ШАРОФ РАШИДОВ НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН ИЛМИЙ МАКТАБЛАР

    Ўзбек адабиётшунослиги илмий мактаби - ХХ асрнинг 20-30-йилларида Абдурауф Фитрат, Абдураҳмон Саъдий, Садриддин Айнийлар томонидан асос солинган бўлиб, академиклар Воҳид Абдуллаев ва Ботурхон Валихўжаев, профессор Ориф Икромовлар уни шон - шуҳратини дунёга танитдилар. Ҳозирда илмий мактаб вакиллари профессорлар М.Муҳиддинов, Ҳ.Умуров, А.Солиев, Д.Салоҳий, Ш.Ҳасановлар, филология фанлари номзодлари А.Носиров, У.Қобилов, И.Сулаймонов, С.Тоҳиров, Б.Муҳиддинова, Н.Мухиддинова, лар тарихий анъаналарни собитқадамлик билан давом эттиришмоқда.

    Ўзбек тилшунослиги илмий мактаби - Самарқанд тилшунослик мактабининг пойдеворини ХХ асрнинг 20-30-йилларида Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Е.Д.Поливановлар қўйишган. Уларнинг ишларини 1930-йилларда Сайид Ризо Ализода, 1940-йилларда эса Улуғ Турсуновлар давом эттирдилар, профессорлар Х.Дониёров ва Р.Қўнғуровлар янги босқичга кўтардилар. Бугунги кунда  илмий мактаб яратган меросни И.Мирзаев, С.Каримов, Ж.Элтазаров, А.Пардаев каби олимлар янги тадқиқотлар билан юксалтиришмоқда.

    Тарихчилар илмий мактабига Марказий Осиё халқлари тарихининг чуқур билимдони профессор Пўлат Солиев ва XIV-XV аср темурийлар даври манбашунослигининг мутахассиси профессор И.Умняковлар асос солишган.. Бугунги кунда Самарқанд давлат университетида ушбу мактаб вакиллари профессорлар И.Саидов, Ш.Ғаффоров, Б.Эргашев, Б.Ғойибов, Г.Нормуродовалар, доцентлар М.Насруллаев, М.Ҳошимова, Ф.Рашидова, С.Мухиддинов, Ш.Хамрақуловалар уларнинг илмий ишларини давом эттирмоқдалар. 

    Археология мактаби - археология бўйича илмий йўналишга 1944-1945  йилларда асос солинган бўлиб, унинг асосчилари сифатида академик Яҳё Fуломов, профессор Д.Лев ва давомчиси сифатида профессор М.Жўрақуловни таъкидлаш лозим. Бугунги кунда, Н.Аванесова, Н.Холматовлар, доцентлар Д.Джуракулова, Р.Абриев, О.Эргашевлар урбанизмгача бўлган маданиятнинг генезиси ва ривожланиш динамикаси тараққиёти, Ўзбекистон маънавий маданияти ва унинг Марказий Осиё халқлари, хусусан Зарафшон воҳаси маданиятида тутган ўрни муаммолари йўналишида тадқиқотлар олиб боришмоқда.

    Фалсафа мактаби - Самарқанд фалсафа мактаби 1930-1940 йилларда академик Иброҳим Мўминов раҳбарлигида шакллантирилди. Ушбу мактабнинг бугунги кундаги ютуқлари профессорлар Ж.Яхшиликов, С.Каримовлар номлари билан боғлиқдир. Ёш олимлардан Ш.Негматова, А.Самадов, Г.Султоновалар фан доктори диссертацияларини ҳимоя қилишди. Фалсафа фанлари бўйича фалсафа докторлари Х.Джуракулов, Ш.Кубаева, М.Эргашева, Б.Мамарасуловлар докторлик лиссертацияси устида ишламоқда.

    Молекуляр оптика илмий мактаби - Санкт-Петербург университети профессори М.Вукс ва академик Акбар Отахўжаев томонидан 1960 йилларда яратилган бўлиб профессорлар Ф.Х.Тухватуллин, Ш.Файзуллаев, А.Якубов, С.Асманов ва бошқалар томонидан давом эттирилди. Мактабнинг айни пайтдаги вакиллари молекуляр лазер спектроскопиянинг уч йўналишида илмий изланишлар олиб боришмоқда. Жумладан, профессорлар А.Жумабоев, У.Ташкенбаев, Ҳ.Хушвақтовлар ёруғликнинг комбинацион сочилиши соҳасидаги илмий изланишлар олиб бормоқда. Ёш олимлардан А.Абсанов, Ғ.Шарифов, З.Маматов ва бошқалар томонидан  ёруғликнинг муҳит билан ўзаро таъсирлашуви соҳасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

    Лазер физикаси ва ночизиқли оптика илмий мактаби - профессор Л.Собиров бошчилигидаги илмий лабораторияда  ночизиқли оптик жараёнлар ва акустооптика соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу лабораторияда тадқиқот олиб бораётган олимлардан Н.Эшқобилов, Р.Ибодов, Д.Семенов, Х.Ҳайдаров ва бошқа ёш оилмларнинг илмий ишлари нуфузли илмий журналларда чоп этилмоқда.

    Молекуляр люминесценция илмий мактабининг ташкилотчиси ва ёрқин вакили профессор Н.Низомов ўнлаб шогирдлари билан «Молекуляр люминесценция» лабораторясида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Кейинги йиллларда ушбу лаборатория тарбияланувчилари орасидан Э.Курталиев докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Мактабда ўнлаб ёш олимлар илмий тадқиқот олиб боришмоқда.

    Ядро ва космик нурлар физикаси илмий мактаби - 1940 йилларда профессор Мусо Мўминов томонидан шакллантирилган бўлиб, ҳозирда илмий йўналишлар акад.Т.Мўминов, проф.Б.Маҳмудов, проф.Р.Ибодов, доц.Р.Эшбўриев томонидан олиб борилмоқда. Бугунги кунда ушбу мактаб тарбияланувчилари физика-математика фанлари номзодлари А.Сафаров, О.Маматқуловлар докторлик ва бир нечта докторантлар физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациялари устида илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

     Магнит ҳодисалари физикаси илмий мактабининг шаклланиши профессор О.Қувондиқовнинг сермаҳсул илмий ва илмий-педагогик фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Бугунги кунда О.Қувондиқовнинг шогирдлари доцентлар И.Субҳонқулов, Н.Ҳамраев, Р.Ражабов, З.Шодиевлар докторлик диссертация бўйича тадқиқотлар ўтказмоқда.

    Дифференциал (эллиптик) тенгламалар назарияси илмий мактаби - ХХ асрнинг 40-йилларида профессор И.Куклес, академиклар М.Евграфов ва М.Лавреньтевлар томонидан асос солинган. Мактаб вакиллари профессорлар Ш.Ярмухамедов, А.Ҳайдаров, А.Ҳасанов, А.Бегматов, А.Хотамов, Т.Ишанкулов ва бошқалар томонидан физиканинг классик тенгламаси учун Коши масаласини ечишнинг янги усули ишлаб чиқилган, бу усул эластиклик назариясида ва ядро физикаси тажриба натижаларини таҳлил қилишда ўз тадбиғини топган. Бу илмий мактаб вакиллари томонидан 10 дан ортиқ фан докторлари, 30 дан ортиқ фан номзодлари (фалсафа докторлари) тайёрланган. Бугунги кунда проф.А.Ҳасанов раҳбарлигида фаол илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

    Алгебра ва сонлар назарияси илмий мактаби - 1945-1950 йилларда профессор Н.Романов ва доцент Р.Искандаровлар томонидан асос солинган бўлиб, илмий мактаб вакиллари алгебра ва сонлар назарияси муаммолари билан шуғулланади. Бугунги кунда профессор А.Солеев раҳбарлигида «Робототехникада юзага келадиган алгебраик эгри чизиқларни локал таҳлил қилиш масалалари, Минковский теоремасини умумлаштириш, икки хил қиррали графларнинг реккурент функцияларини тадқиқ қилиш ҳамда сингуляр интегралларни тақрибий ҳисоблашнинг оптимал алгоритмларини яратиш» масалалари йўналишларида изланишлар олиб борилмоқда. Бу илмий мактабда 20 ортиқ юқори малакали илмий педагог кадрлар тайёрланган.

    Математик анализ ҳамда унинг замонавий математик физикага тадбиқи мактаби - 1980 йилларда ЎзФА академиги С.Н.Лақаев томонидан асос солинди. Бу мактаб вакиллари проф.И.Икромов, проф.Ж.Абдуллаев, А.Холхўжаев ва бошқалар томонидан панжарадаги икки, уч ва тўрт даражали Шрёдингер операторларининг спектрал хоссалари тадқиқ қилиниб, муҳим илмий натижалар жаҳон математиклар жамияти томонидан кенг эътироф этилган. Бу йўналишдаги тадқиқотлар АҚШ, Франция, Англия, Германия, Малайзия каби давлатларнинг илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Бу илмий мактабда 7 нафар фан докторлари, 20 дан ортиқ фан номзодлари (фалсафа докторлари) тайёрланди.

    Механика мактабининг пайдо бўлиши - 1947 йилларда проф. И.С.Куклес томонидан назарий механика кафедрасининг очилиши билан асосланади. Бу мактаб вакиллари – проф. Р.И.Халмуродов, проф. Х.Худойназаров, проф. Б.Хўжаёров, проф. А.З.Хасанов, О.Абдурашидов, В.Бурнашев ва бошқалар томонидан деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикаси ва филтрация масалалари тадқиқ қилиниб, муҳим илмий натижалар жаҳон механиклари жамияти томонидан кенг эътироф этилган. Бу йўналишдаги тадқиқотлар Россия, АҚШ, Украина, қозоғистон ва Азарбайжон каби давлатларнинг илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Бу илмий мактабда 6 нафар фан докторлари, 12 дан ортиқ фан номзодлари (фалсафа докторлари) тайёрланди.

    Aхборот технологиялари мактаби - 1990 йилларда техника фанлари доктори, академик Восил Кабилов, И.Жуманов ташаббуси билан ташкил этилган. Техника фанлари доктори A.Aхатов, фан номзодлари О.Жуманов, И.Тўрақулов, И.Aминов, Ф.Номозовлар ахборот технологиялари ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

    Ботаника мактабига профессор Н.И.Меркулович (1927-1938) томонидан асос солинган. 1960 йиллардан бошлаб профессорлар Е.Проскоряков, Ж.Қабулов, М.Икрамов, Н.Амирхановар томонидан ривожлантирилган. Ботаника илмий мактабининг асосий илмий йўналиши Зарафшон дарёси ҳавзаси флораси ва унинг хилма-хиллигини ўрганишга қаратилган. Бугунги кунда бу илмий мактаб вакиллари (Х.Ҳайдаров, Х.Келдиёров, М.Нормуродов, Ф.Қобилова, М.Носиров, Х.Келдиёрова, Т.Ражабов ва ҳ.к.) томонидан Зарафшон водийсида ўсаётган доривор ўсимликларнинг ресурслари ва биологияси, ғўзанинг оптимал минерал озиқланиши ва унга электротехнологиянинг таъсири, янги ем-хашак ўсимликларнинг биологияси муаммолари мавзуларида илмий ишлар олиб борилмоқда.

    Зоология мактаби - профессорлар И.Туркевич, А.Сагитовлар томонидан 1940 йилларда ташкил қилинган. Унинг асосий илмий-тадқиқотлари соҳаси орнитология бўлиб, Ўзбекистон тереофаунасининг шаклланиши ва сут эмизувчиларнинг экологиясини ўрганиш мавзуларига қаратилган. Ушбу тадқиқотлар илмий мактаб давомчилари проф.Ж.Лаханов ва проф.А.Жабборовлар томонидан ривожлантирилган. Ҳозирги пайтда мазкур илмий мактаб вакиллари, доц.С.Фундукчиев ва бошқалар томонидан ҳайвонот дунёсининг фаунаси, экологияси ва муҳофазаси, қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ва паразитларининг биологияси ва экологиясини ўрганиш йўналишларида изланишлар олиб боришмоқда.

    Ўсимликлар физиологияси илмий мактаби - 1945 йилларда С.С.Абаева раҳбарлигида шаклланган. Асосий илмий тадқиқот йўналиши ўсимликларда микроэлементларнинг физиологик ролини аниқлашга қаратилган. Бугунги кунда бу мактаб вакиллари проф.Ж.Х.Хўжаев раҳбарлигида минерал озиқлантиришни мўътадиллаштириш асосида ўсимликларнинг ноқулай омиллар таъсирига чидамлилиги ва ҳосилдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб боришмоқда. Бу илмий мактабда 2 нафар фан докторлари ва 10 ортиқ фан номзодлари (фалсафа докторлари) етишиб чиққан.

    Биокимё ва тупроқшунослик мактаби 1960 йилларда профессор Марк Риш томонидан ташкил қилинган микроэлементлар муаммовий илмий тадқиқот лабораторияси базасида шаклланди. Яйловли ерлар тупроғининг ҳосилдорлигини яхшилаш, ҳайвонлар қон таркибининг биокимёвий хусусиятлари масалаларини ўрганиш йўлга қўйилган.

    Кимё мактаби - фаолияти доцент Н.Зокиров, профессор Ю.Курбатов томонидан 1950-1960 йилларда йўлга қўйилган. Бугунги кунда ушбу мактаб вакиллари профессорлар A.Насимов, Э. Aбдурахмонов, Н.Мухаммадиев, Н.Файзуллаевлар, доцентлар З.Нормуродов, У.Норқулов, С.Тиллаев, Ш.Саидқуловлардир.

    Табиий география ва геоэкология мактаби - 1960 йилларда шакллана бошлаган бўлиб, унинг ривожланишида профессорлар А.Абулқосимов, Л.Алибеков, С.Аббосов, О.Рахматуллаевлар катта ҳисса қўшганлар. Бугунги кунда ушбу мактаб вакилларидан А.Равшанов, Х.Назаров, М.Қодиров, Қ.Ярашев, М.Усмонов, Р.Мамажонов, Д.Хурсанов, Б.Мелиев, Б.Эшқувватовлар докторлик диссертациялари устида илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

    Иқтисодий назария илмий мактаби - 1930 йилларда профессорлар Н.Быховский ва А.Ревалар томонидан асос солинган. Илмий мактаб вакилларидан Б.Сафаров, Н.Арабовлар докторлик диссертацияларни ҳимоя қилишди. Ёшлардан С.Алибекова, Д.Усманова, А.Таниев, А.Низамов, И.Эргашевлар докторлик диссертациялари бўйича изланишлар олиб боришмоқда.

    Педагогика мактаби - 1960 йилларда проф. А.Ефимов томонидан яратилди. Бy мактабда профессор Н.Шодиев раҳбарлигида ўнлаб олимлар тадқиқот олиб боришмоқда. Ҳозирги пайтда Н.Киямов, К.Хасанова, Ш.Тайланова, Ш.Ўроқов, Ш.Мустафоев, А.Ибрагимовлар илмий тадқиқот ишларини давом эттирмоқдалар.