Самарқанд давлат университети Агробитехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси
Самарқанд давлат университети Агробитехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти
мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси мудири
Хайитов Мамадияр Аллаярович
+998 94 287 10 17
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент. 2023 йилдан буён кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 1993 йилда “Зарафшон водийси шароитида сабзавот ем-хашак алмашлаб экиш тузилишда фосфор сақловчи ўғитлар самарадорлиги” мавзусида номзодлик диссертацияси ҳимоя қилган. 1999 йилда доцент илмий унвонига эга.
120 дан ортиқ илмий ишлари нашр этилган. 3 дарслик, 3 ўқув қўлланма, 2 монография, 1 тавсиянома, 1 рационализаторлик таклифи ва 15 дан ортиқ услубий қўлланмалар муаллифи.
Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси аъзоси
Рустам Рахимов
Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси доценти, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди. “Зарафшон водийсида тамаки етиштиришда бегона ўтларга қарши курашда уйғунлашган усулларни ишлаб чиқиш” мавзусида номзодлик диссертацияси ҳимоя қилган. 1 та дарслик, 1 та тавсиянома муаллифи. 40 ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган. |
|
![]() |
Нормуродов Давлат Сойибназарович
Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор. 2020 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда. 2005 йилда “Вируссиз асосда етиштирилган картошка тезпишар навларининг ҳосилдорлигига ва уруғлик сифатларига агротехник тадбирларнинг таъсири” мавзусида номзодлик, 2017 йилда “Вируссиз картошка уруғчилигининг агробиологик асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 200 дан ортиқ илмий ишлари эълон қилинган. 2 дарслик, 6 ўқув қўлланма, 2 монография муаллифи. |
![]() |
Холмирзаев Баҳром Худойбердиевич
Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент. 2020 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда. 1976 йилда “Сорта и технология возделывания шампиньона для промышленной тепличной культуры” мавзусида қишлоқ хўжалик фанлари номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 4 дарслик, 8 ўқув қўлланма, 3 монография ва 200 га яқин илмий мақолалар муаллифи. |
Расулов Илҳом Махмудович +998944005999 Самарқанд давлат университети мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси доценти. 2019-йил "Ғўзани barbadenze L., тури дурагайларида шохланиш типига боғлиқ ҳолда қимматли хўжалик белгиларини ўзгарувчанлиги" мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган. 2 дарслик, 3 ўқув қўлланма, 50 дан ортиқ мақолалар муаллифи. |
|
Садинов Сафар Ибрагимович
Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта ўқитувчи. Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедрасида 2023 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 1990 йилда “Селекция односемянной кормовой свёклы в условиях Северо-Западной зоны РСФСР” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1 дарслик, 2 услубий қўлланма муаллифи. 30 дан ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган.
|
|
![]() |
Сулайманов Ойбек Мадихонович
Қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 2020 йилдан буён мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедрасида фаолият кўрсатиб келмоқда. 2023 йилда “Кузги буғдой ривожланиши, ҳосилдорлиги ва дон сифатига пестицидлар, биологик фаол моддаларнинг таъсирини асослаш” мавзусида PhD иссертациясини ҳимоя қилган. 1 дарслик, 3 тавсиянома, 3 услубий қўлланма муаллифи. 40 дан ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган.
|
Қаршиев Журабек Дилшод ўғли
2024 йилдан буён мева сабзавотчилик ва узумчилик кафедрасида ишлаб келмоқда. 20 дан ортиқ мақолалари ва 1 та услубий қўлланма муаллифи. |
|
Хошимов Улуғбек Абдуазим ўғли
Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси ўқитувчиси. Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида 2023 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 1 та тавсиянома, 1 та услубий қўлланма муаллифи. 20 ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган. |
|
Шакаров Икром Вахобович
Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси ўқитувчиси. 2023 йилдан буён кафедрада фаолият кўрсатмоқда. 1 та услубий қўлланма муаллифи. 20 ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган. |
|
Усмонов Равшан Сувонович
Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси ўқитувчиси. 2023 йилдан бошлаб кафедра фаолият кўрсатиб келмоқда. 1 та услубий қўлланма муаллифи. 20 ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган. |
|
Алибоев Шерзод Абдурахманович
Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси ўқитувчиси. 2023 йилдан бошлаб кафедра фаолият кўрсатиб келмоқда. 1 та услубий қўлланма муаллифи. 20 ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган. |
|
![]() |
Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси 2020 йил июнь ойида ташкил этилган. Кафедрада 1 нафар фан доктори, профессор ҳамда 5 нафар қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди — доцентлар фаолият юритмоқда. Кафедранинг бош илмий мавзуси: Илмий салоҳиятни ошириш мақсадида профессор-ўқитувчилар салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, таянч докторантларни ўз вақтида диссертация ҳимоясига етказишга эътибор қаратилмоқда. Кафедра олдига қўйилган вазифалар:
Кафедрада 8 та дарслик ва 6 та ўқув қўлланма чоп этилган. DSc ва PhD диссертациялари ҳамда магистрлик иши ҳимоялари учун зарур шарт-шароитлар яратилган.
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламалари лавозим, илмий даража ва унвонга мувофиқ равишда белгиланган, тасдиқланган ва бажариб келинмоқда. Шунингдек, уларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишлари лавозим талабларига мувофиқ шахсий иш режаларига киритилган ва тўлиқ бажарилмоқда. Шахсий иш режалари бажарилиши мунтазам равишда кафедра мудири, ўқув бўлими, факультет декани ва унинг ўринбосарлари томонидан назорат қилиб борилмоқда. Кафедрага бириктирилган таълим йўналишлари:
Мазкур йўналишларда таҳсил олаётган талабаларнинг малакавий амалиётларини сифатли ва самарали ташкил этиш мақсадида мувофиқ ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган ҳамда амалиёт ўз вақтида ташкил қилинмоқда. Кафедра таркибидаги 7 нафар профессор-ўқитувчи ўз гуруҳлари билан доимий равишда маънавий-маърифий ишлар олиб бормоқда. Кафедра жамоаси университетдаги тадбирларда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Шунингдек, факультет ва талабалар турар жойи (ТТЖ) ларидаги навбатчиликларда ҳам иштирок этмоқда. |