Самарқанд давлат университети
зоология кафедраси мудири
Жабборов Абдурашид Райимович

 +99897 3940150 abdurashidjabbarov1@rambler.ru

Биология фанлари доктори, профессор. Самарқанд давлат университети зоология кафедрасида фаолият юритади. 2016 йилдан зоология кафедраси мудири лавозимида ishlab келмоқда. Олим 1982 йилда “Экологические основы использования репеллентных средств защиты хозяйственно важных объектов от биоповреждений, вызываемых птицами” мавзусида номзодлик, 2016 йилда “Ўзбекистонда қушлар келтириб чиқарадиган биозарарланишлар ва уларнинг олдини олишда эко-технологик усулларни такомиллаштириш” мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 1 монография, 3 илмий рисола, 6 дарслик ва 5 ўқув ва 7 услубий қўлланmalar муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар Scopus халқаро базасига кирувчи 2 журналда ҳамда 300 га яқин нуфузли халқаро ва республика нашрlarida илмий мақолалар чоп этган.

http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/18004

http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/17994

 

                                                              Зоология кафедраси​ аъзолари

 

Ҳакимов Нажмиддин Ҳакимович

n.hakimov37@gmail.com

Кафедра доценти, биология фанлари номзоди. СамДУ зоология кафедрасида 1997 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1967 йилда “Мирзачўлнинг қўриқ ва пахта майдонлари нематодалари” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида 2 та дарслик, 12 та ўқув, ўқув-услубий қўлланmalar ҳамда 2 та электрон дарслик муаллифи. Шунингдек, хорижий ва республика илмий журналlarida 100 дан ортиқ мақола ва тезислари эълон қилинган.

 

Абдуллаев Эркин Нуруллаевич

abdullayev.erkin.n@gmail.com

Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ зоология кафедрасида 1966 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1967 йилда "Самарқанд вилоятида тоқ ипак қуртининг энтомофаглари" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Эркин Абдуллаев фаолияти давомида 5 та ихтиро муаллифлиги патенти олган, бундан ташқари 2 дарслик, 11 ўқув ва услубий қўлланmalar муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 100 га яқин илмий мақола ва тезислар, жумладан, 10 га яқин халқаро журналlarda мақолалар эълон қилган.

 

Фундукчиев Семен Энверович

s-fundykchiyev@samdu.uz

Биология фанлари номзоди, профессор. СамДУ зоология кафедрасида 1979 йилдан буён фаолият юритиб келади. Илмий-педагогик фаолиятини Л.М.Исаев номидаги тиббиёт паразитологияси илмий-текшириш институтида кичик илмий ходимлик лавозимидан бошлаган. 1986 йилда «Мирзачўл қушлар аҳолисининг антропоген трансформацияси» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 1994 йилдан ҳозирги кунгача зоология кафедраси доценти лавозимида ishlab келмоқда.

2007 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Қушларни муҳофаза қилиш жамияти Ижроия қўмитаси аъзоси, ”Ученые записки Крымского инженерно-педагогического университета” jurnalining ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қушларни муҳофаза қилиш жамияти “Дайджест”i таҳрири жамоаси aʼzosi сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Ботиров Аминжон Розимбаевич

aminjonbotirov@samdu.uz

 

Биология фанлари номзоди, доцент. Россия Фанлар Академияси Зоология институти, Москва Давлат университети, Украина Фанлар академияси Зоология институтида палеозоология мутахассислигини пухта ўрганиб, тўплаган археопалеозоологик ашёлар асосида Украина Фанлар Академияси Зоология институтида “Промысловая териофауна Узбекистана в Голоцене” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади.

Аминжон Ботиров Ўзбекистон Республикасидан tashqari, Украина, Франция давлатlarida малака ошириб келган. Ҳозирга қадар 300 дан ортиқ зоология, палеозоология, экология, педагогика ҳамда оммабоп йўналишларdagi илмий мақолалари, ўқув қўлланmaları ҳамда дарсликлари чоп қилинган. Зоология, экология, табиатни муҳофаза қилишга доир 10 дан ортиқ ўқув қўлланmaları, қадимги ноёб ҳайвонлар тўғрисидаги рангли расмли илмий-оммабоп рисола, биология ва экология атамаларининг изоҳли луғати чоп қилинган.

Мавланов Очил Мавланович

Биология фанлари доктори, профессор. СамДУ Зоология кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1993 йилда “Gʻoʻza agosenozlar fitonematodalari (taksonomiyasi,ekologiyasi, zoogegrafiyasi va qarshi kurash choralari )” mavzusida doktorlik dissertatsiyasini himoya qilgan.

Очил Мавланов фаолияти давомида 50 та дарслик, 78 та ўқув ва услубий қўлланmalar муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 800 га яқин илмий мақола ва тезизлар, жумладан, 50 та халқаро журналlarda мақолалар эълон қилган. О.Мавланов илмий раҳбарлигида 11 нафар tadqiqotchilar номзодлик, 2 нафари doktorlik dissertatsiyalarini muvaffaqiyatli himoya qilgan.

Халимов Фазлитдин Закирович

fazlitdinxalimov68@gmail.com

Биология фанлари номзоди, доцент. 2008 йилдан бери СамДУ Зоология кафедрасида фаолият олиб бормоқда. 1995 йилда “Зараркунандаларга чидамлилиги turlicha boʻlgan karam navlarida karam pashshalari va ularning entomofaglari oʻrtasidagi munosabatlar tahlili” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Фазлитдин Халимов фаолияти давомида 1 та дарслик, 10 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланmalar муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, у бугунги кунга қадар 150 га яқин илмий мақола ва тезислар, жумладан, нуфузли халқаро журналlarda 20 дан ортиқ мақолаlarni чоп эттирган ҳамда 2 та муаллифлик гувоҳномасига эга бўлган. Унинг илмий раҳбарлигида 3 та PhD dissertatsiyasi muvaffaqiyatli himoya қилинган.

Фазлитдин Халимов 1 та Scopus базасида индексациянувчи халқаро журнал ва 1 та республика илмий журнали таҳририяти аъзоси ҳисобланади.

https://doi.org/10.26842/binhm.7.2022.17.2.0141

Яковлев Роман Викторович

yakovlev_asu@mail.ru 

Биология фанлари доктори (DSc), профессор. 2023 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритади. Германиянинг Мюнхен шаҳридаги Томас Витт энтомология музейи капалаклар коллекциясининг куратори.

Роман Яковлев 2014 йилда “Қадимги дунё ёғочхўр капалаклари систематикаси ва зоogeografiyasi (Lepidoptera: Cossidae)” мавзусида диссертация ҳимоя қилиб, биология фанлари доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган.

Олим 12 монография ва 400 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 300 дан ортиқ илмий мақоласи SCOPUS журналlarda нашр этилган. hirsh-index 17. Web of science журналlarda 130 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган.  

Роман Яковлев Сибир, Марказий Осиё, Кавказ, Кавказорти, Африка, Латин Америкаси бўйлаб 50 дан ортиқ экспедицияларни ташкилотчиси бўлган. Ушбу экспедициялар натижасида тўпланган дунёдаги энг йирик Cossidae оиласи коллекциясига эга.

2023-2025 йилларга мўлжалланган «Жанубий Сибир ва Марказий Осиё тоғларининг эндемик, маҳаллий ва инвазив бўғимёқли ҳайвонлари (Arthropoda): биологик хилма-хилликнинг ноёб қайноқ нуқтаси генофонди» мавзусининг лойиҳа раҳбари.

https://www.webofscience.com/wos/author/record/1946991

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=23062370800

Уразова Раъно Станиславовна

ranourazova@samdu.uz

Биология фанлари номзоди, доценти. СамДУ зоология кафедрасида ўз фаолиятини 1995 йилдан бошлаб ва 2022 йилдан кафедра доценти лавозимида фаолият юритиб келади. Раъно Уразова фаолияти давомида 3 та ўқув-услубий қўлланма ҳамда 35 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

https://philpapers.org/rec/STAFIT-3

Мамашукуров Абдунаби Урақович

abdunabimamashukurov@gmail.com

Биология фанлари бўйича фалсафа доктори, ассистент. 2021 йилда “Фарғона водийси баъзи оммавий қушларининг экологияси, этологияси ва биозарарланишлардаги ўрни” мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. СамДУ зоология кафедрасида 2001 йилдан бошлаб ассистент лавозимида фаолият юритиб келади. “Умуртқалилар зоологиясидан ёзги ўқув-дала амалиёти учун ўқув-услубий қўлланма”, “Анатомия человека” ўқув қўлланмаси ва 60 га яқин ўқув-услубий ва илмий мақолалар муаллифидир. Илмий-тадқиқот ишларининг натижалари бўйича кўплаб халқаро ва Республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда иштирок этган.

http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/18004

Нарзуллаев Сардорбек Бахриддинович 
narzullayevsardorbek1990@gmail.com 


Биология фанлари бўyicha фалсафа доктори, PhD. СамДУ зоология кафедрасида 2016 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 2021 йилда "Ғарбий Зарафшон тоғ тизмаси биоценозлари кўп йиллик ўтлари нематодафаунаси" мавзусида PhD dissertatsiyasini муваффақиятли ҳимоя қилган. Сардорбек Нарзуллаев фаолияти давомида 2 та муаллифлик гувоҳномаси олган, бундан ташқари 1 та ўқув қўлланма, электрон дарсликлар муаллифи.  Шунингдек, олим бунга қадар 50 га яқин илмий мақола ва тезислар, жумладан 10 га яқин халқаро журналlarda мақолалар эълон қилган.

 

 

 

Хамидова Асолат Бахранкуловна

asolatxamidova@gmail.com

 

Зоология кафедраси катта ўқитувчиси. 1990 йилдан бошлаб СамДУ зоология кафедрасида фаолият юритади. Асолат Хамидова фаолияти давомида 16 ўқув ва ўқув-услубий қўлланма ҳамда 35 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

                                                               Кудратов Жасур Асилбекович

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Биокимё институти Зоология кафедраси профессори. Биология фанлари Доктори (DSc) 

https://doi.org/10.13057/biodiv/d261017

https://doi.org/10.47278/journal.ijvs/2026.111

https://doi.org/10.47278/journal.ijab/2026.168

https://doi.org/10.13057/biodiv/d270331

https://doi.org/10.35885/ruthenica.2026.36(1).4

https://doi.org/10.13057/biodiv/d260943

https://doi.org/10.13057/biodiv/d260704

https://doi.org/10.47278/journal.ijab/2026.196

https://doi.org/10.5281/zenodo.21995047

https://doi.org/10.59251/2181-3973.2025.v1.138.1.3800

 

 

 

Хамзаев Рафиқ Азимович

xamzayev1988@gmail.com

Кафедра ассистенти. СамДУ зоология кафедрасида 2015 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ҳозирги кунга қадар Рафик Хамзаев фаолияти давомида 2 та ўқув қўлланма ҳамда 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

Раҳимов Муҳаммадтойчи Раҳмонберди ўғли


Кафедра ассистенти. 2018 йилдан буён СамДУ “Zoologiya” кафедрасида фаолият олиб бормоқда. У Марказий Осиёда сирфидларнинг (Diptera, Syrphidae) фаунаси ва таксономияси бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. 2023 йилда “Зарафшон ва Ҳисор тизмалари (Ўзбекистон ҳудудида жойлашган қисми) сирфид пашшалари фауналарining қиёсий таҳлили” мавзусида PhD dissertatsiyasini муваффақиятли ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида у 6 та нуфузли хорижий ва 7 та республика журналида илмий мақолалар, 20 га яқин бошқа турдаги илмий ишларни чоп этган. Бундан ташқари, Муҳаммадтойчи Раҳимов 2 та муаллифлик гувоҳномасига эга.

Урунова Гулрух Уткуровна

Биология фанлари бўйича фалсафа доктори, assistant, Самарқанд давлат университети зоология кафедрасида фаолият юритади. 2025 йилдан зоология кафедраси ассистенти лавозимида ishlab келмоқда. 2026 йилда Африка лаққа (Clarias gariepinus) балиғи морфологик ва сифат кўрсаткичларига таъсири” мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар Scopus халқаро базасига кирувчи 3 журналда ҳамда 20 га яқин нуфузли республика нашрларсида илмий мақолалар ва тезислар чоп этган

https://www.researchgate.net/publication/362435127_Chicken-based_by-products_as_a_main_component_in_African_Catfish_Clarias_gariepinus_in_the_environments_of_Uzbekistan.

Зохидова Ирода Содиковна


Кафедра ассистенти. СамДУ “Zoologiya” кафедрасида 2015 йилдан буён фаолият юритиб келади. Сув ҳарорати доимий бўлган шароитда карп (Cyprinus carpio L.) балиғининг мавсумдан ташқари кўпайтиришнинг биологик асослари бўйича илмий изланиш олиб бормоқда. У фаолияти давомида 15 га яқин илмий ишлар эълон қилган.

Зоология кафедраси ҳақида

 

Зоология кафедраси 1928 йилнинг бошларида ташкил этилиб, унга профессор А..Завадский мудирилик қилган. 1934 йилда зоология кафедраси таркибида, мустақил умуртқалилар зоологияси кафедраси ташкил этилди ва унинг биринчи мудири этиб проф. Б.ГТуркевич тайинланди.

Шундай қилиб зоология кафедраси икки мустақил кафедрага ажралиб, Зарафшон воҳасининг, умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонлари фаунистикаси, биологияси, экологияси ва амалий аҳамиятини ўрганиш борасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилди.

Ушбу кафедрада бугунги кунда 3 нафар фан доктори, профессор, 7 нафар фан номзоди, доцентлар, 1 нафар PhD доцент, 2 нафар PhD ассистент, 1 нафар катта ўқитувчи ва 5 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. 

Кафедра қошида Марказий Осиёда ягона бўлган Зоология музейи фаолият кўрсатади. Зоология музейи 2008 йилдан ҳозирги кунгача «Ноёб объект» сифатида маблағ билан таъминланиб келинмоқда.

Кафедрада 10000 тур ҳашаротларни ўз ичига олган, 100000 дона экспонатдан иборат, мутахассислар томонидан юқори баҳоланаётган энтомологик коллекция мавжуд.

Профессор Б.Х.Ботиров ташаббуслари билан тўртинчи давр қазилма қолдиқларига оид қимматбаҳо остеологик коллекция яратилди ва МДҲ палеозооглари томонидан юқори баҳоланмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари МДҲ, АҚШнинг Вермонт университети, Ўзбекистон ФА Зоология институти билан шартномалар асосида илмий-тадқиқотлар олиб бормоқдалар.

Кафедрада 5140100 – бакалавриат йўналиши, 5А140101 – биология, 5А140108 – зоология, 5А140103 – ихтиология ва гидробиология мутахассисликлари бўйича магистратура ва 03.00.06.-зоология ихтиosligi бўйича докторантура мавжуд.

Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 50 га яқин дарсликлар, ўқув қўлланmalar, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланmalar, мажмуалар ва кўрсатmalar яратилган. Шунингдек, 10 дан ортиқ монографияlar, 40 дан ортиқ илмий-оммабоп рисолалар, 40 га яқин илмий тўпламлар, 1500 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар нашр этганлар.

Кафедрада бугунги кунда “Жануби-Ғарбий Ўзбекистон ҳайвонот дунёсининг фаунаси, экологияси ва муҳофазаси, ҳамда улардан расионал фойдаланиш” мавзуси юзасидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Кафедрадан етишиб чиққан таниқли олимлар: Профессор Борис Гервасьевич Туркевич (1882–1937) биология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби – Самарқанд зоологлар илмий мактабининг йирик йўналишларидан biri – умуртқали ҳайвонлар морфологияси ва қиёсий анатомияси йўналишининг асосчиси ҳисобланади. 1934 йилда умуртқалилар зоологияси кафедраси мустақил кафедра сифатида ажралиб чиққанидан сўнг унинг биринчи мудири этиб тайинланган. Проф. Б.Туркевич раҳбарлиги остида умуртқали ҳайвонлар систематикаси, фаунистикаси, морфология ва қиёсий анатомияси бўйича тадқиқотлар олиб борилиб, бир неча фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган. Унинг қатор илмий мақолалари АҚШнинг анатомия журналида, Италиянинг анатомия ва эмбриология журналида, Германия илмий журналlarda чоп этилиб, етакчи анатом ва морфолог олимлар томонидан юксак баҳоланган.

Профессор Аҳрор Тўлаганович Тўлаганов (1908-1990) – биология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. 1936 йилда Е.С.Кирянова раҳбарлигида “Помидор ва унинг илдиз системаси атрофи туprogʻining nematodafunasi” мавзусида номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилди. 1947 йилда Санкт-Петербургда Собиқ Иттифоқ Фанлар академияси тасарrufidagi Зоология институтида “Ўзбекистоннинг ўсимликхўр ва тупроқ нематодалари” мавзусида биология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациясини муваффақият билан ҳимоя қилган.

Профессор Раҳим Олимжонович Олимжонов (1913-1985) – биология фанлари доктори, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси. Ўрта Осиё университетининг қишлоқ хўжалиги факультетини тугатган. Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш институтида илмий ходим, Ўзбекистон ФАнинг Зоология сектори илмий ходими, Ботаника ва зоология институти директори ўринбосари, ЎзДУ ректори, Ўзбекистон ФА Зоология ва паразитология институти энтомология лабораторияси мудири, шу институт директори, Тошкент қишлоқ хўжалиги институти энтомология кафедраси мудири лавозимида ишлаган. Илмий асарлари ғўза, беда ва бошқа экинлар зараркунандаларини ўрганиш ва уларга қарши кураш чораларига бағишланган. Энтомология дарслигини тузган.

Профессор Абдулла Киямович Сагитов (1918-2013) – биология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. 1949 йилда «Қушларнинг биринчи олти жуфт бош мия нервларининг анатомик тузилиши» мавзусида номзодлик диссертасиясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 1950 йилдан бошлаб Зарафшон воҳаси қушларини ҳар томонлама ўрганиш a boshlaydi ва бу учун қатор экспедицияlar ташкил этади, бунинг натижасида кўпгина илмий мақолалар чоп этади. Ўрта Осиёда қушларнинг ривожланиш ва ўсиш қонуниятlarini ishlab chiqqan, шу билан bir қаatorda қушларнинг бош мия нервларини қиёсий анатомиясини ўрганган У 1966 йилда Украина фанлар академияси Зоология институтида «Қарғалар суяк лабиринтининг экологик-морфологик хусусиятлари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Профессор Бешим Хўжаевич Ботиров (1957-2015) – 1964 йилда Санкт-Петербургдаги зоология институтига аспирантурага кириб, унинг илмий ишларига атоқли палеозоолог, биология фанлари доктори, профессор Николай Кузьмич Верешагин раҳбарлик қилди. 1969 йилда «Жанубий-шарқий Ўзбекистон сут эмизувчиларини антропоген даврида шаклланиш tarixi» мавзусида биология фанлари номзодлиги учун диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилди. Шундан сўнг Б.Х.Ботиров кафедрадаги фаолиятини давом эттириб, кафедра ассистенти, катта ўқитувчи ва доцент лавозимларида ishlab келди. 1989 йилдан бошлаб янги ташкил қилинган «Экология, табиат муҳофазаси ва ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш» кафедраси мудири лавозимига тайинланди.

1995 йилда Б.Х.Ботиров Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг зоология институти қошидаги махсус Илмий Кенгашда «Антропоген даврда Ўрта Осиё териофаунасининг шаклланиш tarixi» mavzusida doktorlik dissertatsiyasini муваффақиятли ҳимоя қилди. Проф. Б.Х.Ботиров республикамизда кўзга кўринган палеозоолог бўлиб, Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳудудида сут эмизувчи ҳайвонлар фаунасининг шаклланиш тарихини илк бор ўрганган ва унинг ривожига катта ҳисса қўшган олим ҳисобланади. 100 дан ортиқ илмий, ўқув ва услубий мақолалар чоп этган.

        

   Кафедрада ўқитиладиган фан dasturlari

Бакалавр

  • Биология асослари
  • Умуртқасизлар зоологияси
  • Ихтиология
  • Балиқ экологияси ва атроф-муҳит муҳофазаси
  • Умуртqalilar zoologiyasi
  • Одам анатомияси
  • Зоология
  • Биология
  • Гистология
  • Орнитология
  • Индивидуал ривожланиш
  • Биология ўқитиш методиkasi
  • Зоология тадқиқот усуллари
  • Умумтаълим дарсликлари мазмуни
  • Умумтаълим дарсликлари мазмуни
  • Ҳайвонларнинг ривожланиш биологияси