Ўрта асрларда Самарқанд шахрининг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёти

18

acc. Бердиқулов М.Т.

Жанубий Ўзбекистон неолит даври жамоалари маданияти

19

Асс.Каспаров А.Р

Бустон ёдгорлигининг ўрганилиши тарихи ва муаммолари

Алоқалар ва услубий хамкорликлар:  Кафедрада чет эл билан илмий алоқалар урнатилган, жумладан. Италиянинг Балония  университети профессори Маурицио Този кафедра билан Зарафшон водийси муаммоларини урганиш буйича меморандум тузилган. Бундан ташқари, Франция Миллий тадқиқотлар институти Марказий Осиёни урганиш буйича булим бошлиғи, француз-ўзбек археологик экспедицияси бошлиги Х.Бедезу-Сармьенто билан халқаро шартнома тузилган. Россия Федерацияси маданият вазирлигига қарашли «Шарқ халқлари санъати Давлат музейи» хамда кафедра профессори. Н.А. Аванесова томонидан имзоланган халқаро илмий ҳамкорлик грант-шартномаси (2013-2015 йилларга мўлжалланган) амалга оширилган. Паст-Дарғом туманидаги охирги 20 йил давомида олиб борилган тадқиқотлар натижаси буйича тўплам чиқариш кўзда тутилган. Асс.Асланов Абдували 2017 йил декабрида ХХР нинг Циян вилояти Шимолий-ғарбий университетида бўлиб ўтган “Бутун Хитой археологлари қурилтойи” халқаро конференцияда ўз маърузалари билан қатнашди. Самарқанд давлат университети ва Италиянинг Болонья университети археология департаменти билан 2014-2019 йилларга мўлжалланган археологик тадқиқотлар борасида ўзаро шартнома имзоланган (21.05.2014); Самарқанд давлат университети ва Россиянинг Самара давлат маданият Институти университети археология департаменти билан 2014-2019 йилларга мўлжалланган илмий,таълим ва маданий ҳамкорлик борасида ўзаро шартнома имзоланган (26.04.2016); Самарқанд давлат университети ва Хитойнинг Шимолий-Ғарбий Университет (Сиань) билан ҳамкорлик мемарандум  2014 йил апрелъ, 2018-2021 йилларга мўлжалланган Германия археология Институти ва СамДУ археология кафедраси ўртасида илмий ҳамкорлик грант шартномаси тузилган. Ўзбекистон-Германия халқаро археологик экспедицияси 2018 йил апрел,май ойларида Қўшработ туманида ибтидоий давр  археологик ёдгорликлар устида тадқиқот ишларини амалга оширишди.

Ўқув-илмий комплекслар ташкил этилди. Хусусан, Самарқанд давлат университети Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти билан ҳамкорликда тузган Халқаро ва давлат грантларида профессор- ўқитувчилар, магистрлар, иқтидорли талабаларнинг иштирокини таъминлаш;  Халқаро археологик экспедициялар тадқиқотларида профессор- ўқитувчилар, магистрлар, иқтидорли талабаларнинг иштирокини таъминлаш; Тарих бакалавр йўналиши талабалари (1-курс), Археология бакалавр йўналиши талабалари (1,2,3-курс) дала археологик амалиётлари, “Археология” магистратура мутахассислиги  магистрлари илмий тадқиқот ишларини ЎзР ФА археология  институти қошидаги халқаро ва республика археологик экспедициялари, СамДУ археологик экспедициялари археологик ёдгорликлари объекти базасида ўтказиш, замонавий археологик тадқиқот услублари билан таништириш каби мақсадларни амалга ошириш режалари назарда тутилган.

ЎзР ФА археология институтининг  илмий тадқиқот ишларида, халқаро археологик экспедиция (Ўзбекистон-Франция,Ўзбекистон-Италия,Ўзбекистон-Россия) тадқиқотларида фаол қатнашмоқда. Масалан, Н.У.Холматов, И.М.Қурбонбоевлар Ўзбекистон-Франция халқаро археологик экспедиция таркибида Қизилқумдаги Оёқағитма неолит ёдгорлиги тадқиқотида, О.Эргашов Ўзбекистон-Россия халқаро археологик экспедициясининг Тошкент воҳасида тош даври ёдгорликлари тадқиқотида, А. Асланов Ўзбекистон-Италия халқаро археологик экспедициясининг Кофирқала ёдгорлигидаги қазув ишларида, А.Сандибоев, И.М.Қурбонбоев  ЎзР ФА  Археология институти ходимлари билан ҳамкорликда Қашқадарё  вилояти туманлари археология ёдгорликлари умумий жамламасини тузиш ишларида иштирок этишиб, ҳамкорлик доирасида бажарилаётган илмий ишлар намунаси ҳисобланади.

Кафедра ассистенти А.П.Асланов  2015 йил январ ойидан бошлаб, УзФА Археология институтидаги «Суғд ва Устуршонанинг антик  ва ўрта асрлар даври урбанизация жараёнинг роли» (Ф1-ФА-О-83775) грант лойихасининг бажарилишида иштирок этади. Шунингдек асс. И.М. Қурбонбоев УзФА Археология институтидаги «Қашқадарё вохаси суғориш иншоатлари тарихи» (А1-ФА-О-17607) деб номланган грант лойихасининг иштирокчиси сифати қатнашиб келишмоқда.

Самарқанд туманидаги Кофирқалъа ёдгорлигида Ўзбек-Япония  археологлари томонидан 2001 йилдан буён археологик-қазишма ишларини амалга ошириб келинмоқда

ТАШКИЛИЙ УСЛУБИЙ ИШЛАР:

Кафедрада “Ёш археолог” тўгараги фаолият олиб бормоқда.   Кафеда аъзолари  икки йўналишга дарс соатларини ўтиб келади.

Кафедра йўналиши бўйича тахсил олаётган талабалар сони ўқув йилида 103 тани ташкил қилади. Жумладан  2017-2018 ўқув йилида битирувчи  талабалар 26 тани ташкил этиб, шулардан 8 таси иқтидорли талабалар қаторига  кириди. Хисобот  йилида кафедра иқтидорли талабалар сони 18 тани ташкил қилади. Талабаларнинг барчасига илмий рахбарлар ва мавзулари эга. Кафедранинг хар йилда нашрдан чиқадиган “Зарафшон водийси археологияси масалалари” номли  тўпламда ва иқтидорли талабалар ва магистрларнинг анъанавий конференция материалларида ўз маърузалари билан қатнашиб келади. Бу маърузалар илмий мақола тарзида  нашрдан чиқади. Хисобот йилида иқтидорли талабалар томонидан нашр этилган мақолалар сони 26 тани ташкил этади.  мақола чоп этилган.

Ўзбекистон республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисидаги” қонунида белгиланган вазифалардан келиб чиққан холда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008-йил 13-октябрдаги  “Ўзбекистон иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарорини амалга ошириш мақсадида 5 та талабани номдор ва президент степендияси талабгорлари сифати илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.

Кафедра 2015 йил  Ургут тумани “Ахадбобо” фермер хўжалиги билан 450 минг сўмлик хўжалик шартномаси имзоланиб, университет хисоб рақамига келиб тушди. СамДУ қошидаги 1-сон акдемик лицейда бўлиб ўтган «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар» ярмаркасидаги иштирок этди. Бу ярмаркада Самарқанд шахар иқтисод ва сервис институти қошидаги 2-сон академик лицей билан шартнома имзоланди. Шартнома 500 минг сўмни ташкил қилиб, ундан кўзланган мақсад сифатида “Тарихий атамалар луғати” деб номланган рисолани тақдим этиш. Кафедра ўқитувчилари томонидан ушбу рисоланинг қоралама шакли нихоясига етказилди.

МАЪНАВИЯ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР: Кафедрада «“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон”, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним шиори остида бош ғоя мазмун-моҳиятини тушинтириш”. “«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури » бўйича кафедра режа ишлаб чиқилган.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури  муносабати билан кафедра аъзолари ҳар хафтада бир марта бир курс талабалари билан “Диний вазиятни соғломлаштириш” мавзусида давра суҳбатлари, тадбирлар ўтказиб борди Бундан ташқари “диний экстримизм терроризм инсоният душмани” , “Гиёхванлик аср вабоси”, “Спидсиз дунё сари ”, “Огоҳлик ва хушёрлик давр талаби”, “Конституция бахтимиз қомуси”, “Ватан сарҳадлари ишончли қўлларда”, “Аёл борки олам мунаввар”, “Наврўз янгиланиш байрами” каби тадбирларда кафедра аъзолари фаол иштирок этишди.

Кафедра аъзоларидан Умаров А.Ш (205-гурух рахбари), , А. Асланов (304-гурух рахбари ), У. Умаров (406-гурух раҳбари) ўқув йили давомида ҳар бир гуруҳ талабалари билан хар йили январ ва март ойларида  ота-оналар йиғилишини ўтказиб туради.

Талабаларни бўш вақтида оммавий-маданий тадбирлар, тўгаракларга жалб этиш мақсадида. 18 май куни «Халқаро музейлар куни» муносабати билан факультет талабалари, декан ўринбосари . асс.Қурбонбоев И.М, гуруҳ мураббийлари Умаров А.Ш (205-гурух рахбари), А. Асланов (304-гурух рахбари ), У. Умаров (406-гурух раҳбари) Самарқанд шаҳрида жойлашган Бибихоним жомъе масжидига, Регистон майдони, Гўр Амир мақбарасига, вилоят ўлкашунослик музейига, Хазрати Хизр масжиди, Шохизинда мақбарасига сайёҳат уюштиришди. Шунингдек, ,,Конституциямиз бахтимиз пойдевори’’, “Сиз Самарқандни биласизми”  мавзуларида иншолар танлови ўтказилди. 10 февралда А.Навоий  ва З.М.Бобур таваллуд кунларига бағишланган ,,Тафаккур синовлари’’ танлови ўтказилди. Унда кафедра ўқитувчилари Умаров У ва Асланов А рахбарлик қилаётган гурух талабалари иштирок этишди.

Кафедра ўқитувчиси Асланов Абдували “68-Спартакиада” мусобақоларида факультет жамоасига рахбарлик қилиб, факультет талабалари умумжамоа хисобида фахрли 1-ўринни эгаллади. Бунда кафедра талабалари хам фаол иштирок этишди. Бу мусобқаларда кафедра ўқитувчилари хам иштирок этиб, фахрли 2- ўринни эгашга ўз хиссаларини қўшишди.

Ўқув йили давомида  АЛ ва КҲК билан  ҳамкорликда  маънавий- маърифий ва тарбиявий ишларни  олиб борилди.  Хусусан, Оқдарё агросаноат ва сервис касб-хунар коллежи билан   «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг асарлари», «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили», «Фаол тадбиркорлик инновацион гоялар ва технлогияларни куллаб кувватлаш йили» Давлат дастурларига бағишланган  давра суҳбатларида маърузалар ўтказилади.  СамДУ археологлари  тадқиқотлари  борасида  маъруза  қилдик. Ўқув, илмий, маданий,  маърифий ва тарбиявий ишларида  йилнинг ҳар  ойларида  иштирок этишиб келишмоқда.

Археология кафедраси жамоаси ўқув  йили мобайнида КҲК ва АЛ таълим даргоҳлари учун илмий ва ўқув-услубий ишлар билан ёрдам кўрсатиб келмоқда. Ушбу ўқув даргоҳларига Оқдарё агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежи, Тайлок майиший хизмат коллежлари киради.

Коллежи ва лицейларда Абутурент штаблар ташкил этилган, кафедра филиаллари фаолият курсатмокда.

«Устоз-шогирд» тизимида касб-хунар коллежларида ишлайдиган, фаол , билимли, ёш укитувчиларга кафедра томонидан рахбарлар тайинланди. Коллежда «Ёш педагог», «Зиё» тугараклари фаолият олиб бормокда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр

Магистратура

  • Ўзбек халқининг этногинези ва этник тарихи
  • Жаҳон маданияти тизимида Ўзбекистон Археологияси 
  • Замонавий археологик тадқиқот усуллари ва ГИС 
  • Ўрта Осиё шаҳарлар тарихий топографияси
  • Дала этнографик тадқиқотлар ўтказиш усуллари 
  • Топонимика (этнотопонимия ва этнонимия) 
  • Маданий антропология 
  • Ўзбекларнинг анъанавий моддий маданияти
  • Мараказий Осиё тоғ-кон металлургияси ишлаб чиқариш ва тоғ қоятош петроглифлари
  • Ўрта Осиё қадимги жамоаларининг иқтисодий ва маданий алоқалари
  • Ўрта Осиё шахарлари тарихий топографияси
  •  Жаҳон маданияти тизимида Ўзбекистон Археологияси ютуқлари