Kафедра мудири

Ишниязова Шохноз Ашировна

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998939927748
  •  Электрон почта: shahnoz_ishniyazova@gmail.com

Биография

1979-1984-йиллар Самарқанд давлат университети талабаси

1984-1986-йиллар Каттақўрғон туманидаги 125-касб-ҳунар билим юрти ўқитувчиси

1986-1987-йиллар Самарқанд давлат университети Рус тили кафедраси лаборанти

1987-2000-йиллар Самарқанд давлат университети Рус адабиёти кафедраси ўқитувчиси

2000-2009-йиллар Самарқанд давлат университети Рус тилшунослиги ва жаҳон адабиёти кафедраси доценти

2009-2013-йиллар Самарқанд давлат университети Жаҳон адабиёти кафедраси доценти

2013-йилдан Самарқанд давлат университетининг Жаҳон адабиёти кафедраси мудири

 

Рус ва чет эл  кафедраси тарихи

Биринчи рус адабиётшунослик кафедраси 1933 йилда ташкил этилган. Доцентлар Вилькошевский П.В., Белов П.П., Чернец Л.Н. биринчи устоз-ўқитувчилар сафидан ….
Танқидчи адабиет тарихчиси Малахов С.А., адабиётшунос олим проф. Михайловский Б.В. иккинчи жаҳон уруши бошида кафедра таркибида эдилар. 1 октябр 1944 йилда кафедра қайта тиклангандан кейин кафедра мудири Войцек Р.К. ҳамда кафедра аъзолари Л. Н. Чернец, С А. Малахов, Л. А. Домбра ниш олиб борганлар.
Машхур адабиётшунос Зундеолович Я.О. 1947 йилда кафедрада доцент унвонида ишини бошлайди.
Сунг 1954 йилда кафедра мудири лавозимида 1965 йилгача ишлайди. Унинг номи билан машхур Самарқанд адабиётшунослик мактабининг барпо этилиши боғлиқ.
Войцек Р.К. ва Зунделович Я.О. илмий тадқиқот йўналишларини шогиртларига (Ларцев В.Г., Шаталов С. Е., Шагинян Р. П., Магазанник Е. П., Магазанник Э. Б. ва  Тонышева И. В.) аниқлаб берганлар.
1964 йилда рус ва жаҳон адабиети кафедраси асосида иккита кафедра очилган: рус ва совет адабиёти (кафедра мудири Зунделович Я.О., 1965 йилдан – доц.Ларцев В.Г.), ҳамда адабиёт назарияси ва жаҳон адабиёти кафедраси (кафедра мудири доц.Шагинян Р.П.).
Янги факультет йуналишлари романтизм тарихи ва назарияси, рус мумтоз ва совет адабиётида жанрни ривожланиш устида ишлаган.
Зунделовичнинг шогитлари Благонравов В.Н. ва Лагутов В.Б. мумтоз эпик жанрларини ривожланиши; Меньшиков Г.Ф., Хорошухин Е.М. замонавий жаҳон адабиёти ва Павлова Г.К. шеърий драма устида иш олиб борганлар.
1990 йилларда кафедранинг асосий илмий йуналишлари адабиётшуносликни назарий саволлари  рус ва жахон адабиёти кафедра доцентлари Михайличенко Б.С., Абдуллаева Л.Х., Кузьменко Е.О., Степанянц Ж.И., ишлаганлар.
Университет ҳамда пединститут таркибида факультетлар ва кафедралар бирлашгани туфайли битта рус ва жаҳон адабиёти кафедраси барпо этилди.
Ҳозирги кунда кафедрамизма қуйидаги  доцентлар Назарьян Р.Г., Ишниязова Ш.А., Абдуллаева А.С., , ф.ф.н. Бобохонов М.Р., катта ўқитувчилар Кравченко К.А., Усманова Н.К., Зикириллаев Б.Н., Кадымова Д.Р., ўқитувчилар Мавляноа Т.Б., Раджабов А.О., Белякова С.О. ва бошкалар фаолият кўрсатмокдалар.
Кафедра қошида магистратура ҳамда докторантура мавжуд.
Ҳозирги вайтда  кафедра қўйидаги илмий-тадқиқот изланишлар олиб бормоқда: ҳозирги замонавий адабиётининг  ҳолати ва тарихи, замонавий жаҳон адабиётининг аҳволи ва тарихи, адабиёт назарияси, бадиий матининг поэтик таҳлили, қиёсий типологик алоқалар. Ун уч нафар кафедра аъзосидан 4-таси филология фанлар номзоди.

 

 

Рус тили кафедраси.

       1958 йилда рус тили кафедраси базасида миллий гурухларда рус тили кафедраси ташкил топган.Кафедранинг мақсади халқ хўжалиги учун ўқитувчилар илмий ходимлар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда университетнинг махсус кафедраларига ёрдам курсатишдир.

       Кафедранинг биринчи мудири илмий изланишлари рус ва узбек тилларининг қиёсий грамматикаси муаммолари ва миллий гурухларда рус  тили уқитиш методикаси билан боглиқ бўлган доц.А.ИАбражеев эди.

       Кафедрада тажрибали ўқитувчилар ишлаган:А.Л.Фуксман, А.П.Яковлева, П.П. Григорьев, С.И. Дюгай, З.И. Шугурова, А.С. Акопова, В.А. Витовская, Р.Н. Табаева, Р.Н. Мамаджанова, Л.Г. Баркаева, В.Н. Горбенко, А.Б. Бабахаджаев, Р.М. Муминова.

        А.Н.Тихонов, Г.С.Цой, Х.М.Икромовалар кафедрада уз иш фаолиятларини бошлашган.

        1963 йилда кафедра мудири доц.Цой А.А. бўлган. Кафедранинг илмий изланишлари фақатгина рус тилини миллий гурухларда уқитиш методикаси билангина эмас, балки хозирги замон рус тили муаммолари билан хам боглиқ.

          Кафедранинг илмий изланишлари фақатгина миллий замон рус тили муаммолари билан боглиқ бўлган.

           Кафедра Москва, Ленинград, Киев, Тверь, Ереван, Баку, Тошкент олий ўқув юртлари билан алоқа боглаб турган.

          1980 йилда кафедра иккига бўлинган: табиий фанлар факультетлари учун миллий гурухларда рус тили кафедраси,кафедра мудири доц.Щеголихина В.И ва гуманитар факультетлар учун миллий гурухларда рус тили кафедрасига проф.ЦойА.А. рахбарлик килган.1983-1987 йилларда кафедра ўқитувчилари А.А.Алиева (проф.Дмитриев рахбарлиги остида, Н.К.Бирих (В.М.Мокиенко рахбарлиги остида кандидатлик диссертациясини химоя қилишган.

1987 йилда кафедра яна бирлашди. Кафедра мудири проф. Цой А.А. бўлди. Кафедра ташаббуси билан доимий илмий услубий конференциялар утказилди.

           1990-2000 йиллардан кафедрани проф.А.С.Пардаев бошкарган . 1991 йилда у Москва шахрида рус тили институтида узининг: “Отраженная антономия в русском языке “.мавзусидаги докторлик диссертациясини мувафаққиятли химоя қилган.Проф.Пардаев А.С кафедрада катта илмий тадқиқот ишларини олиб борган.У киши томонидан 100га яқин илмий ва уқув услубий ишлар яратилган булиб, бундан 4 таси монография хисобланади.Проф.Пардаев А.С рахбарлигида Бабакулов И.Т., Латипов О.Ж.,Холмурадова Ф.,Мамасолиев И.У. ва бошқалар уз номзодлик диссертацияларини муафаққиятли химоя қилган.1992 йилда СамГУ миллий гурухларда рус тили кафедраси билан СамДПИ миллий гурухларда рус тили кафедраси қушилади.

           2012-2018 йиллар давомида кафедрани доц.Мамасолиев И.У бошқарган.Бу вақтда кафедрада катта педагогик стажга эга булган доц. В.Г.Смоляков, доц.Р.НХасанова , доц.И.Т.Бабакулов, катта ўқитувчилар Э.И.Маматова ,С.Ю.Усманова, Г.Х.Холмирзаева каби тажрибали ўқитувчилар ишлаган.

          2018 йил декабрдан кафедрани доц. И.Т.Бабакулов бошқараяпти.Бугунги кунда кафедрада 22 нафар профессор ўқитувчилар фаолият курсатмоқдалар.Кафедрада услубий секция ишлаб турибди.Кафедранинг профессор ўқитувчилари услубий ишланма ва услубий қулланмаларини яратишда , халқаро ва республика илмий конференцияларида фаол иштирок этишда турли илмий тупламларда (айникса ОАК тасарруфидаги,)ва республикамиз ва чет давлатларда малакаларини оширишда катта ишларни олиб бормоқда.Шунингдек кафедра бугунги кунда чет давлатлар ,МДХ, Россия олий ўқув юртлари ,республика, вилоят ва шахар мактаб, лицей ва коллежлари билан илмий алоқалар олиб бормокдалар.Вилоят ва шахар мактаб,лицей ва коллеж  ўқитувчилари рус тили кафедрасида стажировкадан утмоқдалар хамда хамкорликда дарслик ва ўқув қулланмалар яратмоқдалар.

        Бабақулов Исмаил Туркманович 1963 йилда Самарканд вилояти Нуробод тумани Узку қишлогида тугилган.

       1989 йилда СамДУ рус филологияси факультетини имтиёзли диплом билан тугатган.1995 йилда ф.ф.д., профессор А.В.Пардаев рахбарлигида ТошДУда номзодлик диссертациясини муваффакиятли химоя килган.

       Бугунги кунда у докторлик диссертацияси устида илмий иш олиб бормокда.Бабакулов И.Т. хозирги кунгача 2та монография , ва 10лаб укув ва услубий адабиётлар чоп эттирган.У 100 га якин илмий маколалар муаллифидир.