Кафедра мудири

Хашимов Фарход Хакимович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998979274300
  •  Электрон почта: shaxzod2000.67@mail.ru

Биография

 

1960-1965 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти талабаси
1965-1966 йй. - Ҳарбий хизматда
1967-1970 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти аспиранти
1970-1978 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти  агрокимё ва умумий деҳқончилик кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси
1978-1979 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти агрономия факультети декан муовини
1979-1981 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти агрокимё ва умумий деҳқончилик кафедраси доценти
1981-1982 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ўқув ишлари бўйича ректор муовини вазифасини бажарувчи
1982-1983 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректори в.б.
1983-1989 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти  агрокимё ва умумий дехқончилик кафедраси мудири
1989-1995 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси мудири
1995-1998 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти агрономия факультети декани
1998-2012 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти агрокимё, тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси мудири
2012-2015 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг агрокимё, тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси профессори 
2015-2017 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти агрокимё, тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси мудири
2017-2018 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси мудири
2018 й. – 2020 йй.   - Самарқанд ветеринария медицинаси институти агрокимё, тупроқшунослик, ўсимликлар ҳимояси ва карантини кафедраси мудири
2020 й. – ҳ.в.-Самарқанд давлат университети агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси мудири

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Самарқанд давлат университетида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети ташкил этилди. Факультети таркибида  “Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш” кафедраси фаолият олиб бормоқда. Кафедрада 5410100–Агрокимё ва агротупроқшунослик, ва 5410300–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича), таълим йўналишилари мавжуд .

Ҳозирги кунда “Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш” кафедрасида 5 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда. Шулардан 2 та фан доктори-профессор, 2 нафар фан номзодлари, доцентлардир.

Кафедра профессор-ўқитувчилари Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти, Тошкент Давлат Аграр университети ва унинг филиаллари, Бухоро давлат университети, Андижон агротехнологиялар институти, ЎзФА Ўсимлик моддалари кимёси ИТИ, Тимирязев номли Москва қишлоқ хўжалик академияси (ТСХА-РГАУ), Воронеж аграр университети, Саратов аграр университети, Волгоград аграр университети, Нижегород аграр университети, Шелково-Агрохим АЖ (Россия)   билан ҳамқорликда илмий –тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

 “Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш” кафедрасида 2020-2021 ўқув йилида 2 та дарслик, 5 та ўқув қўлланмалар чоп этиш режалаштирилган.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Ўсимликларни ҳимоя қилиш
  • Фитопатология
  • Агрокимё
  • Агрокимёвий текшириш усуллари
  • Тупроқ биологияси ва кимёси
  • Қишлоқ хўжалигида агрокимёвий хизмат
  • Ўғит қўллаш тизими
  • Тупроқшунослик ва агрокимё
  • Умумий энтомология ва зоология
  • Умумий фитопатология ва микробиология
  • Ўсимликлар иммунитети
  • Микология
  • Ўсимликлар ва маҳсулотлар карантинида фитоэкспертиза
  • Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш
  • Ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш
  • Узумни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг замонавий технологиялари
  • Қишлоқ хўжалик энтомологияси
  • Қишлоқ хўжалик фитопатологияси
  • Иссиқхона экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш
  • Иссиқхона экинларини касалликлардан ҳимоя қилиш
  • Т/ф  Узум етиштиришда ўғитлашнинг замонавий технологиялари
  • Т/ф  Узумни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг замонавий технологиялари
  • Т/ф  Иссиқхона экинларини касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари
  • Т/ф  Томчилатиб суғоришда ўғитлаш