Самарқанд давлат университети

полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси мудири

Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич

+99890 503 14 47  fayzullayev_72@samdu.uz

Техника фанлари бўйича фан доктори (DSc), профессор. 1994 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритади. 2020 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси мудири. Қозоғистоннинг Сафи Утебаев номидаги Атирау нефть ва газ университетининг фахрий профессори.

Нормурот Файзуллаев 2016 йилда “Метандан олинган маҳсулотларнинг технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида техника фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган. 24 дарслик (4 таси хорижда чоп этилган),  16 ўқув қўлланма (2 таси хорижда нашр этилган), 10 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланма, 19 монография (5 таси хорижда чоп этилган) ва 4 патент, 500 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 100 дан ортиқ мақоласи Scopus журналларида нашр этилган, hirsh-index 24. Web of science журналларида 32 дан ортиқ мақолалари чоп этилган.  

Нормурот Файзуллаев 2017-2018 йилларда ОТ-А12-46-рақамли “Маҳаллий хом-ашёлар асосида метани оксиконденсатлаш реакцияси учун катализаторлар яратиш, тадқиқ этиш ва жараённи мақбуллаштириш” мавзусида амалий давлат грантига раҳбарлик қилган.

Олим 2024 йилда 4 халқаро патентга эга бўлди.  Унинг раҳбарлигида 7 магистрлик ва 15 техника фанлари бўйича (PhD) фалсафа докторлиги диссертациялари ҳимоя қилинган.

Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси  аъзолари

 

Мурадов Рустам Мурадович

muradov@samdu.uz

Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси доценти,  кимё фанлари номзоди. 1978 йилдан Самарқанд давлат университети кимё факультетида фаолият юритади. “Изучение фенолних соэдинений растений рода Ссутелларуя произрастаюших в Средней Азии” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.

60 дан ортиқ мақолалар муаллифи. Улардан 3 таси Scopus ва  Web of Science базаларида эълон қилинган.

https://inscience.uz/index.php/socinov/ind

https://doi.org/10.1051/e3sconf/202343101061

https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/

Турсунова Наргиза Самаритдиновна

t-nargiza-2019@samdu.uz

Техника фанлари номзоди, 2018 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келмоқда. 2021 йилда “Маҳаллий хомашёлардан олинган катализатор иштирокида метани оксиконденсатлаш жараёнининг илмий-технологик асосларини ишлаб чиқиш” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Шу кунга қадар 30 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 ўқув қўлланма, 2 ўқув услубий қўлланма, 10 дан зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади.

https://elibrary.ru/item.asp?id=32739259

https://shorturl.at/fBDKN

https://shorturl.at/vxSY9

https://elibrary.ru/item.asp?id=43275994

https://shorturl.at/qvzO5

https://shorturl.at/euxyS

https://shorturl.at/mEHR1

Холлиев Шамсиддин Худойбердиевич 

propan-butan-fraksiyasi@mail.ru

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
2023 йилдан Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

У 1 та ўқув қўлланма, 2 та монография ва 30 дан ортиқ мақола ҳамда тезислар муаллифи ҳисобланади. Шулардан 9 та мақола Scopus базасида индексланувчи журналларда чоп этилган.

 DOI манзиллари:

Шукуров Жасур Хошимович

shukjasni@gmail.com

 

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
2024 йилдан Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

2025 йилда “Маҳаллий хом ашёлар асосида синтез-газдан диметил эфир олиш жараёнини моделлаштириш ҳамда энергия ва ресурс тежамкор технологиясини яратиш” мавзусида PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Шу кунга қадар 40 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган бўлиб, шулардан 10 дан ортиғи Scopus базасида индексланувчи журналларда эълон қилинган.

 DOI манзиллари:

Эрназарова Самида Шамсиддиновна
samida.ernazarova@gmail.com

Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси доценти. Эрназарова Самида Шамсиддиновна — техника фанлари фалсафа доктори (PhD), илмий унвони — доцент. 2023 йилда “Разработка методов модификации полиэтилентерефталата в направлении улучшения показателей качества текстильных нитей” мавзусидаги техника фанлари фалсафа докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2023 йилдан буён Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Биокимё институти “Полимерлар кимёси ва кимёвий технология” кафедрасида ассистент (PhD), 2025 йилдан эса мазкур кафедрада доцент лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 2024 йилдан Тошкент кимё-технология институтида 02.00.14 — “Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси” ихтисослиги бўйича “Исследование возможности регулирования свойств волокон из вторичного полиэтилентерефталата и технология их производства” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. 2 та ўқув қўлланма, 1 та монография, 10 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланма муаллифи. 30 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган, жумладан SCOPUS журналларида 10 дан ортиқ мақолалари чоп этилган.

https://doi.org/10.1063/5.0241468

link

https://www.e3s-conferences.org/articles/e3sconf/abs/2024/16/e3sconf_agritech-ix2023_02022/e3sconf_agritech-ix2023_02022.html

https://pubs.aip.org/aip/acp/article-abstract/2432/1/050008/2823448/Obtaining-polyester-fiber-on-the-basis-of

https://pubs.aip.org/aip/acp/article-abstract/3244/1/050003/3322867/Study-of-the-possibility-of-obtaining

https://www.cetjournal.it/index.php/cet/article/view/CET24111108

link

Атавуллаева Шахноза Шавкатовна  
shahnozaatavullaeva@gmail.com


Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
2026 йилдан Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
У жами  30 дан ортиқ мақола ҳамда тезислар муаллифи ҳисобланади. Шулардан 6 та мақола Scopus базасида индексланувчи журналларда чоп этилган.

Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси тарихидан

Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси 2020 йилда ташкил этилган. Ҳозирги пайтда кафедрада 14 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Шундан, 2 академик, 4 профессор, 4 кимё фанлари номзоди, доцентлар, 4 (PhD) фаолият юритади. Ўтган қисқа муддат ичида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан таълим ва илмий соҳаларда салмоқли натижаларга эришилди. Хусусан, кафедра мудири, профессор Нормурот Файзуллаев томонидан устоз-шогирд анъанаси асосида магистрлар, илмий-тадқиқотчилар ва докторантлар билан биргаликда юқори импакт факторли Scopus рўйхатига кирувчи журналларга 30 дан ортиқ илмий мақолалар қабул қилинган.

Бундан ташқари, кафедра ўқитувчилари томонидан бир қатор дарсликлар, ўқув-қўлланмалар ва моногафиялар нашрга чиқарилган. Профессор Н.Файзуллаев раҳбарлигида 13 нафар илмий-тадқиқотчилар фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди. Жорий йилда кафедранинг яна 4 нафар профессор-ўқитувчиси техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимояси режалаштирилган. Шу орқали кафедранинг илмий салоҳияти 100 % га кўтарилади.

Келгусида ҳам таълим ва илмий соҳада юқори натижаларга эришиш мақсад қилинган. Бу учун кафедрада илмий салоҳият етарли ҳисобланади. Шунингдек, кафедранинг бош илмий тадқиқот мавзусидан келиб чиқиб, тегишли хорижий олий ўқув юртлари билан шартномалар имзоланган. Бир қатор халқаро ОТМларнинг профессор ўқитувчилар томонидан талабаларга сифатли таълим бериб келинмоқда. Кафедра талабаларни иш билан таъминлаш бўйича кимёвий ишлаб чиқариш корхоналари билан шартномалар имзолаган.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр

  • Умумий кимёвий технология
  • Кимёвий тенология
  • Полимерлар кимёси ва технологияси
  • Наноматериллар технологияси
  • Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари
  • Ноорганик моддалар кимёвий технологияси
  • Ноорганик моддалар ишлаб чиқаришнинг жараёнлари ва лойиҳалаш
  • Каталитик жараёнларни моделлаштириш ва мақбуллаштириш
  • Кимёвий технология асослари
  • Озиқ-овқат технологияси
  • Полимерлар технологияси ва уларни қайта ишлаш
  • Металлар ва қотишмалар кимёси

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар