Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси
Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси
Абдураҳмонов Илҳом Эргашбоевич
- Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 dan 16:00 гача
- Телефон: +998979123085
- Электрон почта: ilkhom.abdurakhmanov85@mail.ru
Биография
2003-2007 йиллар Самарқанд давлат университети кимё факултети талабаси;
2007-2009 йиллар 61-сон махсус мактаб ўқитувчиси;
2008-2010 йиллар Самарқанд давлат университети Аналитик кимё кафедраси магистранти;
2009-2011 йиллар Сўзангорон тиббиёт коллежи ўқитувчиси;
2011-2013 йиллар Самарқанд давлат университети кимё факултети Аналитик кимё кафедраси стажер тадқиқотчи изланувчи;
2013-2018 йиллар Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг физика ва кимё кафедраси ўқитувчиси;
2018-2020 йиллар Самарқанд давлат университети кимё факултети Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси катта ўқитувчиси;
2021-йилдан Самарқанд давлат университети кимё факултети Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси мудири в.б. лавозимида ишлаб келмоқда.
НООРГАНИК КИМЁ ВА МАТEРИАЛШУНОСЛИК КАФEДРАСИ
2011 йил декабрь ойида анорганик кимё ва органиc кимё кафедралари бирлашди. 2018 йил август ойида бу кафедра “Ноорганик кимё ва материалшунослик” ва “Органик ва биоорганиc кимё” кафедраларига ажратилди. 2018 йил март ойигача кафедрага доцент Тиллаев С.У. мудирлик қилиб келди. 2018 йил март ойида кафедра мудири лавозимини кимё фанлари номзоди, Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати, доцент Нормурадов З.Н. лафедра мудири лавозимига сайланди.
Ҳозирги кунда кафедрада 18 та профессор-ўқитувчи фаолият юритмоқда. Жумладан 2 та фан доктори (1 та профессор), 6 та фан номзоди – доцент, 2 та фан номзоди – ката ўқитувчи, 1 та ассистент – PhD, ва 7 нафар ассистент мавжуд. Кафедранинг илмий салоҳияти 56%. Кафедра ўқитувчиларининг ўртача ёши 43.
Кафедранинг асосий илмий йўналишлари:
- “Экосистема диагностикаси учун ишлатиладиган анорганик бирикмалар синтези ва реакwион қобилиятини ўрганиш”
- Золь-гель технологиясидан фойдаланиб материаллар синтези ва уларни спектроскопик таҳлили.
- d- ва p-элементларнинг органик кислота лигандли комплекс бирикмалари синтези, уларнинг тузилиши, реакцион қобилияти ва экосистема диагностикасидаги ўрнини ўрганиш.
- Марказий Қизилқум паст сифатли фосфоритларидан кулранг фосфор тутган ўғитлар ишлаб чиқариш тезнологияси.
- Атроф-муҳит мониторинги учун композицион материаллар ва нанотехнологияларга асосланган аналитик тизимлар, сенсорлар ва асбоблар ишлаб чиқиш.
- Турли материалларнинг ёнғинга хавфсизлигини ва чидамлилигини ошириш учун пирогенсиз моддаларни маҳаллий хомашёлардан олиш.
- Тиббий ва антиоксидант хоссага эга, табиий ва синтетик келиб чиқишдаги биологик фаол моддалар ва маҳуслотлар синтези, ажратиб олиш ва ўрганиш.
Кафедрада 2 та йўналишда магистратура мавжуд:
- Ноорганик кимё - 5А140501.
- Материаллар ва моддалар кимёси - 5А140502.
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари
- Ноорганик кимё
- Умумий ва ноорганик кимё
- Яшил кимё
- Координацион бирикмалар кимёси
- Кимёвий технологиялар тарихи ва яшил кимё
- Кристаллокимё
- Ноорганик кимёнинг танланган боблари
- Кимё тарихи
- Ноорганик моддалар синтезининг назарий асослари
- Бионоорганик кимёнинг долзарб муаммолари
- Кимё тарихи ва методологияси
- Ноорганик бирикмаларнинг замонавий физик усул билан тадқиқоти
- Ноорганик бирикмалар кристалл кимёси
- Замонавий материалшуносликнинг назарий асослари
- Янги материллар олишнинг кимёвий ва технологик асослари
- Материалларнинг хоссаларини инструментал диагностика усуллари
- Материаллар хоссаларини кимёвий ўрганиш усуллари
- Композицион материаллар
- Энергия манбалари учун материаллар
- Материаллар илмий методологияси ва тарихи
- Махсус хоссага эга бўлган материаллар