Самарқанд давлат университети
ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири

Маҳмадиев Шавкатжон Суюнқулович

+99891 551 16 23   mahmadiyevsh@gmail.com

Шавкатжон Маҳмадиев  филология фанлари номзоди, доцент. 1997 йилдан бери Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедрасида катта лаборант, ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлаб келади. 2021 йилдан Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири.

Олим 2007 йилда “Ўзбек халқ достонлари тилида стилистик формулалар” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Шавкатжон Маҳмадиев  1 монография, 2 ўқув қўлланма ва 2 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар Scopus  журналларда ҳамда 60 дан ортиқ нашрларда илмий мақолалар эълон қилган.

 

Ўзбек тилшунослиги кафедраси аъзолари

Каримов Суюн Амирович.

suyunkarimov@samdu.uz

Суюн Каримов "Шуҳрат" медали соҳиби, филология фанлари доктори, профессор. СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида 1990 йилдан буён фаолият юритиб келади.  1983 йилда «Зулфия поезиясининг тили ва услуби» мавзусида номзодлик, 1994 йилда «Ўзбек тилининг бадиий услуби» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Суюн Каримов ўз фаолияти давомида 9 монография, 3 дарслик, 20 ўқув ва услубий қўлланмалар нашр этган. Шунингдек, бугунга қадар 2 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

http://dx.doi.org/10.31838/jcr.07.11.56

Элтазаров Жўлибой Данабаевич

Juliboy2@gmail.com

Турк тилшунослик жамияти мухбир аъзоси, филология фанлари доктори, профессор. СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида 1989 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1992 йилда “Ўзбек тилида тежамлик тамойиллари” мавзусида номзодлик диссертациясини, 2007 йилда “Ўзбек тилида сўз туркумларининг ўзаро алоқаси ва кўчиши” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Жўлибой Элтазаров фаолияти давомида 8 монография, 5 дарслик, 2 электрон дарслик, 2 рисола, 25 ўқув ва услубий қўлланма, 4 луғат ва бошқа илмий нашрлардаги 180 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 

https://scholar.google.com/citations?user=as2IU-IAAAAJ&hl=tr

Пардаев Азамат Бахронович

a-pardayev@samdu.uz

Филология фанлари доктори, профессор. СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида 1999 йилдан буён фаолият юритиб келади.

2005 йилда  “Ҳозирги ўзбек тилида кўмакчиларнинг функционал-стилистик хусусиятлари” мавзусида  номзодлик диссертациясини,  2017 йилда  “Ўзбек тили ёрдамчи сўз туркумларининг лисоний тизимдаги ўрни ва лингвопрагматикаси” мавзусида  докторлик (ДСс) диссертациясини ҳимоя қилган. 

Азамат Пардаев ўз фаолияти давомида 5 монография, 1 дарслик, 6 ўқув ва услубий қўлланма ва 167 та мақола нашр этган.

Уринбаева Дилбар Базаровна

 
Филология фанлари доктори, доцент. СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида 1990 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1994 йилда “Ўзбек тили сўзлашув нутқида ўзгармайдиган сўзлар” мавзусида номзодлик диссертациясини, 2018 йилда “Халқ оғзаки ижоди: жанрий-лисоний ва лингвостатистик тадқиқ муаммолари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Дилбар Уринбаева фаолияти давомида 4 монография, 6 ўқув, 35 услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, 9 хорижий илмий журналларда мақолалар эълон қилган.

 

Ғаффоров Алишер Ахмедович

 alishergafforov@samdu.uz

Филология фанлари номзоди, доцент. СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида 1992 йилдан  буён фаолият юритиб келади.  1997 йил “Ҳозирги ўзбек тилида парциллятив ва иловали қурилмаларнинг синтактик деривацияси” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Алишер Ғаффоров  фаолияти давомида  1 монография, 4 услубий қўлланма муаллифи.  Шунингдек,  Impact Factor ҳамда хорижий журналларда 5 мақола эълон қилган.

Сувонова Роҳила Акрамовна

rohilasuvanova@samdu.uz

Филология фанлари номзоди, доцент. Ўзбек тилшунослиги кафедрасида 1996 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 2001 йилда “Ўзбек тилида метонимия” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 2019 йилда доцентлик дипломини олган.

Роҳила Сувонова фаолияти давомида 100 га яқин илмий иш эълон қилган. 1 монография муаллифи.  4 ўқув-услубий қўлланма, 1 илмий рисола, 1 луғат, 85 халқаро илмий  мақолалар ва 1 услубий тавсия чоп эттирган.

Юсупова  Орзибони Суннатовна

 yusupovaorziboni@samdu.uz

Филология фанлари номзоди, доцент. СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида 2008 йилдан  буён фаолият юритиб келади.  “Ўзбек тилида олмошларнинг фунционал-стилистик хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Орзибони Юсупова  фаолияти давомида  3 монография, 1 ўқув қўлланма, 3 услубий қўлланма муаллифи.  Шунингдек, бугунга қадар 1 Scopus ва Impact Factor журналларида мақолалар эълон қилган.

http://dx.doi.org/10.31838/jcr.07.11.56

Умирова Светлана Маъмуржоновна

svetlanaumirova966@gmail.com

Филология фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида 2017 йилдан фаолият юритиб келади. 2019 йилда “Ўзбек шеъриятида лингвистик воситалар ва поэтик индивидуаллик (Усмон Азим шеърияти мисолида)” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

Светлана Умирова фаолияти давомида 2 монография, 2 электрон дарслик, 4 услубий қўлланма, 1 рисола, 1 Scopus базасига кирувчи журналда,  4 хорижий журналларда илмий ишлар эълон қилган.

Scopus bazasidagi maqola linki: http://dx.doi.org/10.31838/jcr.07.11.56

Рашидова Умида Мансуровна

umida_rashidova@bk.ru

Филология фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2018 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2018 йилда “Ўзбек тилидаги соматик ибораларнинг семантик-прагматик таҳлили” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Умида Рашидова фаолияти давомида 3 ўқув, 2 услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 1 Scopus ва 1 Web of Science базасига кирувчи журналларда ва бошқа турдаги нашрларда 80 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган.

https://www.int-jecse.net/abstract.php?id=5047

https://www.int-jecse.net/issue.php?volume=14&issue=40&page=16

Исламова Динара Азаматовна

dinaraislamova@samdu.uz

 

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида 2017 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Бадиий асар тилидаги транспозитив сўзларнинг фунционал-семантик хусусиятлари” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Динара Исламова фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 1 услубий қўлланма, 1 монография, 1 рисола, хорижий журналларда 6 мақола ва бошқа турдаги нашрларда 40 га яқин илмий ишлар эълон қилган.

Ўзбек тилшунослиги кафедраси тарихи

Ўзбек тилшунослиги кафедраси университет билан тенгдош кафедралардан биридир. Ўзбек тилшунослиги кафедрасида Абдурауф Фитрат, Евгений Поливанов, Ғози Олим Юнусов, Улуғ Турсунов, Абдураҳмон Сулаймонов, Ҳамдам Бердиёров, Раҳматулла Қўнғуров, Худойберди Дониёров, Абдужаббор Мухторов, Ваҳоб Эгамов, Бозорбой Ўринбоев, Бекмурод Йўлдошев, Жўрабой Ҳамдамов каби етакчи олимлар ишлашган.

Кафедра аъзолари томонидан шу пайтгача яратилган алоҳида нашрлар сони 100 дан ортади. Улар орасида йирик ҳажмдаги монографиялардан тортиб, олий таълим тизимида ўқув жараёнида фойдаланишга мўлжалланган дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар ҳам мавжуд. 

Шу давр мобайнида кафедрада 200 га яқин фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланди. Улар орасида фан арбоблари, академиклар, профессорлар, доцентлар, халқ ўқитувчилари ва мураббийлари бор.

Бугунги кунда ўзбек тилшунослиги кафедрасида 4 нафар фан доктори, профессорлар, 4 нафар нафар фан номзоди, доцентлар, 4 нафар филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) фаолият олиб бормоқда. Улар кафедранинг 2021-2026 йилларга мўлжалланган бош истиқбол режаси “Ўзбек тили бирликларининг фунционал-стилистик ва когнитив-прагматик таҳлили масалалари” мавзуси асосида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Ўзбек тилшунослиги кафедрасининг аҳил жамоаси Улуғ Турсунов шакллантирган Самарқанд тилшунослик мактаби анъаналарини давом эттириб, талабаларга билим бериш, уларни ҳар томонлама билимдон, комил инсон, етук мутахассис қилиб тарбиялаш борасидаги илмий-педагогик фаолиятларини бугунги кунда ҳам собитқадамлик билан давом эттирмоқдалар. Кафедра аъзолари республика, вилоят илмий-амалий анжуманларида маърузалар билан иштирок этишда, жамоат топшириқларини уддалашда  ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

  • Ҳозирги ўзбек тили
  • Тилшунослик назарияси
  • Туркий филология асослари
  • Нутқ маданияти ва мутолаа санъати
  • Ўзбек диалектологияси
  • Ўзбек номшунослиги
  • Танлов фан: Этнолингвистика
  • Ўзбек тили тарихи
  • Тилшунослик ва табиий фанлар
  • Ўзбекистондаги ёзув ва имло ислоҳотлари
  • Ўзбек терминологияси
.
  • Туркий тилларнинг қиёсий-тарихий грамматикаси
  • Социолингвистика

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси

  • Матн лингвистикаси
  • Назарий тилшунослик масалалари
  • Психолингвистика
  • Прагмалингвистика
  • Лингвокултурология
  • Ўзбек тилининг грамматик услубияти масалалари
  • Ўзбек тилида фразеологизмларнинг шаклланиши ва фунционал-прагматик хусусиятлари

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар