Самарқанд давлат университети

тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси мудири
Эргашев Бахтияр Эргашевич

1baxergashev@gmail.com

    Тарих фанлари доктори, профессор. 1980 йилдан бошлаб «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2018 йилда “Туркистон генерал-губернаторлиги маҳкамаси иш юритиш ҳужжатшунослиги (тарихий-манбавий таҳлил)” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Шунингдек, 2025 йилда “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони соҳиби бўлган.

    Эргашев Бахтияр Эргашевич бугунги кунга қадар 200 га яқин илмий ишлар, шу жумладан, 3 та монография, 8 та дарслик, 6 та ўқув қўлланма, 6 та ўқув-услубий қўлланма ва 170 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади. Бундан ташқари, Scopus ва Web of Science базаларида индексациянувчи журналларда 6 та илмий мақоласи нашр қилинган.

https://journals.researchparks.org/index.php/IJIE

https://int-jecse.net/data-cms/dx.doi.org/10.9756/INTJECSE//v14i4.198

https://archives.palarch.ne

https://dx.doi.org/10.18415/ijmmu.v7110.2154

 

Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси аъзолари

Саидов Илҳомжон Муҳиддинович

saiodovilhomjon@samdu.uz

Тарих фанлари доктори, профессор. 1975 йилдан бошлаб «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1992 йилда “Рабочий класс в аграрных преобразованиях Узбекистана (1929-1941)” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Саидов Илхомжон Мухиддинович бугунги кунга қадар 300 га яқин илмий ишлар, шу жумладан, 12 монография, 12 ўқув қўлланма, 12 ўқув-услубий қўлланма ва 260 дан ортиқ мақолалар муаллифи ҳисобланади. Бундан ташқари, Scopus ва Web of Science базаларида индексациянувчи журналларда 3 та илмий мақоласи нашр қилинган.

https://oaji.net/articles/2023/7-1749926214.pdf

https://journals.kozminski.edu.pl/en/journal/central-european-management-journal/issue/31/4

Раджабова Дилора Назаровна

dilorarajabova@samdu.uz

Тарих фанлари доктори (DSc) , доцент. 1987 йилдан бошлаб «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2002 йилда “Туркистон жадидларининг қарашларида ёшлар ва хотин-қизлар масалалари (XIX аср охири – XX аср бошларида)” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозирги кунда “Средняя Азия в исследованиях российских востоковедов: имперские нарративы и научные парадигмы” мавзусидаги докторлик диссертацияси (DSc) ҳимоясига тайёргарлик кўрмоқда.

Раджабова Дилора Назаровна бугунги кунга қадар 60 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 та монография, 2 та ўқув қўлланма, 2 та ўқув-услубий қўлланма ва 60 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади. Бундан ташқари, Scopus ва Web of Science базаларида индексациянувчи журналларда 3 та илмий мақоласи нашр қилинган.

https://manuscripta-orientalia.kunstkamera.ru

https://journals.researchparks.org/index.php/IJIE/article/view/1518

 

Махмудов Тохир Исаевич

toxirmaxmudov2306@gmail.com

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2005 йилдан бошлаб «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2022 йилда “Темурийлар даври таълим тизими тарихи” мавзусида фалсафа doktorligi (PhD) dissertatsiyasini himoya qilgan. Ҳозирги кунда “Амир Темур ва Темурийлар даври таълим тизими тарихи манбашунослиги” мавзусидаги докторлик диссертацияси (DSc) юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Махмудов Тохир Исаевич бугунги кунга қадар 60 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 та монография, 3 та ўқув қўлланма, 3 та ўқув-услубий қўлланма ва 60 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, 2019 йилда “Ўзбекистонда мадрасалар таълим тизими тарихи манбашунослиги” илмий-amaliy grant loyihasi ishtirokchilaridan biri bo‘lgan. Бундан ташқари, Scopus ва Web of Science базаларида индексациянувчи журналларда 1 та илмий мақоласи нашр қилинган.

https://www.t-science.org/arxivDOI/2018/02-58/PDF/02-58-33.pdf

Абриев Ҳазратқул Бўронович

xazratkulabriyev3@gmail.com

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2007 йилдан бошлаб «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2023 йилда “Амир Темур ва Темурийлар даври меъморий обидаларининг бунёд этилиш tarixi manbashunosligi” мавзусида фалсафа doktorligi (PhD) dissertatsiyasini himoya qilgan. Ҳозирги кунда “XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Туркистон кўчманчи халқлари tarixi manbashunosligi (Turkiston general-gubernatorligi mahkamasi ish yuritish hujjatlari asosida)” мавзусидаги докторлик диссертацияси (DSc) юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Абриев Ҳазратқул Бўронович бугунги кунга қадар 50 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 та монография, 3 та ўқув қўлланма ва 50 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади. Бундан ташқари, Scopus ва Web of Science базаларида индексациянувчи журналларда 2 та илмий мақоласи нашр қилинган.

https://indianjournals.com/ijor.aspx?target=ijor:aca&volume=10&issue=12&article=033

https://www.oajournals.net/index.php/ijiaet/article/view/173

Ярматов Ойбек Шайманович

oybekyarmatov78@gmail.com

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2023 йилдан бошлаб «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2023 йилда “Туркистонда ҳинд фуқаролари tarixi (XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошлари)” мавзусида фалсафа doktorligi (PhD) dissertatsiyasini himoya qilgan. Ҳозирги кунда “XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Туркистондаги хорижий фуқаролар фаолиятининг тарихий-манбавий таҳлили (Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари мисолида)” мавзусидаги докторлик диссертацияси (DSc) юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Ярматов Ойбек Шайманович бугунги кунга қадар 60 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 та монография, 5 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма ва 60 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади. Бундан ташқари, Scopus ва Web of Science базаларида индексациянувчи журналларда 3 та илмий мақоласи нашр қилинган.

https://inlibrary.uz/index.php/ijhps/article/view/38749

https://skirec.org/central-asian-and-indian-relations-and-the-history-of-indian-citizens-in-turkestan/

https://himalayanresearch.org/journal-2024.php

Амирқулов Жасур Бахтиёрович
amirbaxt@gmail.com

«Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедраси ўқитувчиси. 2025 йилдан бошлаб «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда “Туркистонда тарихий ва археологик ёдгорликларни ўрганилиши tarixi manbashunosligi” мавзусида фалсафа doktorligi (PhD) dissertatsiyasi yuzasidan ilmiy-tadqiqot ishlarini olib bormoqda.

Амирқулов Жасур Бахтиёрович бугунги кунга қадар 25 га яқин илмий ишлар, шу жумладан, 1 та ўқув қўлланма ва 20 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Саидова Раҳима Илҳомжоновна

saidovarahima@gmail.com

«Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедраси катта ўқитувчиси. 2013 йилдан бошлаб «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда “История Взаимосотрудничества Республики Узбекистан и Италии в экономической и культурной сфере (1991-2021)” mavzusida falsafa doktorligi (PhD) dissertatsiyasi yuzasidan ilmiy-tadqiqot ishlarini olib bormoqda.

Саидова Раҳима Илҳомжоновна бугунги кунга қадар 30 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма, 2 та ўқув-услубий қўлланма ва 30 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Тангиров Шерзод Абдурахмонович

tangirovsherzod04@gmail.com

«Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедраси ўқитувчиси. 2026 йилдан бошлаб «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда “Rossiya imperiyasi ma'muriyati va mahalliy aholi o'rtasidagi munosabatlar tarixi manbashunosligi (Samarqand viloyati misolida)” mavzusida falsafa doktorligi (PhD) dissertatsiyasi yuzasidan ilmiy-tadqiqot ishlarini olib bormoqda.

Тангиров Шерзод Абдурахмонович бугунги кунга қадар 20 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси ҳақида

Кафедра тарих факультетининг тенгдоши бўлиб 1927 йилда «СССР халқлари тарихи» номи билан ташкил топган. Профессорлар С.В. Юшков (1927-1934), М.Я. Феноменов (1934-1937), А.М. Малков (1937-1941), А.П. Фитуни (1944-1949), доцентлар Ҳ.Ф. Чикаев (1949-1956), Ю.Н. Алескеров (1956-1972) лар кафедра мудири сифатида фаолият юритганлар.

1997 йилда Евроосиё халқлари тарихи ҳамда тарихшунослик, манбашунослик ва тарихни ўқитиш усуллари кафедралари бирлаштирилди. Кафедра мудири бўлиб, 1997-2000 йилларда т.ф.д. проф. И.М.Саидов ва 2002-2007 йилларда т.ф.н. Р.К. Юсупов ишладилар. 2007 йилдан то 2013 йил май ойигача кафедрани т.ф.д. проф. И.М.Саидов бошқарди. 2013 йилдан то ҳозирги пайтгача кафедрани т.ф.д. проф. Б.Э.Эргашев бошқариб келмоқда.

Шунингдек, кафедра тарихида М.У. Аминов, Ҳ.А. Аминов, О.А. Азимов, К.Ю. Юсупов, Н.И. Ахмедова, В.И. Севрюк, С. Исмоилова, К.М. Маматқулов, С. Ҳасанова, Р. Узоқов, М.А. Негматова, О.А. Азимов каби педагог-олимлар ўчмас из қолдирдилар.

2002 йилда кафедрада Болонья (Италия) университети ҳамкорлигида магистратура очлган. Айни пайтда кафедрада 5А120304 – «Тарихшунослик ва тарихий тадқиқотлар методлари (мамлакалар бўйича)» ва 5A210206 – «Музейшунослик, консервация ва бадиий ёдгорликларни сақлаш» мутахассисликлари бўйича магистратура мавжуд. Бугунги кунда замон талабига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш борасида ўқув услубий моддий база яратилган. ДТС талабларига жавоб берадиган ўқув режаси, ўқув дастурлари ва ўқув услубий мажмуалар ишлаб чиқилган. 

Кафедрада проф. Б.Эргашев “Делопроизводственная деятельность канцелярии Туркестанского генерал-губернаторства (историко-источниковедческий анализ)” мавзусидаги (Dsc) doktorlik dissertatsiyasini 2018-yilda O‘zbekiston Fanlar Akademiyasi Tarix institutit qoshidagi ilmiy kengashda himoya қилди, ассистентлар Т.И. Маҳмудов «Темурийлар даври таълими», М.Ж. Бузруков «XV аср биринчи ярмидаги Ўрта Осиё диний ҳаётида Низомиддин Хомушнинг тутган ўрни ва роли», Ҳ.Б. Абриев «Амир Темур ва темурийлар даврида меъморий обидаларнинг бунёд этилиши (мадраса, масжид, хонақо, ҳаммом, суғориш иншоотлари)» мавзуларидаги номзодлик диссертациялари устида тадқиқотлар олиб бормоқда.

Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси аъзолари 2002-2007 йилларда “Ўзбекистонда тарих фанини ўрганишнинг янги йўналишлари ва манбашунослиги” мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишларини бажарган бўлсалар, 2008-2013 йилларда «XIX-XX асрда ва мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маданий, ижтимоий-иқтисодий тарихи тарихшунослиги ва манбашунослиги» мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга оширган.

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар