Самарқанд давлат университети одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси

Самарқанд давлат университети
одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси мудири
Кузиев Мирзохид Садуллоевич
+99894 287-43-26 mkuziev.4326@gmail.com
Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2015 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритади. 2018 йилдан Самарқанд давлат университети одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси мудири. 2018 йилда “Рационида аммонийлашган озуқалардан фойдаланилган эчкиларнинг овқат ҳазми жараёнлари ва маҳсулдорлиги” мавзусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 1 услубий қўлланма, 3 ўқув қўлланmalar муаллифи. Шунингдек, олим бугунги қадар Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро илмий техник базага кирувчи журналlarda 60 га яқин илмий мақолалар эълон қилган.
https://scholar.google.com/citations?user=qncotjEAAAAJ&hl=ru
DOI: 10.5958/2320-3188.2022.00011.0
Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси aʼzolari
|
Ражабов Асатилла Иргашевич
Биология фанлари номзоди, профессор. Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 1974 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2000 йилда “Агроэкологическое аспекты и эффективность применения микроэлементов в табакаводстве Ургутского района” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Асатилла Ражабов фаолияти давомида 2 монография, 10 дарслик, 6 услубий қўлланма, 21 ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрlarida 50 ва бошқа журналlarda 125 га яқин илмий ишлар эълон қилган. DOI:10.9756/INTJECSE/V14I5.627 DOI:10.9756/INTJECSE/V14I5.626
|
|
![]() |
Базаров Бахритдин Махаммадиевич
Биология фанлари номзоди, доцент СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2000 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2002 йилда "Йозги ва қишки уйқуга кетувчи айрим умуртқалилар вакилларида олий нерв фаолияти, уйқу жараёнлари ва уларнинг бошқарилиuvida бомбезин нейропептидининг роли" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Бахритдин Базаров фаолияти давомида 2 дарслик, 1 монография, 6 услубий қўлланма, 3 ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрlarida 45 ва бошқа турдаги журналlarda 110 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Алланазарова Наталья Алеуатдиновна
Биология фанлари номзоди, доцент. 2023 йилдан одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимёси кафедраси доценти. 170 дан ортиқ илмий ва услубий ишлар муаллифи. 1995 йилда “Қушларнинг овқат ҳазм қилиш найчасининг олдинги қисмини экологиясига қараб иннервация қилиш хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ҳайвонлар ва одам анатомияси, морфологияси, гистологияси, эмбриологияси, патологияси, онкологияси ҳамда педагогика соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб боради. 7 патент, 1 дарслик, 8 ўқув қўлланма, 6 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. Халқаро ва республика журналlarda 50 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. |
|
|
Исмайилова Марҳамат Абдирашидовна
Биология фанлари номзоди, доцент СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 1996 йилдан буён фаолият юритиб келади. Марҳамат Исмайилова 2012 йилда "Индусирланган канцерогенез шароитида гипо- ва гипертериоз ҳолатини моделлаштиришда тимус инволюциясини ўрганиш" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Марҳамат Исмайилова фаолияти давомида 1 монография, 4 услубий қўлланма, 1 ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрlarida 30 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
|
Тожиқулова Ойсора Журакуловна
Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2019 йилда "Оғир металлар таъсирида индусирланган митоходрия дисфункцияси механизмлари ва уларни ўсимлик бирикмалари билан коррекциялаш" мавзусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ойсора Тожиқулова фаолияти давомида 1 монография, хорижий илмий нашрlarida 10 ва республика журналlarda 34 мақола эълон қилган. |
|
|
|
Ҳайдаров Диловар Яқубович
Кафедра ассистенти. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади Диловар Ҳайдаров “Сyellyulozalitik фаолликка эга пробиотикли озуқавий қўшимчаларнинг товуқлар ҳазм жараёнлари ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига таъсири” мавзуси доирасида тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Фаолияти давомида 1 услубий қўлланма, хорижий илмий нашрlarida 3, республика нашрlarida 20 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Раҳматова Нигора Ботировна Кафедра ўқитувчиси. Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2013 йилдан фаолият юритиб келади. "Пробиотикли рационларнинг қуёнлар қонини морфо-биокимёвий кўрсатgichlariga ва уларнинг маҳсулдорлигига таъсири" йўналишида илмий тадқиқотлар олиб боради. Раҳматова Нигора фаолияти давомида 1 услубий қўлланма, 2 ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрlarida 40 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
![]() |
Бахриллаева Муниса Амирхановна Кафедра ассистенти. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2025 йилдан буён фаолият юритиб келади https://doi.org/10.4236/ojas.2022.124048 |
![]() |
Абдисаломова Муниса Абдимурод қизи abdisalomovamunisa@gmail.com Кафедра ассистенти Самдуда 2025 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда 20га яқин мақолалари хорижий ва маҳаллий журналlarda эълон қилинган |
| Одилова Зайнаб Арзикуловна zaynabodilova663@gmail.com Одам ва Ҳайвонлар физиологияси кафедрасида 2026 йилдан буён ўқитувчи.20га яқин мақолалари маҳаллий ва хорижий журналlarda эълон қилинган |
|
|
Акзамов Валерий Бахриддинович
Педагогика фанлари номзоди. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2024 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1995 йилда “Bлияние различаных концентрации NaCl на пищеварительного и транспортнего конвейера желудочного кишечного тракта у крыс” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Валерий Акзамов ўз фаолияти давомида АҚШ ва Россия Федерациясининг юқори рейтингга эга бўлган нуфузли журналlarda 4 мақола чоп эттирган. |
|
|
Турамқулов Шокир Нормомо‘минович 2024 йилдан буён Самарқанд давлат университети одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлайди.1 монография, 1 ўқув қўлланма, 2 услубий қўлланма ҳамда 70 дан ортиқ мақолалар муаллифи. |
|
| Эргашев Дилшод Умрзоқ ўғли d4090393@gmail.com Одам ва Ҳайвонлар физиологияси биокимё кафедрасида 2026 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 15та мақолалари хорижий ва маҳаллий журналlarlarda эълон қилинган 4та scopus q2 jurnalida нашр этилган |
|
![]() |
Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси ҳақида Самарқанд давлат университети одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедраси 1934 йилда ташкил этилган. Кафедра ташкил қилинган пайтда кафедра мудири лавозимида В. Попов ишлаган. 1944 йилда мазкур кафедра билан биокимё кафедраси қўшилиб одам ҳамда ҳайвонлар физиологияси ва биокимёси деб номланган ва кафедрани проф. П.Факторович бошқарган. 1970 йилгача кафедрани профессор Баҳром Юсупович Ҳамрақулов бошқарган. Бу даврда кафедрада «Озиқланиш физиологияси», «Электрофизиология», «Гематология» ҳамда «Микроелементлар биокимёси» бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган, ушбу илмий йўналишлар бўйича кафедрада Чиануров, Мамаева, Атауллаханов, Абдуллаева, Қодирова, Исақов, Бақоев, А.Ш. Тоғайназаров, М.Сафин каби таниқли профессор-ўқитувчилар ўзларининг илмий тадқиқотларини олиб борган. 1970-1972 йилларда кафедрани университетнинг ректори лавозимида ишлаган, таниқли академик Ё.Х. Тўрақулов бошқарган. 1972-1993 йилларда кафедра мудири лавозимида проф. М.Риш давом эттирган ва «Ўзбекистоннинг биокимёвий минтақаларида чорвачиликни ривожлантиришда микроелементлардан фойдаланиш» мавзусидаги илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиб, «Микроелементлар биокимёси» муаммовий лабораториясини ташкиллаштирган. Таниқли олимнинг раҳбарлигида 6 нафар фан доктори ва 60 нафарга яқин фан номзодлари тайёрланган. |
![]() |
1993-1998 йилларда кафедрани профессор Я.Нуритдинов бошқарган. Бу даврда «Олий нерв фаолиятининг нейропептидли бошқаруви механизми» мавзусида илмий тадқиқот ишлари олиб борган. 1998 йилда кафедрага собиқ Самарқанд давлат педагогика институти «Одам анатомияси ва физиологияси» кафедрасининг қўшилиши муносабати билан кафедранинг илмий-педагогик салоҳияти янада ошган. 1999-2005 йилларда кафедрани профессор М.Ўралов бошқараган. Бу даврда кафедрада «Ҳайвонлар биологиясининг эволюцион, эко-физиологик ва биокимёвий асослари» мавзусида илмий изланишлар олиб борилиб, кафедра аъзоларидан А.Ражабов (илмий раҳбари проф. М.А. Риш), Б.Бозоров (илмий раҳбари проф. Я. Нуритдинов), Г.Душанова (илмий раҳбари проф. Н.Хайитова)лар номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2005 йилда кафедрага генетика ва биотехнология кафедраси бирлаштирилди ва унинг номи физиология, генетика ва биокимё кафедраси билан аталди. 2005-2011 йилларда кафедрага доцент М.Г. Сафин мудирлик қилган. У киши кафедрани бошқарган пайтда профессор М.Уролов билан биргаликда №31.04 халқаро грант лойиҳаси бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Шунингдек, шу даврда яʼни 2009 йилда кафедра аспиранти М. Иоселевич номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу йиллар давомида кафедрада 3 та мутахассислик (5А420105-Одам ва ҳайвонлар физиологияси, 5А420109-Биокимё, 5А420110-Биотехнология) бўйича магистратура мавжуд бўлган. |
![]() |
Ушбу кафедрада бугунги кунда 1 нафар фан доктори, профессор, 2 нафар фан номзоди, профессор, 3 нафар фан номзоди доцент, 4 нафар PhD ва 3 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Кафедра aʼzolari СамДТУ, СамВМБИ, ЎзМУ, ФарДУ, АнДУ, ТошПДУ, ГулДУ, БухДУ, ҚарДУ, ТерДУ, Навоий ва Жиззах педагогика университетлари кабилар ҳамда Фанлар академиясига ҳузуридаги Микробиология илмий текшириш институти, Ўсимлик моддалари кимёси институти, ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё илмий текшириш институти, Исаев номидаги Паразитология ИТИ, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти ва Ветеринария илмий текшириш институтларининг тегишли лабораториялари билан ҳамкорлик шартномалари тузилган ва тузилган шартномалар доирасида кафедра профессор-ўқитувчилари, докторантлари, магистрантлари каби тадқиқотчилари ўзларининг тадқиқот ишларини олиб бормоқда, шу билан биргаликда АҚШнинг “VetVittles” компанияси, Академик Л. Эрнест номидаги Чорвачилик федерал илмий тадқиқот маркази филиали Бутунроссия Ҳайвонларнинг физиологияси, биокимёси ва озиқланиши илмий-тадқиқот институти ва Россия Фанлар Академиясининг Бутунроссия паррандачилик илмий-тадқиқот ва технологик институти, Жанубий Қозоғистон Тиббиёт академияси тегишли кафедралари ва илмий лабораториялари билан ҳам хамкорлик алоқалари ўрнатилган. Ҳозирда кафедрада “VetVittles” компанияси бошлиғи, биология фанлари доктори, профессор Э. Гурман фаолият юритмоқда. |
![]() |
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 50 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатmalar яратилган. Шунингдек, 20 га яқин монография, 900 га яқин илмий мақола ва 150 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар нашр этганлар. Кафедрада бугунги кунда “Зарафшон воҳасида (ўрта оқими) қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг маҳсулдорлик кўрсаткичларини оширишнинг морфо-биокимёвий ва физиологик жиҳатлари” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Келажакда кафедрада иқтидорли бакалаврларни, магистрантларни танлаб олиб, тегишли ихтисосликлар бўйича таянч докторантура, докторантурани (DSc) давом эттириш орқали кафедранинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, республика ва хорижий етакчи ОТМлар, ИТИлари ҳамда илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш орқали кафедрада бажариладиган илмий тадқиқот ишларининг салмоғини ошириб бориш орқали халқаро ва республика миқёсидаги илмий лойиҳалар ҳамда инновацион лойиҳалари бажарилишида иштирок этиш, хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш режалаштирилган.
|
![]() |
Кафедрада ўқитиладиган фан dasturlari Бакалавр
|
![]() |
Магистратура
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар















