Kафедра мудири

Рашидова Феруза Шомухаммедовна

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998915402327
  •  Электрон почта: rashidovaf2020@gmail.com

Биография

2006-2012 йй. – Самарқанд Давлат университети «Умумий тарих» кафедраси ўқитувчиси

2012-2015 йй. – Самарқанд Давлат университети катта илмий ходим - изланувчиси

2015 й. – ҳ.в.  - Самарқанд Давлат университети «Жаҳон тарихи» кафедраси ўқитувчиси

2021 йил августдан Самарқанд Давлат университети «Ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедраси мудири 

 

Кафедра ҳақида

Ижтимоий - гуманитар фанлар кафедраси 2021 йилда Халқаро таълим дастурлари факультети қошида ташкил қилинган.

Ҳозирги кунда кафедрада 2 нафар фан номзоди, 2 нафар катта ўқитувчи, 5 нафар ассистент, 1 нафар хорижлик ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада PhD. Ф.Рашидова, доцент Б.Раҳматов, катта ўқитувчилар Н.А.Воҳидова, Д.И.Тошбекова, ассистентлар – С.Умаров, М.Давлатова, Н.Султонова, Н.Умирова, У.Ярбекова ҳамда Япониянинг Сока университети ўқитувчиси Нозоми Кусака ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ишларни олиб бормоқдалар.

Кафедра Shaanxi Normal University (Хитой), Томск давлат университети, “Станкин” Москва давлат технологиялари университети, Шимолий Кавказ федерал университети, Белгород давлат университети (Россия Федератсияси), Soonchunhyang University (Жанубий Корея), Холон технологиялар институти (Исроил) билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурларининг бакалавриат ва магистратура ўқув жараёнларини амалга оширишда кафедра мутахассилигига тегишли фанларидан машғулотларни ўтиб келмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари “Тарих (Буюк ипак йўли тарихи)”, “Мактабгача таълим (Ёшлар таълим - тарбияси)”, “Иқтисодиёт” ҳамда “Рақамли иқтисодиёт” бакалавриат таълим йўналиши, “Ташқи иқтисодий фаолият (тармоқлар ва фаолият ёʼналишлари боʼйича)”, “Инсон ресурсларини бошқариш”, “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)” магистратура таълим йўналиши талабаларига “Ипак йўли топонимикаси ва нумизматикаси”, “Микроиқтисодиёт”, “Макроиқтисодиёт”, “Ёшлар тарбиясида миллийлик ва анъанавийлик”, “Ислом ва одоб-ахлоқ”, “Жаҳон минтақалари тамаддуни тарихи”, “Маркетинг”, “Молиявий ҳисоб ва ҳисобот” каби бир қатор фанлардан дарс бериб келишмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада Россия Федерациясининг Россия давлат гуманитар университети, Белоруссия Республикасининг Барановичи университети ва Мумбайдаги Ҳиндистон Технология институти билан “Филология ва тилларни ўқитиш”, “Мактабгача таълим” ҳамда “Психология” йўналишларида бакалавр ва магистратура босқичи талабаларини ўқитиш бўйича ўқув режа ишлаб чиқилган ва тасдиқланиш босқичида.

2021-йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2 та монография, 1 та ўқув қўлланма, 1 та дарслик, 30 та илмий мақола ва тезислар нашр қилинди. Ҳозирги кунда кафедра доценти, иқтисодиёт фанлари номзоди Б.Б.Раҳматов ҳамда Россиянинг Томск давлат университети Иқтисодиёт ва менежмент институти профессор-ўқитувчилари томонидан ҳамкорликда “Макроэкономика в схемах, таблицах и графиках” номли ўқув қўлланма тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, бакалавриат ва магистратура йўналиши талабалари икки томонлама ҳамкорлик дастури доирасида кўзда тутилган хитой, рус, инглиз, корейс тилларини ҳам ўрганишади. Япониянинг Сока университетидан таклиф этилган Нозоми Кусака хоним талабаларга “Япон тилини ўрганиш” курсларини ўтиб келмоқда. Япониянинг Сока университети ҳамда Нагоя университетининг Ўзбекистондаги вакиллиги кўмагида япон тили, япон халқ амалий санъати ва маданиятини ўргатиш, университетлараро ўқув ва маданий тадбирларни ташкил этиш мақсадида ташкил этилган “Япон тили ва маданияти маркази” кафедра билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шунингдек, кафедра қошида “Мен рус тилини яхши кўраман” ҳамда “Инглиз тили” тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.